Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани
Download 0.89 Mb.
|
ЯН Умумий саволларга жавоб
Баландликдан бевосита йиқилишда тана бирон-бир тўсиқларсиз юзага тушади ва жароҳатлар ушбу юза таъсирида етказилади.
Баландликдан босқичли йиқилишда тананинг ҳаракат траекториясида турли тўсиқлар (дарахт, бинонинг чиқиб турган қисми ва ҳкз.) бўлиб, жароҳатлар йиқилиш юзаси ва тўсиқлардан етказилади. Эркин бўлмаган йиқилишда тана биронта жисм билан (масалан, қулаган девор бўлаклари) ёки унинг ичида (масалан, жарликка қулаётган автомобиль салонида) юзага йиқилади ва айрим жароҳатлар мазкур жисмлардан ҳам етказилиши мумкин. Аксарият ҳолатларда йиқилиш тасодифан юз беради (пассив йиқилиш). Бошқа шахс томонидан таъсир (итариб юбориш, зарб) бўлганда ёки жабрланганнинг ўзи сакраганда тана йиқилишдан олдин дастлабки тезланишга эга бўлади (актив йиқилиш). Баландликдан йиқилишда қуйидаги олти босқич фарқланади (Ю.И.Пиголкин, 2012): I босқичда тана мувозанатни йўқотиб, таянч нуқтасига нисбатан бурилади. II босқичда тана оғирлик маркази атрофида айланади. III босқичда тана таянч юзадан ажралади. IV босқичда тана парвозда бўлади. V босқичда тана йиқилиш юзаси билан зарбланади. Асосий жароҳатларнинг аксарияти айни шу босқичда вужудга келади. Шикастланишларнинг тури, жойлашиши, кўлами йиқилиш баландлигининг катталиги, йиқилиш юзасининг хусусиятлари ҳамда тананинг қайси қисми билан юзага тушишига боғлиқ. VI босқичда тана бирламчи таъсир соҳасига нисбатан инерция бўйича олдинга, орқага ёки ёнга ҳаракатланиб, йиқилиш юзаси билан яна бир бор зарбланади ва бунда асосан бевосита тусга эга иккиламчи жароҳатлар вужудга келади. Санчувчи жисмлардан етказилган жароҳатлар. Санчувчи жисмлар узунчоқ шакл ва ўткир учга эга бўлади (бигиз, мих). Мазкур шикастланишларда ўткир уч тўқималарни ажратади, жисмнинг ён томонлари танага кирган сари атрофдаги тўқималарни суради ва натижада санчма яралар вужудга келади. Уларнинг шакли жисмнинг кўндаланг кесими шаклига боғлиқ. Кўндаланг кесим овал, думалоқ шаклда бўлса, яра овал, ёриқсимон шаклда, чеккалари текис бўлади ва четлари яқинлаштирилганда яра чизиқсимон шаклни олади.Санчма яраларнинг ташқи ўлчамлари чуқурлигидан анча кичик бўлади ва улар тананинг бўшлиқларига ўтиши, тоғайларни, ясси суякларни тешиб ўтиши мумкин. Бундай шикастланишларда ташқига нисбатан ички қон кетиш кучлироқ бўлади. Санчма яраларда кириш тешиги ва яра канали фарқланади. Тананинг юпқароқ соҳаларида тешиб ўтувчи яралар ҳосил бўлиб, уларда чиқиш тешиги ҳам бўлади. Кириш тешигининг ўлчамлари санчувчи жисмнинг кўндаланг кесимининг ўлчамларидан бироз кичикроқ бўлади. Чиқиш тешиги кириш тешигидан каттароқ бўлиб, унинг четларида шилиниш ҳошияси йўқ ёки озроқ бўлади. Чиқиш тешигининг четларида ёт моддалар билан ифлосланиш кузатилмайди. Кесувчи жисмлардан етказилган жароҳатлар. Бу турдаги жисмларнинг (устара, учсиз пичоқ) ўткир дами таъсиридан кесма яралар етказилади. Ушбу яралар урчуқсимон, ярим ойсимон шаклда, четлари очилиб туради, чеккалари яқинлаштирилганда ёриқсимон шаклни олади. Тери бурмалари бўлган соҳаларда кесма яралар синиқ чизиқ шаклда бўлиши мумкин. Барча яраларда каби кесма яраларда ҳам четларининг очилиш даражаси шикастланиш соҳасидаги бириктирувчи ва мушак тўқималари толаларининг йўналишига боғлиқ. Яра ва толаларнинг йўналиши қанчалик бир-бирига параллел бўлса, шунчалик чеккалар камроқ очилиб туради. Яраларнинг таъсир охирига мос учида қўшимча кесмалар бўлиши мумкин ва бунда жароҳатнинг ушбу қисми “қалдирғоч думини” эслатади. Кесма яралар одатда чуқур бўлмайди ва тана бўшлиқларига ўтмайди. Бошланғич қисмда яра тубининг қиялик даражаси кучлироқ, чуқурроқ бўлади. Санчевчи-кесувчи жисмлардан етказилган жароҳатлар. Бу турдаги жисмларнинг тиғида ҳам ўткир уч, ҳам ўткир дам бўлади. Санчувчи - кесувчи жисмлар бир томонлама ўткир дамга (ош пичоғи) ёки икки томонлама ўткир дамга (ханжар) эга бўлиши мумкин. Ушбу жисмлардан шикаст етказилишида тиғнинг ўткир учи тўқимага киради ва сўнг тўқималар, санчувчи жисмлардан фарқли равишда суриб эмас, балки тиғнинг ўткир дам билан билан кесиб ажратилади. Санчувчи- кесувчи жисмларнинг таъсирида куч векторида вертикал ва горизонтал ҳаракат йўналишлари бўлади. Вертикал йўналиш устувор бўлиб, тиғ танага нисбатан тиккароқ таъсир этганда, яранинг ўлчамлари кичикроқ бўлади. Санчма-кесма яраларнинг четлари учун шилиниш хос эмас. Аммо тиғ юзасининг қия таъсирида ўткир бурчакка мос яранинг четида бироз шилиниш аломатлари бўлади. Тиғ танага тўлиқ кирганда, унинг “соқолчаси”, чеклагичи ва дастасининг таъсиридан ярада шилиниш, қонталашлар вужудга келиши мумкин. Шикастланишларда кириш яраси ва яра канали фарқланади. Чопувчи жисмлардан етказилган жароҳатлар. Мазкур жисмлар нисбатан ўткир дам ва катта массага эга бўлади (болта, теша, ўроқ, белкурак). Шикастланишларнинг вужудга келиш механизмида зарб натижасида ўткир дам тўқималарни кесиб ажратади, сўнгра жисмнинг ён томонлари уларни четга суради. Чопқи қисмнинг ўткир дами тикка таъсир қилганда, ёриқсимон, овал шаклдаги, четлари текис яралар ҳосил бўлади. Дам ўтмасроқ бўлганда, чопма яраларнинг четлари бироз ғадир-будур, майда тишли бўлиши мумкин. Чопқи қисм танага қия таъсир қилганда, ёйсимон шаклдаги яралар вужудга келиб, ўткир бурчак томонидаги яранинг четларида чопқининг ён юзасидан шилиниш, эзилиш аломатлари пайдо бўлади. Чопма яралар одатда очилиб туради. Автомобиль травмаси, таъриф, тасниф. Автомобиль травмаси ёки қисқача автотравма транспорт травмасининг энг кўп учрайдиган тури бўлиб, ҳаракатдаги автомобильнинг ташқи ва ички қисмларидан ҳамда автомобилдан йиқилишда етказилган жароҳатларнинг мажмуини англатади. А.А.Матишев ва бошқаларнинг таснифи (1968) бўйича автотравманинг қуйидаги олти тури фарқланади: 1. автомобиль билан тўқнашув; 2. автомобилнинг ғилдираклари билан босиб ўтиш; 3. автомобилнинг ичида шикастланиш; 4. автомобилдан йиқилиш натижасида шикастланиш; 5. автомобиль ва бошқа жисмлар ўртасида қисилиш; 6. юқорида қайд этилган икки ва ундан ортиқ турларнинг бирга кузатилиши, яъни мураккаб автотравма. Автотравмада етказиладиган жароҳатларнинг турлари. Автомобиль травмасида етказиладиган жароҳатлар уларнинг диагностик аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда шартли равишда тўрт гуруҳга - специфик, хос, хос бўлмаган ва имитацион жароҳатларга бўлинади. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling