Sportning roli


Foydalanilgan adabiyotlar


Download 290.86 Kb.
bet22/60
Sana08.02.2023
Hajmi290.86 Kb.
#1176284
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   60
Bog'liq
3- SO`BA TAYYORI

Foydalanilgan adabiyotlar
1. U.Ch.Eshkaraev, H.Ch.Eshkaraev./ Geometriya fanidan ba’zi mavzularni o’qitishda interfaol o’yinlardan foydalanish/ “Jayxun” ilmiy-uslubiy jurnali. Termiz. 2015-y. 45-bet.
2. G.A.Yusufaliyeva va boshq. Boshlang’ich sinf o’quvchilarida kreativ qobiliyatlarni rivojlantirishda o’qituvchining roli. Academic research in educational sciences volume 2/ issue 4/| 2021.
3-шўъба: Бошланғич таълим тизимида табиий фанларни ўқитишдаги креатив тенденциялар
ДАРС ЖАРАЁНИДАГИ ВАЗИЯТГА ОИД ҲОЛАТЛАРНИ
ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Эшкараев Улуғбек Чориевич
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти доценти
Тел: +998 (99) 377 70 37
Чориева Дилноза Улуғбековна
Термиз давлат педагогика институти магистранти


Аннотация: Мақолада дарс жараёнидаги вазиятга оид ҳолатларни таҳлил қилиш натижасида ўқувчиларнинг вазиятга оид масалаларга қизиқишлари нисбатан паст эканлиги ва уни ҳал қилишга қаратилган фикрлар келтирилган.
Калит сўзлар: маданият, маърифат, вазият, таҳлил, иллюзия, метод, ўқитувчи, технология, предмет, тарқатма материал, объект.

Биз фикримизни биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қуйидаги сўзлари билан бошламоқчимиз: «ХХI асрда, мен ишонаман, маданият учун, илму маърифат учун жонини берадиган ва буни ҳаётининг асосий мақсади қилиб қўядиган янги авлод пайдо бўлади. Биз ана шу авлод учун яшаймиз». Албатта, бу сўзлар ҳеч қачон ўзининг долзарблигини йўқотмайдиган ва асрлар оша биз-педагогларга асосий бурчимиз нима, эканлигини эслатиб турувчи буюк сўзлардир. Қуйида биз кўплаб давлатларда, хусусан, Финляндия давлатида асосий масала сифатида қаралаётган ҳаётий вазиятлар таҳлилига эътиборингизни қаратмоқчимиз.


Вазиятлар таҳлилида, одатда, таҳлил этилаётган объектнинг фақат бир жиҳати, бир йўналиши, ё қандайдир ички ёки таш­қи ўзаро боғликлиги қараб ўтилади. Бинобарин, таълим олувчиларда педагогик масалани қўйиш бўйича малака шаклланмайди.
Ўқув вазиятида масаланинг тайёр ечими бир ёки бир неча вариантда «яширин» ифода эти­лади. Уларни ўқувчилар пайқаб олиши қийин. Муаммо шундан иборатки, ўқувчиларда нафақат уларнииг амалий фаолиятга тўла тайёргарлиги, балки ечиладиган масалаларнинг соддалиги ҳақида ҳам иллюзия яратиш керак. Энг ёмони шундаки, вазиятга оид масалалар воситасида таълим бериш методи ёрдамида ўқитиш аниқ вазиятдаги аниқ объект учун муаммони ўрганиш ёки ечиш методини кўрсатади (ҳолбуки бундай объектлар ва вазиятлар сони жуда кўп).
Педагогик кузатишлар ўқувчиларнинг вазиятга оид масалаларга қизиқишлари нисбатан паст эканлигини кўрсатди. Қуйидаги боғлиқликлар кузатилади: аудиториянинг амалий тажрибаси қанчалик катта бўлса, вазиятга оид масалаларни таҳлил қилиш шаклидаги машғулотларга шунчалик кам қизиқиш уйғонади. Шунинг учун, ўқитувчилардан ўқувчиларнинг ўқув вазиятларига оид масалаларга нис­батан ишончсизлик билан қарашлари борасида тез-тез эшитишимиз мумкин. Шу боис, улар муҳокама жараёнида кўпроқ касбий жиҳатдан қизиқиш уйғотадиган вазиятни танлашга эътибор қаратишга уринадилар.
Вазият ва унинг ташкил этувчиларини таҳлил этиш натижаларини тақдим этишда вазиятга оид масалалар воситасида таълим бериш жуда муҳимдир. Ушбу технология ўтилган ўқув предмети ёки бўлим барча мавзуларини талабалар томонидан ёдга олиш, бирон-бир мавзу бўйича ўқитувчи томонидан берилган тушунчаларга мустақил равишда ўз изохларини бериш, шу орқали ўз билимларини текшириб бахолашга имконият яратиш ва ўқитувчи томонидан қисқа вақт ичида барча талабаларни баҳолай олишга йўналтирилганлиги билан ўзига хосдир.
Технологиянинг мақсади талабаларни машғулотда ўтилган мавзуни эгаллаганлик ва мавзу бўйича таянч тушунчаларни ўзлаштириб олганлик даражаларини аниқлаш, ўз билимларини мустақил равишда эркин баён эга олиш, ўзларининг билим даражаларини бахолай олиш, якка ва гуруҳларда ишлай олиш, сафдошларининг фикрига хурмат билан қараш, шунингдек ўз билимларини бир тизимга солишга ўргатишдир. Мазкур технологиядан ўқув машғулотларининг барча турларида яъни дарс бошланиши ёки дарс охирида, ёки ўқув предметининг бирон-бир бўлими тугалланганда ўтилган мавзуни ўзлаштирилганлик даражасини бахолаш, такрорлаш, мустаҳкамлаш ёки оралик ва якуний назорат ўтказиш учун, шунингдек, янги мавзуни бошлашдан олдин талабаларнинг билимларини текшириб олиш жараёнида фойдаланиш мумкин. Ушбу технологияни машғулот жараёнида ёки машғулотнинг бир қисмида якка, кичик гурух ҳамда жамоа шаклида ташкил этиш мумкин. Ушбу технологиядан уйга вазифа беришда ҳам фойдаланса бўлади.
Машғулотни ўтказиш тартиби:

  • талабалар гуруҳларга ажратилади;

  • талабалар машғулотни ўтказишга қўйилган талаб ва қоидалар билан таништирилади;

  • ҳаётий вазиятга оид тарқатма материаллар гуруҳ аъзоларига тарқатилади.

  • талабалар якка тартибда ўтилган мавзу ёки янги мавзу бўйича тарқатма материалда берилган тушунчалар билан танишадилар;

  • талабалар тарқатма материалда мавзу бўйича берилган тушунчалар ёнига эгаллаган билимлари асосида берилган тушунчаларни қандай тушунган бўлсалар шундай изох ёзадилар;

  • ўқитувчи тарқатма материалда мавзу бўйича берилган тушунчаларни ўқийди ва жамоа билан биргаликда ҳар бир тушунчага тўғри изохни белгилайди ёки экранда ҳар бир тушунчанинг изохи берилган слайд орқали таништирилади;

  • ҳар бир талаба тўғри жавоб билан белгиланган жавобларнинг фарқларни аниқлайдилар, керакли тушунчага эга бўладилар, ўз-ўзларини текширадилар, баҳолайдилар, шунингдек билимларини яна бир бор мустаҳкамлайдилар.

Вазиятга оид холатларни яратиш услубидан бир дарснинг ўзида дарс бошланишида ўтган мавзуни такрорлаш, мустаҳкамлаш ёки янги мавзу бўйича талабаларнинг дастлабки билимлари, қандай тушунчаларни эгаллаганликлари ва шу дарснинг охирида бугунги мавзудан нималарни билиб олганликларини аниқлаш учун ҳам фойдаланиш мумкин.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, вазиятга оид масалалар воси­тасида таълим бериш методикасининг ўзига хос камчиликлари ҳам бор. Бу камчиликлар уни амалда қўллаш жараёнида намоён бўлади.
Асос қилиб олинган объект би­лан таққосланганда педагогик вазиятлар моделининг муқаррар равишда соддалаштирилганлиги, вазият таҳлилида фақат ишбоп муаммолар учун энг муҳим бўлган ахборотдан фойдаланилади. Иккинчи даражали аспектларнинг жалб этилиши, бир қатор мутахассисларнинг фикрига кўра, вазиятни тушунишни қийинлаштиради, холос. Амалий фаолият жараёнида педагогнинг муҳим ижодий масалаларидан бири масалани ечиш учун қандай ахборот зарурлигини ва уни қаердан топиш мумкинлигини мустақил аниқлаш ҳисобланади.



Download 290.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling