Спорт психологияси фанидан доцент султонов бахтиёр абдумуродовичнинг тайёрлаган


Download 109.26 Kb.
bet6/10
Sana18.06.2023
Hajmi109.26 Kb.
#1592099
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-маъруза

Иссиқни хис қилиш машқи.

  • Маълумки, скелет мушакларини бошқарувчи асаб марказлар билан қон томирларни бошқарувчи асаб марказларининг бевосита алоқаси бор. Маълумки, мушакларни бўшаштирилганда, уйқу ҳолатида, гипноз ҳолатида қон томирлари кенгаяди. Шунинг учун мушакларни бўшаштириш машқини эгаллаб олгандан кейин иссиқни хис қилиш машқига ўтилади, спорт билан шуғулланмайдиган кишиларда қўл оғирлашганда иссиқни хис қилади. Спорчиларда бир-икки кундаёқ, иссиқни хис қилади. Поляк спортчилари Башанковский, Полинский, Трембацкий ва бошқалар буни тасдиқлашган. Иссиқни хис қилиш қон томирларни кенгайтиришга асосланади. Бу машқни асосий формулалари ўнг қўлим исияпти, ўнг қўлим иссиқ, сўнг чап қўл, ўнг оёқ, чап оёқ. Бу машқни 4-8 ҳафта ўтказилиши лозим. Агар иссиқни хис қилинмаса машқ қилишдан олдин оёқларни иссиқ сувга солиб, сўнг машқни бошлаш керак.

Юрак фаолиятини тартибга солиш машқи.

  • Бу машқни қилишда ўнг қўл юракнинг устига қўйилади. Бу камлик қилса чап қўл ўнг қўлнинг устига қўйилади. Кўп одамлар ўз юрак уришини соғлом пайтларида сезмайдилар. Шунинг учун машқни бошлашдан олдин, юрак ургандек фараз қилиш керак, сўнг қуйидаги формулани айтади. Юрагим тинч ва бир хилда ураяпти, кейинчалик юрагим тез ураяпти формуласини ишлатиш керак. Бу машқни жуда эхтиётлик билан қилиш керак, чунки юрак фаолиятини бутунлай тартибсизлантириш мумкин.

Нафас олишни тартибга солиш машқи.

  • Юқоридаги машқларни эгаллаб олингандан кейин бу машқ бошланади. Бу машғулотни асосий вазифаси спортчининг нафас олишига ўзининг таъсирини кучайтириш Бунинг асосий формуласи нафасимни эркин олаяпман. Бу машқ натижасида нафас олиш чуқирлашади, нафас олиш тезлиги камаяди.

Қорин бўшлиғида иссиқни хис қилиш машқи.

  • Физиотерапиядан маълумки, қорин бўшлиғига бўлган (иссиқ) ҳолатдан одам организми бўшашади, асаб тизимини тинчлантиради, машқ мушакларни янада бўшаштиришга ёрдам беради. Бу машқда қоринни ичи исийди. Асосий формула менинг диаффрагмам иссиқ: Диафрагмага иссиқ етиб борди. Кўп шуғулланувчилар диафрагма нималигини тушунмайди. Шунинг учун олдиндан тушунтириш лозим.

Download 109.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling