Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани


Download 0.89 Mb.
bet26/38
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1143584
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38
Bog'liq
ЯН Умумий саволларга жавоб

Специфик жароҳатлар автомобилнинг маълум бир қисми (фараси, олд безаги, ғилдирак шинаси протектори ва ҳкз.) билан таъсирланиши натижасида вужудга келиши сабабли контакт жароҳатлар ҳам деб номланади. Ушбу жароҳатлар шакли, ўлчамлари ва расми бўйича автомобилнинг контактда бўлган қисмига мос бўлади ва улар бўйича автобиль травмасининг тури, баъзан конкрет автомобилни аниқлаш мумкин
Хос жароҳатлар вужудга келиш механизми бўйича автотравманинг маълум бир тури ёки фазасига мос бўлади. Хос жароҳатлар қаторига бампер-жароҳатлар, сирпаниш ва судралиш излари, қобирғаларнинг кўплаб синиши, юмшоқ тўқималарда қон билан тўлган бўшлиқлар – “чўнтаклар”, бўйин умуртқаларининг “қамчисимон” синиши, умуртқалар таналарининг компрессион синиши, калла суякларининг кўплаб синиши бош миянинг мажақланиши билан, кўкрак ва қорин бўшлиғи ички аъзоларининг жиддий шикастланиши, тўш суягининг синиши, тос суякларининг кўплаб синиши ва бошқа шикастланишлар киради.
Хос бўлмаган жароҳатлар специфик ва хос жароҳатлар хусусиятларига эга эмас ва шу сабабли улар бўйича автотравма ҳақида тўхтам қилиб бўлмайди. Ушбу гуруҳга асосан жабрланганнинг танасидаги шилинмалар, қонталашлар ва айрим яралар киради.
Имитацион жароҳатлар моҳияти бўйича хос бўлмаган жароҳатларга яқин бўлиб, улар бошқа ҳодисаларда вужудга келадиган жароҳатларга ўхшаш бўлади. Жумладан, автомобилнинг олд ойнаси синиғидан етказилган жароҳатлар кесма ёки санчма–кесма яраларни, ташқарига бўртиб чиқиб турган болтларидан олинган жароҳатлар эса санчма яраларни эслатади.


6
Автотравмада специфик жароҳатлар.
Специфик жароҳатлар автомобилнинг маълум бир қисми (фараси, олд безаги, ғилдирак шинаси протектори ва ҳкз.) билан таъсирланиши натижасида вужудга келиши сабабли контакт жароҳатлар ҳам деб номланади. Ушбу жароҳатлар шакли, ўлчамлари ва расми бўйича автомобилнинг контактда бўлган қисмига мос бўлади ва улар бўйича автобиль травмасининг тури, баъзан конкрет автомобилни аниқлаш мумкин
Автотравмада хос жароҳатлар.
Хос жароҳатлар вужудга келиш механизми бўйича автотравманинг маълум бир тури ёки фазасига мос бўлади. Хос жароҳатлар қаторига бампер-жароҳатлар, сирпаниш ва судралиш излари, қобирғаларнинг кўплаб синиши, юмшоқ тўқималарда қон билан тўлган бўшлиқлар – “чўнтаклар”, бўйин умуртқаларининг “қамчисимон” синиши, умуртқалар таналарининг компрессион синиши, калла суякларининг кўплаб синиши бош миянинг мажақланиши билан, кўкрак ва қорин бўшлиғи ички аъзоларининг жиддий шикастланиши, тўш суягининг синиши, тос суякларининг кўплаб синиши ва бошқа шикастланишлар киради.

Бампер-жароҳатлар, уларнинг суд-тиббий аҳамияти.


Автомобилнинг бампери таъсирида бампер–жароҳатлар етказилиб, улар одатда кўндаланг жойлашган шилинма, қонталаш, яра бўлиши мумкин. Оёқ суякларининг шикастланиши автомобиль бамперининг баландлиги ҳамда таъсир пайтидаги ҳаракат тезлигига боғлиқ. Жумладан, енгил автомобиллар билан тўқнашувда болдир суяклари, юк автомбилларида эса сон суяклари синишлари аниқланади (расм 3.2.). Одатда, бампер–синиш учбурчак шаклда бўлиб, унинг асоси бирламчи зарб томонида бўлади. Бампер ингичкароқ ва таъсир пайтида ҳаракат тезлиги 55–60 км/соатдан катта бўлганда суякларда ҳалқасимон синишлар вужудга келиши мумкин. Шундай қилиб, бампер–жароҳатлар бўйича автомобилнинг русуми, ҳаракат тезлиги, бирламчи таъсир соҳаси ва тўқнашув пайтида жабрланганнин

Ҳаракатдаги автомобиль қисмларидан зарбҳолати ҳақида фикр юритса бўлади.
.
Автомобиль ғилдираклари билан босиб ўтиш.
Автомобиль ғилдираклари билан босиб ўтиш натижасида шикастланиш
Автомобиль ғилдираклари билан танани босиб ўтиш алоҳида тарзда нисбатан кам учрайди. Аксарият ҳолатларда бу турдаги шикастланиш авторавманинг бошқа турлари билан биргаликда (мураккаб автотравма) кузатилади.
Ғилдираклар билан тўлиқ ва нотўлиқ босиб ўтиш фарқланади. Агар тўлиқ босиб ўтишда ғилдирак танани кесиб ўтса, нотўлиқ босиб ўтишда ғилдирак танага чиқади холос. Ғилдираклар билан босиб ўтиш йўналиши тана ўқига нисбатан кўндаланг, эгри ва узунасига бўлиши мумкин.
Автотравманинг бу турида жиддий жароҳатлар асосан тана ёки унинг бирон қисмининг ғилдирак ва ер ўртасида сиқилиши натижасида вужудга келади. Бундан ташқари ғилдиракнинг танага зарби, чўзилиш ва ишқаланиш механизмлари бўйича ҳам шикастланишлар етказилади.
Ғилдирак билан босиб ўтишда қуйидаги бешта фаза фарқланади:
Ғилдиракнинг танага урилиши;
Ғилдирак билан танани ҳаракат йўналиши бўйича силжиши;
Ғилдиракнинг танага чиқиши;
Ғилдиракнинг танадан тушиши;
Тананинг ғилдирак ортидан иккиламчи силжиши.
Биринчи фазада автотравма учун специфик ёки хос бўлмаган жароҳатлар – шилинма, қонталашлар вужудга келади.
Ғилдирак билан тананинг силжиши натижасида иккинчи фазада ҳаракат йўналишига параллель йўлкасимон шилинмалар етказилади. Чўзилиш туфайли суякларнинг бўртиб чиққан соҳаларида терининг ёрилиши ҳамда унинг чуқур жойлашган юмшоқ тўқималардан ажраши мумкин.
Ғилдирак билан босиб ўтиш учун специфик ва хос жароҳатлар асосан учинчи ва тўртинчи фазаларда вужудга келади. Жумладан, суд-тиббий экспертиза амалиётида специфик жароҳатлардан автомобиль ғилдираклари шинаси протекторининг босма излари нисбатан кўп учрайди. Улар жароҳат излари (қонталаш, шилинмалар) ва қопланма излар (турли ифлосланишлар) кўринишида бўлиши мумкин. Шина протекторининг бўртиб турган қисмларидан позитив излар, ботиқ қисмларидан эса негатив излар вужудга келади. Позитив жароҳат излари шилинма қонталаш, негатив излар эса фақат қонталаш кўринишида бўлади (расм 3.4.). Жабрланганларнинг кийимларидапротекторнинг босма излари асосан қопланма излар шаклида бўлад
Учинчи фазада ғилдирак танага чиқаётган томонда юза юмшоқ тўқималар чуқур жойлашганлардан ажралиб, қон билан тўлган бўшлиқлар (“чўнтаклар”) ҳосил бўлади. Қарама-қарши томонда терининг чўзилиши туфайли ёриқлар бўлиши мумкин.
Учинчи ва тўртинчи фазада етказиладиган жароҳатлар тананинг қайси соҳаси босиб ўтилаётганлигига боғлиқ. Ғилдирак бошни босиб ўтганда унинг деформацияси билан калла ва юз суякларининг кўплаб синиши, бош миянинг мажақланиши, қулоқ супраларининг тўлиқ ёки қисман ажралиши вужудга келиши мумкин (расм 3.6.).
Кўкрак соҳасидан ғилдирак ўтганда қобирғаларнинг икки томонлама кўп чизиқлар бўйича синиши, тана чалқанча ҳолатда бўлганда бундан ташқари курак суяклари, умуртқаларнинг орқа ўсиқларининг синиши, кўкрак бўшлиғи ички аъзоларинининг шикастланиши ва айрим ҳолатларда уларнинг қорин ва оғиз бўшлиқлари томон силжиши кузатилади.
Ғилдирак қорин соҳасидан ўтганда ушбу бўшлиқ ички аъзоларининг турли жароҳатлари ва уларнинг кўкрак бўшлиғи ва анал тешик томон силжиши аниқланиши мумкин. Тос соҳаси босиб ўтилганда тос суякларининг кўплаб синиши ва тос бўшлиғидаги ички аъзоларнинг шикастланиши, оёқлар босиб ўтилганда эса суякларнинг синиқли синишлари вужудга келади.
Одатда ғилдирак танага чиққан томонда шикастланиш жиддийроқ бўлади. Босиб ўтиш пайтида ҳаракат тезлиги 20 км/соат ва ундан катта бўлганда , ғилдирак танадан “сакраб тушади” ва шу сабабли тўртинчи фазада бирон-бир жароҳат етказилмаслиги ҳам мумкин.
Ғилдирак билан босиб ўтишнинг бешинчи фазасида иккинчи фазага ўхшаш жароҳатлар – йўлкасимон шилинмалар вужудга келади.
Автомобиль салонида травма.
Суд–тиббий экспертиза маълумотларига кўра автотравманинг бу тури учраши бўйича ҳаракатдаги автомобиль билан пиёданинг тўқнашувидан кейинги иккинчи ўринда туради. Автомобилнинг ичида ҳайдовчи, йўловчиларнинг шикастланиши асосан автомобилнинг бошқа транспорт воситаси, ҳаракатсиз жисм билан тўқнашувида, айрим ҳолатларда автомобилнинг ағдарилиб кетишида ҳамда автомобиль ҳаракатининг кескин ўзгаришида (секинлашиш ёки тезлашишида) рўй беради.
Мазкур ҳолатда вужудга келадиган жароҳатлар автомобиль салони, кабинаси, кузовининг конструкцияси, жабрланганнинг автомобилнинг ичидаги ўрнига боғлиқ. Шу билан бирга автомобилнинг ҳаракат тезлиги ҳам аҳамиятли. Тезлик қанча катта бўлса, инерция кучининг катта бўлиши сабабли жароҳатлар ҳам кўламли, оғир бўлади.
Автотравманинг ушбу турида шикастланишлар асосан зарб ва сиқилиш механизми бўйича вужудга келади. Бошқа механизмлар бўйича жароҳатлар нисбатан кам етказилади.
Мазкур ҳодисалар бўйича, айниқса ўлим билан тугаган ҳолларда қонунда белгиланган текширувларни ўтказишда жабрланганларнинг автомобиль ичидаги ўрнини аниқлаш ўта муҳим аҳамият касб этади.
Ҳайдовчиларда жароҳатларнинг вужудга келишида қуйидаги тўртта фаза фарқланади:
Оёқларнинг автомобиль панелига урилиши;
Кўкракнинг рулга урилиши;
Бўйиннинг олдинга эгилиши ва бошнинг рулнинг тепа қисми ва олд ойнага урилиши;
Тананинг орқага ташланиши ва бўйиннинг орқага эгилиши.
Автомобилнинг конструкциясидан келиб чиққан ҳолда, ҳайдовчиларда жароҳатлар тананинг олд ва чап юзаларида жойлашади. Хусусан, чап олд эшикнинг ички бўртиб чиққан деталларидан турли шилинма, қонталашлар етказилади.Рулга урилиш натижасида кўкракда ярим ойсимон шилинма, қонталашлар, иякда лат яра, бурун суяклари ва пастки жағнинг синиши бош миянинг шикастланиши билан, туш суяги ва қобирғаларнинг олд қисмининг синишининг, кўкрак қа қорин бўшлиқлари ички аъзоларининг шикастланиши вужудга келади. Булардан ташқари ҳайдовчиларда қўл кафти ва билак суякларининг синиши, бўғимларда чиқишлар, сон ва болдир суякларининг, кўпроқ чап томонда, синиши ва бўғимларда чиқиши, тос суякларининг синиши мумкин. Катта тезликда ҳаракатланаётган автомобилнинг тўқнашувида энса суягининг ҳалқасимон синиши, ҳайдовчи пойафзалининг таг юзасида педалларнинг босма излари аниқланиши мумкин.
Олдинги ўриндиқ йўловчисининг танаси фиксация қилинмаганлиги сабабли шикастланиш ҳайдовчига нисбатан жиддийроқ бўлади ва шу сабабли бу ўрин автомобиль ичидаги энг хавфли жой тарзида эьтироф қилинган. Жумладан, тананинг ўнг томонида эшикнинг ички бўртиб чиққан қисмларидан шилинма, қонталашлар, тананинг чайқалиши натижасида кўкрак ва қорин бўшлиқлари ички аъзоларининг шикастланиши, бошнинг кескин равишда олдинга ҳаракатланиши туфайли калла ва юз суякларининг синиши бош миянинг лат ейиши, мажақланиши билан, олдинги ойнанинг синиқларидан юзда кўплам шилинма, кесма яралар вужудга келади. Оёқларнинг шикастланиши ҳайдовчидаги жароҳатларга ўхшаш бўлади. Катта тезликда тўқнашув содир бўлганда йўловчи олд ойна орқали автомобилдан отилиб кетиши мумкин.
Орқа ўриндиқ йўловчиларида шикастланиш нисбатан камроқ бўлади, Жароҳатлар асосан олдинги ўриндиқнинг орқа юзасига урилиш ва тананинг чайқалиши натижасида вужудга келади. Тўқнашув пайтида автомобилнинг тезлиги катта бўлган ҳолатларда баъзан орқа ўриндиқ йўловчилари олдинги ўриндиқ устидан отилиб, автомобилнинг олд ойнаси орқали чиқиб кетиши мумкин.
Автомобилнинг ҳаракат тезлиги кескин ортганда ёки пасайганда йўловчиларда бошнинг танага нисбатан олдинга ёки орқага ҳаракатланиши сабабли умуртқа поғонаси бўйин қисмининг “қамчисимон” синиши вужудга келиши мумкин.
Хавфсизлик камарлари шикастланишларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Аммо ҳаракат тезлиги белгилангандан катта бўлганда, улар ҳам шикастловчи омилга айланиши мумкин. Жумладан, диагонал хавфсизлик камарларидан бўйин умуртқалари бойламларининг ва чап тўш–умров бўғининг ёрилиши, умуртқаларнинг орқа ўсимталарининг синиши, иккинчи бўйин умуртқаси ёйларининг синиши, кекса одамларда тўш суяги ва қобирғаларнинг синиши, ички аъзоларнинг шикастланиши мумкин.
Ҳаракатдаги автомобилдан йиқилиш.
Автотравманинг алоҳида тури сифатида бундай шикастланишлар кам учрайди. Аксарият ҳолатларда автомобилдан тушиб кетиш автомобилнинг ичидаги шикастланишдан сўнг мураккаб автотравма тарзида кузатилади. Автомобилдан тушиб кетиш бошқа транспорт воситаси билан тўқнашувда, автомобилнинг кескин маневрида, ағдарилишида рўй бериши мумкин. Ушбу ҳодисада жабрланганлар автомобиль салони, кабинаси, кузови ва зинапоясидан тушиб кетиши мумкин.
Автотравманинг бу турида вужудга келадиган жароҳатларнинг хусусиятлари автомобилнинг конструкцияси, ҳаракат тезлиги ва йиқилиш баландлигига боғлиқ.
Умуман олганда, автомобилдан тушиб кетишда қуйидаги учта фаза фарқланади:
Тананинг автомобиль қисмларига урилиши;
Автомобилдан тананинг ерга тушиши;
Тананинг ерда силжиши.
Биринчи фазада тананинг тегишли соҳаларида шилинмалар, қонталашлар, баъзан лат, йиртма яралар кўринишидаги бевосита жароҳатлар етказилади.
Автомобилдан тушиб кетишдаги асосий жароҳатлар иккинчи фазада вужудга келади. Бунда баландликдан йиқилишда бўлганидек бевосита ва билвосита жароҳатлар ҳосил бўлади ва улар тана қайси қисми билан ерга тушишига боғлиқ.
Кўп ҳолатларда тана ерга боши билан тушади ва бунда калла, юз суякларининг синиши, бош миянинг лат ейиши, биринчи бўйин умуртқаси ёйларининг синиши, буйинннг кескин эгилиши туфайли иккинчи бўйин умумтқаси тишсимон ўсимтасининг синиши, бўйин умуртқалари танасининг компрессион синиши, орқа миянинг бўйин қисмининг шикастланиши аниқланади.
Кўкрак билан ерга тушганда – тепа (1– 4) ва ўрта (5– 8) қобирғаларнинг синиши, думба билан тушганда – тос суякларининг синиши, бел умуртқалари танасининг компрессион синиши, оёқлар билан ерга тушганда – оёқ кафти суякларининг бевосита синишлари, болдир, сон, тос суяклари, пастки кўкрак ва бел умуртқаларининг билвосита синиши кузатилади. Думба ва оёқлар билан ерга тушганда умуртқа поғонасининг таъсирида калла асоси суяклари ҳам синиши мумкин.
Автомобилнинг ҳаракат тезлиги 25 км/соатдан кўп бўлганда йиқилишнинг барча вариантларида тананинг чайқалиши сабабли ички аъзоларнинг жароҳатлари вужудга келади ва тезлик катталашган сари улар кўламлироқ, оғирроқ бўлади.
Учинчи фазада тана ҳаракат инерцияси бўйича ерда силжийди ва натижада ҳаракатдаги автомобиль билан тўқнашувнинг тўртинчи фазасидагига ўхшаш жароҳатлар – параллель жойлашган йўлкасимон шилинмалар вужудга келади. Ҳаракатдаги автомобилдан тушиб кетишда олинган жароҳатлар баландликдан йиқилишда етказилган шикастланишлардан айни шу фазада вужудга келадиган жароҳатларнинг мавжудлиги билан фарқланади.
Автотравмада кийим, пойафзални текширишнинг аҳамияти.
Рельс травмаси.
Рельс травмасига асосан ҳаракатдаги темир йўл транспортида (локомотив, электровоз, вагонлар) етказилган жароҳатлар мажмуи киритилади. Шу билан бирга айрим ҳолатларда трамвайдан, турли хил ишлаб чиқариш, қурилиш соҳаларида қўлланиладиган рельсда ҳаракатланувчи мосламалардан ҳам шикастланиш вужудга келиши мумкин.
Автотравма каби темир йўл транспорти травмасининг қуйидаги олтита тури фарқланади:
Ҳаракатдаги темир йўл транспорти билан тўқнашув;
Темир йўл транспорти ғилдираклари билан босиб ўтиш;
Ҳаракатдаги темир йўл транспортидан йиқилиш;
Темир йўл транспорти ичида шикастланиш;
Вагонлар орасида, темир йўл траспорти ва ҳаракатсиз жисмлар ўртасида сиқилиш;
Мураккаб темир йўл транспорти травмаси.
Қайд этилган ҳолатларда етказиладиган жароҳатлар автотравмадаги шикастланишларга ўхшаш бўлгани билан бир қаторда темир йўл транспортининг шикастловчи қисмларининг хусусиятларига боғлиқдир.
Ҳаракатдаги темир йўл транспорти билан пиёдаларнинг тўқнашувида тананинг деярли барча қисмлари – бош, кўкрак, қорин, тос, қўл–оёқлар зарбланиб, уларда турли кўринишдаги оғир жароҳатлар вужудга келади. Дастлабки зарбдан сўнг тана ерга отилиб кетади ва унда инерция бўйича силжийди.
Вагонларнинг томидан йиқилишда ҳаракат тезлиги ва баландликнинг катта бўлганлиги сабабли автомобилдан йиқилишга нисбатан оғирроқ жароҳатлар етказилади. Электропоездларнинг тепасидан йиқилишда мураккаб травма, яъни электр токи ҳамда механик омилларнинг таъсиридан вужудга келган шикастланишлар вужудга келиши мумкин.
Темир йўл транспорти ғилдираклари билан босиб ўтилганда рельс травмаси учун специфик жароҳатларнинг вужудга келиши ғилдираклар ва рельсларнинг тузилиш хусусиятларига боғлиқ. Хусусан, рельс бошчасининг кенглиги 7–7,5см., ғилдираклар айлана юзасининг кенглиги 10–11см., ғилдиракларнинг рельслар оралиғига қараган ички тарафида кенглиги 2,8–3,0 см. тожи (ребордаси) бўлади. Тана ғилдирак ва рельс ўртасида бўлганда 1 кв. см.га 5 тонна ва ундан ортиқ куч таъсир қилганлиги сабабли, ушбу соҳа кучли сиқилиб мажақланади ва айни пайтда ғилдирак тожининг қайчисимон таъсири билан тўқималар бир–биридан ажралади. Бунинг натижасида тана қисмларининг бўлиниши содир бўлади (расм
Ғилдиракнинг тана билан дастлабки контактида ғилдирак тожи ва рельс бошчасининг ички озаси оралиғида қисилган терида ишқаланиш натижасида “Т” шаклидаги шилинма ҳосил бўлади (“чимчи” белгиси). Ушбу шилинма ҳамиша тананинг ғилдиракка қараган ҳамда рельслар оралиғи томонида, ғилдиракнинг танага чиқаётган соҳада бўлади (С.С.Мунтян, 1966).
Ғилдирак ва рельс оралиғида тананинг сиқилиши натижасида бир текис шилинма кўринишидаги босилиш йўлкаси ҳосил бўлади. Мазкур йўлка ва “Т” –симон шилинма оралиғида ингичка шикастланмаган тери соҳаси аниқланади. Тананинг ғилдиракка қараган томонида босилиш йўлкасининг кенглиги 12–14 см., рельс томонида эса – 7–8 см. бўлади. Дастлаб босилиш йўлкаси юмшоқ, оқимтир бўлиб, кейинчалик қуриш ҳисобига дағал, тўқ–қўнғир тусга киради.
Тана енгил вагон ғилдираги билан босиб ўтилганда,теридаги босилиш йўлкаси фақат ғилдирак тожи ҳисобига вужудга келади ва унинг кенглиги 2–4 см. бўлиши мумкин. Айни пайтда тери ости юмшоқ тўқималаридаги босилиш йўлкаси одатдагидек – кенглиги 12–14 см. бўлади.
Тананинг икки томонидаги босилиш йўлкалари ғилдирак танага чиқаётган тарафда туташган бўлади. Агар босилиш йўлкалари туташмаган бўлса, ғилдирак ва рельсдан вужудга келган босилиш йўлкалари ўртасидаги масофа ғилдирак чиқаётган томонда қарама қарши томонга нисбатан кичикроқ бўлади. Шу билан бирга ғилдирак танадан тушаётган томонда босилиш йўлкаси ингичкалашиши мумкин.
Тананинг ғилдираклар ва рельс бошчасининг ён юзасига ишқаланиши натижасида босилиш йўлкасининг четлари шилиниш йўлкаси ҳосил бўлади. Ушбу йўлканинг кенглиги 2 см.дан 15 см.гача бўлиб, у ғилдирак тарафида кенгроқ, яққолроқ бўлади. Бу йўлкада шилиниш бир текис бўлмайди, унда ёйсимон йўналган чуқур тирналмалар, ифлосланиш белгилари аниқланади (
Темир йўл транспорти ғилдираклари билан босиб ўтиш натижасида тана қисмлари тўлиқ ажралганда, рельс бошчасидан вужудга келган босилиш йўлкаси кенглиги 2–3 см. бўлган тенг икки қисмга бўлинади. Ғилдирак томонидаги босилиш йўлкаси ҳам иккига бўлиниб, унинг ингичка қисми (2–3 см.) тананинг рельслар оралиғидаги, кенг қисми (5–10см.) эса – рельсдан ташқаридаги соҳасида бўлади (расм 3.9.).
Тана бўлинганда рельс тарафида ажралиш четлари нисбатан текис бўлади. Айни пайтда тананинг рельсдан ташқаридаги қисмининг ғилдиракка қараган томонида ажралиш четлари терининг бурчаксимон лахтаклари ҳисобига йирик тишсимон бўлиб, ушбу бурчаклар транспортнинг ҳаракатланиш томонига йўналган бўлади (С.С.Мунтян,1966).
Ғилдираклар билан босиб ўтишда узун найсимон суякларнинг шикастланишида ҳам ўзига хос хусусиятлар мавжуд. Бинобарин, суяк синишининг рельсдан ташқари томонидаги чеккаси текис, рельслар оралиғидаги эса – эгри бўлиб, ушбу икки чекка ўртасида кўп майда суяк бўлаклари аниқланади (О.Х.Поркшеян,1965).
Темир йўл транспорти ғилдираклари билан босиб ўтишда тўқималарнинг мажақланиши ва ташқарига чиқарилиши ҳисобига понасимон дефект вужудга келади. Тана бўлаклари яқинлаштирилганда рельсга қараган томондаги тўқималар яқин таққосланса, ғилдираклар томонидаги юзаларда ажралиш чеккалари оралиғида маълум масофа бўлади.
Темир йўл транспорти билан боғлиқ травманинг аксарият ҳолатларида жабрланганларнинг кийимлари, танасида мой, балласт моддалар, кўмир зарралари изларининг бўлиши рельс травмаси учун хосдир.
Шундай қилиб, темир йўл транспорти травмасида вужудга келадиган специфик, хос жароҳатлар ҳамда уларнинг хусусиятлари ушбу ҳодисалар юзасидан ўтказиладиган суд–тиббий экспертизалар жараёнида рельс травмаси ва унинг турини, шикастланиш вақтида жабрланганларнинг қандай ҳолатда бўлганлигини аниқлаш имконини беради. Бу нарса рельс травмасида жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилишида врачлар томонидан ҳам инобатга олиниши лозим.
Ўқ отар қуроллар, тасниф.
Ўқ отишда шикастловчи омиллар.
Ўқ отишда шикастланишнинг турлари.
Тираб отишда етказилган жароҳатларнинг хусусиятлари.
Яқин дистанциядан отишда етказилган жароҳатларнинг хусусиятлари.
Узоқ дистанциядан отишда етказилган жароҳатларнинг хусусиятлари.
Кинетик энергияси бўйича ўқнинг таъсир турлари.
Ўқ отар кириш тешигининг хусусиятлари.
Ўқ отар чиқиш тешигининг хусусиятлари.
Ўқ отар жароҳатиларда яра канали.
Газ қуролидан шикастланиш.
Бўш патрон отишда шикастланиш.
Сочма патрон билан отишда шикастланиш.
Портлаш травмаси.
Портлаш травмасида шикастловчи омиллар.
Портлаш травмасида шикастланиш турлари.
7
Н.И.Пироговнинг ўқ отар шикастланишга доир илмий ишларининг аҳамияти.
Заҳар ва заҳарланиш тушунчаси.
6.1. Заҳар ва заҳарланиш тушунчалари
Заҳар нисбий тушунча бўлиб, оз миқдорининг таъсири натижаси соғлиқнинг бузилиши, ўлимга олиб келадиган моддани англатади. Табиатда мутлоқ заҳар бўлмагани каби, мутлоқ безиён модда ҳам бўлмайди. Шу сабабли Парацельснинг ибораси бўйича “фақат доза маълум бир моддани дорига ёки заҳарга айлантиради”. Оз миқдордаги модданинг таъсири натижасида вужудга келадиган соғлиқнинг бузилиши заҳарланиш деб номланади.
Токсикология заҳар ва заҳарланишларни ўрганадиган фан бўлиб, унинг саноат, қишлоқ хўжалиги, ҳарбий, озиқ-овқат, маиший ва суд-тиббий токсикология каби йўналишлари мавжуд. Суд-тиббий токсикологиянинг мақсади ва вазифалари ўзига хосдир. Агар токсикологиянинг бошқа турлари асосан заҳарланишларнинг вужудга келиш сабаблари, бу ҳолатларда жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, заҳарланишларнинг олдини олишга йўналтирилган масалаларни ўрганса, суд-тиббий токсикология заҳарланиш ҳолларида ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан қўйилган вазифаларни ҳал этиш билан шуғулланади. Таъкидлаш лозимки, суд тиббиётининг фан сифатида шаклланиши суд-тиббий токсикологиядан бошланган.
Вужудга келиш тафсилотлари бўйича заҳарланишлар қотиллик, ўз-ўзини ўлдириш ва бахтсиз ҳодисалар кўринишида бўлиши мумкин. Айни пайтда суд-тиббий экспертиза маълумотлари бўйича аксарият ҳолатларни бахтсиз ҳодисалар ташкил этади. Кейинги ўринни заҳарланиш орқали ўз-ўзини ўлдириш эгаллайди. Заҳарлаш йўли билан қотиллик камдан-кам ҳолатларда кузатилади. Агар қотиллик ва ўз-ўзини ўлдиришда заҳарланиш қасддан содир этилса, бахтсиз ҳодисаларда заҳарланиш тасодифан юз беради. Айрим тасодифий заҳарланишлар ятроген келиб чиқишга эга бўлиб, бу ҳолатлар тиббий муолажаларни ўтказишда дори моддаларининг дозасини белгилашда хатогарчилик ёки хато тарзда бир дорининг ўрнига бошқа моддани қўллаганда кузатилади.
Заҳарларнинг суд-тиббий таснифи.
Барча заҳарли моддалар шартли равишда икки гуруҳга – асосан маҳаллий ва асосан умумий таъсир этувчиларга бўлинади. Бинобарин, асосан маҳаллий таъсир этувчи моддалар, яққол, жойли ўзгаришлар билан бир қаторда, организмнинг маълум бир умумий реакциясига олиб келади. Иккинчи гуруҳга кирувчи моддаларнинг таъсирида эса, организмнинг умумий реакцияси етакчи бўлгани ҳолда, аъзо ва тўқималарда жойли ўзгаришлар кузатилиши мумкин.
Биринчи гуруҳга кирувчи заҳарли моддалар дастлабки контакт жойида жиддий морфологик ўзгаришлар, тўқималарнинг некрозини чақиради. Бу гуруҳга анорганик (хлорид, сульфат, нитрат кислоталари) ва органик кислоталар (сирка, оксалат, карбол кислоталари), ишқорлар (натрий, калий, аммоний ишқорлари), водород переоксид, формальдегид, калий перманганат, йод тиндирмаси киради.
Асосан умумий таъсир этувчи заҳарлар қонга сўрилгандан сўнг заҳарланиш вужудга келади ва шу сабабли улар резорбтив заҳарлар деб ҳам номланади. Ушбу гуруҳда уч гуруҳча – деструктив, қон ва функционал заҳарлар фарқланади.
Деструктив заҳарлар қаторига симоб, қўрғошин, рух, маргимуш, фосфор ва уларнинг бирикмалари киради. Улар турли ички аъзоларда тўқима структурасининг бузилишига олиб келади.
Гемотроп, яъни қон заҳарлари ўз навбатида гемоглобинотроп (карбоксигемоглобин, метгемоглобин ҳосил қилувчи ва бшқ.), гемолитик ва бошқа заҳарларга бўлинади.
Функционал заҳарлар аъзо ва тўқималар, биринчи навбатда марказий ва периферик нерв тизимлари фаолиятининг бузилишига олиб келади. Ушбу заҳарлар қаторида марказий нерв тизимини фалажловчи, марказий нерв тизимини қўзғатувчи, марказий нерв тизимини сўндирувчи ҳамда марказий ва периферик нерв тизимларига таъсир этувчи заҳарларни фарқлаш мумкин (жадвал 6.1.).
Жадвал 6.1.
Заҳарларнинг суд-тиббий таснифи (В.Л.Попов бўйича (1990) ўзгаришлар билан)
Асосан маҳаллий таъсир этувчи заҳарлар:
. анорганик кислоталар
. органик кислоталар
. ишкорлар
. йод тиндирмаси
. водород пероксид
. калий перманганат

Асосан умумий таъсир этувчи заҳарлар


Деструктив заҳарлар:

симоб ва унинг бирикмалари


қўрғошин ва унинг бирикмалари
рух ва унинг бирикмалари
маргимуш ва унинг бирикмалари
фосфор ва унинг бирикмалари

Гемотроп заҳарлар:

1.Гемоглобинотроп заҳарлар:
карбоксигемоглобин ҳосил қилувчилар
метгемоглобин ҳосил қилувчилар
бошқалар
2.Гемолитик заҳарлар:
арсин
сирка кислотаси
мис сульфат
3.Бошқа қон заҳарлари:
гемагглютинация чақирувчи (рицин, фазин)
гемопоэзгага таъсир этувчи (дикумарин)
қон ивишига таъсир этувчи (бензол, цитостатиклар)

Функционал заҳарлар:


1.МНТ ни фалажловчи:
цианидлар
фосфор органик бирикмалар
водород сульфид
2. МНТ қўзғатувчи:
талваса чақирувчи (стрихнин, эрготамин)
антидепрессантлар (имизин, прозак)
кофеин
амфетаминлар
кокаин ва унинг ҳосилалари
опиатлар
анаша
3.МНТ ни сўндирувчи:
этил ва бошқа спиртлар
уйқу дорилари (барбитуратлар)
транквилизаторлар (элениум, диазепам)
4.Асосан ПНТ га таъсир этувчи:
холинэргик моддалар (ацетилхолин, никотин, пилокарпин, атрапин, лобелин, пахикарпин, миорелаксантлар)
адреноэргик моддолар (адреналин, норадреналин, эфедрин, мезатон, эргометрин)
антихолинэстераза моддалар (прозерин, ФОБ)

Заҳарланишнинг вужудга келишида заҳар билан боғлиқ омилларнинг аҳамияти.

Заҳарларнинг токсикокинетикаси.
Токсикокинетика – заҳарли модданинг организмдаги миқдорий ва сифат ўзгаришлари бўлиб, ушбу модданинг организмга кириши, унинг турли аъзо ва тўқималарда тақсимланиши ва метаболизми ҳамда организмдан чиқарилиши жараёнларнинг мажмуини ифодаловчи тушунчадир.
Заҳарли модда организмга оғиз, нафас йўллари, тери, тўғри ичак, аёлларда жинсий аъзолар орқали ҳамда тери ости, мушак ичи, вена ичи инъекциялари орқали кириши мумкин. Бунда заҳарли модда қанчалик тез қон ўтса, шунчалик унинг токсик хусусиятлари кучлироқ бўлади.
Заҳарли моддаларнинг организмдан чиқарилиши ташқи секреция функциясига эга бўлган барча аъзолар орқали (ўпка, жигар, буйрак, ошқозон–ичак, тери, сут ва сўлак безлари) амалга оширилиши мумкин.
Миқдорий токсикокинетика заҳарли модданинг бирон–бир аъзо ёки тўқимада концентрациясининг ўзгариши билан боғлиқ. Масалан, этил спирт ичилганда ошқозон ва ичак орқали қонга сўрилиб, унинг қондаги концентрацияси оша бошлайди. Кейинчалик этил спирти организмдан чиқарилганда, аксинча унинг қондаги миқдори камаяди.
Заҳарли модданинг организмдаги сифат ўзгариши – биотрансформацияси оксидланиш, қайтарилиш, гидролиз, синтез йўли билан амалга ошади ва бу жараёнлар асосан жигарда содир бўлади. Натижада заҳарли модданинг модданинг токсик хусусияти ўзгариши мумкин. Хусусан, фосфорорганик бирикмалар оксидланганда уларнинг токсик хусусияти кучаяди. Агар улар гидролизга учраса, бу хусусият анча сусаяди. Метанол, этанол, этиленгликоль оксидланганда уларга нисбатан анча кучли токсик хусусиятга эга моддалар ҳосил бўлади (расм 6.1.).
СН3-ОН НС = О
метил спирти формальдегид

СН3-СН2-ОН СН3-НС = О


этил спирти ацетальдегид

СН2-ОН СООН


СН2-ОН СООН
этиленгликоль оксалат кислотаси
Расм 6.1. Сифат токсикокинетикаси
Заҳарли моддалар ўз хусусиятлари кўра турли аъзо, тўқималарда тўпланади ва турли йўллар билан организмдан чиқарилади. Жумладан, ёғда яхши эрувчи моддалар асосан бош мия, жигар ва ёғ тўқимасида, сувда эрийдиган моддалар мушак тўқимаси, жигар, буйракда тўпланади. Маргимуш, қўрғошин бирикмалари суяк, сочларда йиғилади. Учувчан моддалар ўпка орқали, сувда эрувчи моддалар буйрак орқали, оғир металл бирикмалари йўғон ичак орқали, ёғда эрувчи моддалар ўт билан, наркотиклар, алкоголь сут ва сўлак безлари орқали организмдан чиқарилади.
Заҳарланишларда токсикодинамикаси.
Токсикодинамика – заҳарли модда ва организмнинг ўзаро таъсир механизми бўлиб, заҳарли модда ва унинг метаболитларига нисбатан организмнинг жавоб реакциялари жараёнларининг мажмуини ифодалайди.
Шартли равишда заҳарли моддаларнинг бирламчи токсик, кейинги токсик ва метатоксик таъсирлари фарқланади. Масалан, сирка кислотаси бирламчи таъсирда оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ва ошқозон шиллиқ қаватларининг кимёвий куйишига олиб келди. Кейинчалик ацидоз туфайли эритроцитларнинг гемолизи (кейинги токсик таъсир) вужудга келди. Маълум бир вақт ўтгандан сўнг жабрланганда токсик гепатит, токсик нефроз (метатоксик таъсир) ривожланди.
Токсикодинамика заҳарли модданинг токсикокинетикаси билан узвий боғлиқдир. Заҳарли модданинг миқдорий ва сифат ўзгариши клиник–морфологик жараёнларнинг ўзгаришига олиб келади. Масалан, этиленликолнинг бутун молекуласи наркотик таъсир этса, унинг метаболити оксалат кислотаси эса гепато–, нефротоксик таъсир кўрсатади. Айни шунга ўхшаш хусусиятлар метил спирти билан заҳарланишда кузатилади. Дастлаб метил спирти наркотик таъсир кўрсатади. Кейинчалик вужудга келадиган кардиотоксик, нефротоксик ва нейротоксик ўзгаришлар унинг метаболити - формальдегиднинг таъсири билан тушунтирилади.
Заҳарли моддалар организмдаги оқсиллар билан комплекслар ҳосил қилиб, модда алмашуви учун муҳим бўлган оқсилларнинг дефицитини вужудга келтиради. Бу ҳолат эса ўз навбатида модда алмашувининг бузилишига олиб келади.
Овқатлан заҳарланиш.
6.11. Овқатдан заҳарланиш
Соғлиқнинг бузилишига олиб келувчи омил овқат ва егулик маҳсулотларни тайёрлашда ишлатиладиган маҳсулотлар таркибида бўлса ёки уларни тайёрлаш жараёнида ҳосил бўлса, бундай ҳолат овқатдан заҳарланиш деб номланади. Тайёр овқат ёки егулик маҳсулотга ташқаридан заҳарли модданинг қўшилиши сабабли соғлиқнинг бузилиши овқатдан заҳарланишга киритилмайди. Овқатдан заҳарланишлар воқеа тафсилотига кўра бахтсиз ҳодиса ҳисобланиб, одатда тасодифий ҳолатлар билан боғлиқ бўлади.
Овқатдан заҳарланишнинг таснифига кўра уларнинг бактериал ва нобактериал турлари фарқланади. Бактериал заҳарланишлар ўз навбатида токсикоинфекциялар ва интоксикацияларга бўлинади.
Нобактериал заҳарланишлар ўз навбатида уч гуруҳчага бўлинади: ўсимликлар билан боғлиқ, ҳайвонлар билан боғлиқ, турли қўшимчалар билан боғлиқ (жадвал 6.3.).

6.11.1. Бактериал келиб чиқишга эга овқатдан заҳарланиш


Овқат токсикоинфекциялари патоген (салмонеллалар) ва айрим шартли патоген (ичак таёқчаси) бактериялар билан ифлосланган гўшт, балиқ, сут маҳсулотларини, баъзан эса ҳўл мева ва сабзовотларни истеъмол қилганда вужудга келади. Бу ҳолларда заҳарланиш тезда ва авж билан ривожланади, организмнинг интоксикацияси ҳамда сувсизланиши, гастроэнтероколит аломатлари вужудга келади.
Овқат интоксикацияси микроорганизмларнинг токсинлари тўпланиб қолган маҳсулотлар истеъмол қилинганда вужудга келади. Овқатдан заҳарланишларнинг ушбу тури ичида ботулизм ўта аҳамиятлидир. Кўпинча ботулизм уй шароитида, тегишли қоидаларга амал қилмасдан тайёрланган консерва маҳсулотларини (қўзиқорин, сабзавотлар), баъзан эса гўшт ва балиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлади. Чунки бундай ҳолатларда маҳсулотларда анаэроб микроорганизмларнинг ривожланиши учун қулай шарт–шароит вужудга келади.
Ботулизмда клиник белгилар бир неча соатдан бир сутка, баъзан эса ундан ҳам давомийроқ яширин (инкубацион) даврдан сўнг намоён бўлади. Яширин давр қанчалик қисқа бўлса, заҳарланиш шунчалик оғир кечади. Кўнгил айниши, қусиш, оғизнинг қуриши, чанқаш, ичакнинг парези туфайли метеоризм ва ичнинг қотиши кузатилади. Кўриш қобилиятининг бузилиш аломатлари – мидриаз, птоз, диплопия, аккомодациянинг парези, қорачиқларнинг ёруғликка реакциясининг йўқолиши аниқланади. Тананинг нормал ҳарорати шароитида тахикардия бўлади. Кейинчалик юмшоқ танглай, ҳалқум ва ҳиқилдоқнинг фалажланиши (бульбар фалажлар) товуш йўқолади (афония) йўқолади, ютиш қийинлашади. Нафас олиш мушакларининг (авваламбор диафрагманинг парези) ҳамда ботулотоксиннинг нафас олиш марказига таъсири туфайли нафас олиш бузилади. Ўлим одатда иккинчи кунда, баъзан кейинроқ нафас олиш марказининг фалажланишидан юз беради.
Ботулизмдан ўлим ҳолатларида мурда текширувида енгил гастроэнтерит аломатлари, паренхиматоз аъзоларда дистрофик ўзгаришлар аниқланади. Гистологик текширувда калла–мия нервларининг ядроларида нейронларнинг ўткир яққол ўзгаришлари топилади. Ботулизмнинг диагностикаси клиник белгилар, ботулотоксинни аниқлаш учун ҳайвонларда биологик текширув ҳамда овқат қолдиқларини санитар–гигиеник текшируви натижаларига асосланади.
Овқат интоксикациялари стафилокок энтеротоксинлари таъсирида ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳолат кўпинча инфекцияланган сут маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида вужудга келади. Бунда асосан гастроэнтерит, организмнинг интоксикацияси учун хос белгилар кузатилади. Аксарият ҳолатларда тегишли тиббий муолажалар ўтказилганда жабрланганлар бир неча кун ичида тузалади.
Бактериал келиб чиқишга эга овқатдан заҳарланишдан ўлим ҳолларида диагноз клиник ва тегишли лаборатория текширувлари билан асосланган бўлса, мурданинг патологоанатомик текшируви ўтказилиши керак. Фақат диагноз тегишли тарзда тасдиқланмаган ҳолатлардагина зўраки ўлимга шубҳа мавжудлиги сабабли мурданинг суд–тиббий экспертизаси ўтказилади.
Заҳарланишнинг диагностикасидаги уч босқич.
Заҳарланишнинг суд–тиббий диагностикаси уч босқичда тўпланадиган далилларга асосланган.
Биринчи босқични асосан ҳодиса содир бўлган ёки мурда топилган жойни суд тиббиёти соҳасидаги мутахассис иштрокидаги кўздан кечириш ташкил этади. Кўздан кечиришда жойдаги шарт–шароитга, ёт ҳиднинг мавжудлигига, дори моддалари идишлари, ўрамлари, ишлатилган шприцлар, рецептларга, ҳодиса жойида ажратмалар, қусуқ моддаларининг борлигига эътибор қаратилади. Мурдани кўздан кечиришда танада инъекция излари, тери ва шиллиқ қаватларнинг ҳолати, мурда доғларининг ранги, мушак қотишининг хусусиятлари, ёт ҳид ва шу кабилар айрим моддалар билан заҳарланишга шубҳа уйғотади. Айни пайтда ҳодиса жойидан тегишли ашёвий далиллар лаборатория текширувлари учун олинади.
Ушбу босқичга иш материаллари, катамнез, тиббий ҳужжатлар маълумотлари билан танишиш киради. Бинобарин, асосан функционал ўзгаришлар билан кечадиган, аъзо ва тўқималарда хос морфологик ўзгаришларни вужудга келтирмайдиган моддалар билан заҳарланишда тиббий ҳужжатлардаги маълумотлар – клиник ўзгаришларнинг тавсифи, тиббий муассасаларда ўтказилган лаборатория текширувлари натижалари салмоқли далиллар манбаи бўлиши мумкин. Бу ҳолатни шифокорлар ҳамиша инобатга олишлари лозим.
Иккинчи босқичда захарланишни тасдиқловчи далиллар мурданинг текширувида олинади. Мурданинг ташқи ва ички текширувларида, ҳодиса содир бўлган ёки мурда топилган жойни кўздан кечиришда бўлгани каби, тери ва шиллиқ қаватларнинг ранги ва ҳолати, танада инъекция излари, ёт ҳид, мурда доғларининг ранги, мушак қотишининг ривожланиш даражаси каби ҳолатларга эътибор берилади. Жумладан, ўювчи заҳарлар ичилганда оғиз атрофидаги терида кимёвий куйиш излари – оқмалар аниқланади. Ис гази билан заҳарланганда мурда доғлари пушти тусда, цианид кислотаси ёки унинг тузлари билан заҳарланишда – ёрқин олча рангда, метгемоглобин ҳосил қилувчи моддалар билан заҳарланишда – жигар ранг, қўнғир тусда, гемолиз чақирувчи моддалар билан заҳарланганда эса – сарғимтир бўлади. Цианидлар билан заҳарланганда ички аъзолардан аччиқ бодом ҳиди, сирка кислотаси билан заҳарланишда – ўткир специфик ҳид сезилади. Стрихнин ва бошқа талваса чақирувчи моддалар билан заҳарланишда мушакларнинг қотиши тез ва кучли ривожланса, хлорал гидрат, кураре, миорелаксантлар билан заҳарланишда аксинча мушакларнинг қотиши суст ва кучсиз бўлади. Бинобарин, сўнгги даврда нисбатан кўпроқ учрайдиган функционал заҳарлар билан заҳарланишнинг аксариятида мурданинг ташқи ва ички текширувлари жараёнида бирон–бир хос ўзгаришлар аниқланмаслиги мумкин.
Учинчи босқичдазаҳарланиш бўлганлигини тасдиқловчи далиллар қўшимча – лаборатория текширувларини ўтказиш орқали олинади. Заҳарланиш ёки унга шубҳа бўлган ҳолатларда асосий – мурда текширувидан сўнг ҳодиса тафсилоти хусусиятлари ва дастлабки икки босқичда олинган натижалардан келиб чиққан ҳолда турли хил (гистологик, гистокимёвий, суд–кимёвий, биокимёвий, биологик, бактериологик–вирусологик, фармакологик, ботаник, физик ва бшқ.) лаборатория текширувлари ўтказилиши мумкин. Зеро, мазкур ҳолатларда суд–тиббий экспертиза хулосасининг ишончлик ва асослантирилганлик даражасини белгилашда лаборатория текширувларининг кўлами ва уларнинг натижалари салмоқли ўрин тутади.
Ўювчи заҳарлар билан заҳарланиш.
Формальдегид (чумоли альдегиди)тери саноатида, пластмасса ишлаб чиқаришда, уруғликка ишлов беришда, анатомик ва гистологик препаратларни тайёрлашда ҳамда дезинфекцияловчи восита сифатида қўлланилади. Формальдегиднинг 37–40% эритмаси формалин тасодифан янглиш тарзда ёки ўз–ўзини ўлдириш мақсадида ичилиши мумкин. Формальдегид маҳаллий таъсирлаш билан бир қаторда, марказий нерв тизими фаолиятининг бузилиши ҳамда ички аъзоларда дистрофик ўзгаришларнинг ривожланишига олиб келади. Тез ўлим ҳолатларида мурда текширувида ички аъзоларда хос ҳид сезилади. Қизилўнгач ва ошқозоннинг шиллиқ қаватлари ўзгаришсиз, яъни фиксацияланган бўлади. Заҳарланиш узоқроқ давом этганда эса ушбу шиллиқ қаватларда реактив яллиғланиш белгилари аниқланади.
Калий перманганат кучли оксидловчи сифатида тиббиётда кенг қўлланилади. Заҳарланиш одатда тасодифан оғиз орқали қабул қилинганда ҳамда ҳомиладорликни узиш мақсадида бачадон ичига юборилганда юз беради. Оғиз орқали қабул қилинганда оғизда кучли куйиш, қизилўнгач ва ошқозонда оғриқ, қусиш, ҳиқилдоқнинг шишиши, юрак фаолиятининг кескин сусайиши кузатилади. Ўлим ҳолатларида мурда текширувида қизилўнгач ва ошқозоннинг шиллиқ қаватларида куйиш аломатлари – жигарранг–қизғиш струп, паренхиматоз аъзоларда дистрофик ўзгаришлар, токсик бронхопневмония аниқланади. Заҳарланиш узоқроқ кечганда ошқозоннинг флегмонаси ривожланиши мумкин. 15–20 гр. калий перманганат оғиз орқали қабул қилинганда ўлимга олиб келади.
Водород пероксид консерва, тўқимачилик (матоларнинг оқартириш учун) саноатида, уруғликка ишлов беришда ва тиббиётда кенг ишлатилади. Водород пероксиднинг 33% сувдаги эритмасининг (пергидроль) 100мл. ўлимга олиб келиши мумкин. Заҳарланишда ҳуш йўқолиб, оғиздан қонли кўпик келади, кейинроқ қон билан қусиш, ҳалқум ва ҳиқилдоқнинг шишиши, нафас олишнинг бузилиши ва юрак– қон томир етишмовчилиги белгилари кузатилади. Мурда текширувида ҳалқум, ҳиқилдоқ, қизилўнгач ва ошқозоннинг шиллиқ қаватлари шишинқираган, оқимтир, газ пуфаклари ҳисобига кўпикланган бўлиши водрод пероксид билан заҳарланишга хос ҳисобланади. Баъзан қисқа вақтда катта ҳажмдаги газларнинг ҳосил бўлиши ошқозон деворининг ёрилишига ҳам олиб келиши мумкин.
Йод препаратлари (йод тиндирмаси, Люголь эритмаси) тиббиёт амалиётида кенг қўлланилади. Заҳарланиш йод препаратларини оғиз орқали қабул қилишда ёки ҳомиладорликни узиш мақсадида бачадон ичига юборишда кузатилади. Йод препаратларининг маҳаллий таъсири натижасида шиллиқ қаватларда куйиш – қўнғир рангдаги струп вужудга келади. Қонга сўрилгач, улар организмга умумий таъсир кўрсатиб, юрак фаолиятининг бузилиши (коллапсгача), ўпканинг токсик шишиши, протеинурия ва гематурия аломатлари билан жигар ва буйракда оғир дистрофик ўзгаришларнинг ривожланишига олиб келади. Бундан ташқари оғиз орқали қабул қилинганда ҳиқилдоқ шиллиқ қаватининг шишиши ҳисобига асфиктик ҳолат ҳам ривожланиши мумкин.

Цианидлар билан заҳарланиш.


6.9.1.1. Цианид кислотаси ва унинг бирикмалари билан заҳарланиш.
Цианид кислотаси (водород цианид) рангсиз, учувчан, аччиқ бодом ҳидли суюқлик бўлиб, тоза ҳолда фақат лаборатория шароитида учрайди. Суд–тиббий нуқтаи назардан калий цианид – сувда яхши эрийдиган оқ модда кўпроқ аҳамиятга эга. Сўнгги даврда тоза цианид моддалари билан заҳарланиш суд–тиббий экспертиза амалиётида камдан–кам учрайди. Цианидлар билан заҳарланиш кўпроқ ҳўл мевалар (ўрик, шафтоли, олхўри) данаги мағизини истеъмол қилганда кузатилади. Улардаги амигдалин гликозиди ошқозон ва ичакдаги ферментлар таъсирида парчаланиб, цианид кислотасини ҳосил қилади.
Булардан ташқари газсимон водород цианид пўлат ва кокс ишлаб чиқаришда, ёнғин ҳолатларида айрим органик бирикмаларнинг ёнишида ажралади. Цианид кислотасининг летал дозаси 0,05г., калий цианидники эса – 0,1–0,2г. га тенг.
Таъсир механизмига кўра цианидлардаги циан аниони (-CN) ҳужайраларнинг нафас олиш ферменти – цитохромоксидазадаги темирни боғлайди. Натижада ферментнинг фаолияти бузилади ва у қондан кислородни олиб, тўқималарга бериш қобилиятини йўқотади. Қонда етарли миқдорда кислород бўлгани ҳолда, тўқима гипоксияси вужудга келади. Бу ҳолат бош миядаги ҳаёт учун муҳим марказлар (нафас олиш, юрак–қон томир) фаолиятининг фалажланишига олиб келади. Нордон муҳитда цианидларнинг умумтоксик таъсири кучаяди, ишқорий муҳитда эса аксинча – сусаяди. Цианидлар организмда метаболизмга учрамайди, сийдик ва ўпка орқали (нафас чиқаришда) организмдан чиқарилади.
Катта дозада заҳар қабул қилинганда дастлабки дақиқада ҳуш йўқолади, қорачиқлар кенгаяди, талвасалар бўлиб, ўлим содир бўлади. Заҳарнинг миқдори камроқ бўлганда, заҳарланиш аломатлари бир неча дақиқадан кейин пайдо бўлиб, бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, тахикардия, ҳансираш, талвасалар кузатилади. Заҳарланиш 40 дақиқагача, баъзан эса бир неча соатгача давом этиб, ҳушнинг йўқолиши, нафас олишнинг, кейинроқ юракнинг тўхташи билан якунланади. Ҳўл меваларнинг данагидаги мағизи билан заҳарланишда бир неча соат давомида яширин давр бўлиб,заҳарланишнинг симптомлари секинроқ авж олади ҳамда ўлим биринчи кунлар давомида содир бўлади.
Таъкидлаш лозимки, цианидлар билан заҳарланишда метгемоглобин ҳосил қилувчи моддалардан антидот сифатида фойдаланиш мумкин. Улар цитохромлардан циан анионларини ажратиб, тўқима нафас олишини тиклайди.
Мурда текширувида тез содир бўлган ўлим белгиларидан ташқари, олча ранг–қизғиш рангдаги мурда доғлари, бўшлиқлардан, ўпка ва бош миядан аччиқ бодом ҳиди келади. Бу ҳид заҳарнинг учувчанлиги ҳисобига тезда йўқолиши мумкин, нитробензол билан заҳарланишда эса аччиқ бодом ҳиди узоқроқ вақт сақланади. Қон суюқ, тўқ қизил рангда бўлади. Катта миқдордаги цианидлар билан заҳарланганда қон ёрқин қизғиш тусни олади. Калий цианид билан заҳарланганда, унинг гидролизи ҳисобига калий ишқори ҳосил бўлади ва натижада ошқозоннинг шиллиқ қавати шишган, қизғиш бўлади. Хўл меваларнинг мағизлари билан заҳарланганда ошқозон ва ингичка ичакда уларнинг яхши ҳазм бўлмаган заррачалари оқ кукун ёки жигарранг қобиқ бўлаклари тарзида топилиши мумкин. Заҳарланишнинг диагностикасида суд–кимёвий текширувларнинг натижалари катта аҳамиятга эга.
Қон заҳарлари билан заҳарланиш.
Кўпчилик заҳарлар асосий таъсир билан бир қаторда, маълум бир даражада қонга ҳам таъсир кўрсатади. Қоннинг таркиби, хусусиятларига нисбатан таъсири бирламчи, асосий бўлган моддалар гемотроп заҳарлар деб номланади. Улар гемопоэзга таъсир этувчи (бензол, қўрғошин бирикмалари, цитостатиклар), гемагглютинация чақирувчи (рицин, фазин), қоннинг ивишига таъсир этувчи (илон заҳарлари, дикумарин), гемолиз чақирувчи (арсин, аманитогемолизин) ва гемоглобинни ўзгартирувчи (гемоглобинотроп) моддаларга бўлинади. Суд–тиббий экспертиза амалиётида кўпроқ гемоглобинотроп моддалар билан заҳарланиш учрайди. Гемоглобинотроп заҳарлар амалиётда асосан ис гази ва метгемоглобин ҳосил қилувчи моддалар билан намоён бўлади.
Ис гази (углерод монооксиди) билан заҳарланиш. Ис гази органик моддаларнинг нотўлиқ ёнишида ҳосил бўлади ва ранг, ҳидга эга эмас. Заҳарланиш одатда ёнғин ҳолатларида, носоз иситиш печкаларидан фойдаланишда, яхши вентилляция қилинмайдиган биноларда ички ёнув двигателларининг ишлашида содир бўлади. Бу турдаги заҳарланишлар воқеа тафсилотларига кўра асосан бахтсиз ҳодиса, баъзан эса ўз–ўзини ўлдириш бўлиши мумкин.
Ис газининг токсик таъсирининг асосида унинг гемоглобин билан турғун бирикма – карбоксигемоглобин ҳосил қилиши ётади. Натижада гемоглобин ўзининг кислородни транспорт қилиш қобилиятини йўқотади ва гипоксия ривожланади. Бундан ташқари ис гази ўзида темир сақловчи биокимёвий тизимларларга (цитохром, цитохромоксидаза, каталаза, пероксидаза, миоглобин ) таъсир этиб, уларнинг фаолиятининг сусайиши ҳисобига тўқима нафас олишини, айниқса бош мияда, бузади. Катта концентрациядаги ис гази марказий нерв тизимига фалажловчи таъсир кўрсатади, капиллярлар деворларининг ўтказувчанлигини оширади.
Ис гази организмда метаболизмга учрамайди ва ўпкалар орқали чиқарилади. Заҳарланганлар тоза ҳаво шароитига олиб чиқилганда, ис гази бир неча соат ичида организмдан тўлиқ чиқарилади.
Одатда ис гази билан заҳарланиш белгилари аста–секин ривожланади. Даставвал бош оғриғи, қулоқда шовқин, кўнгил айниши, қусиш кузатилади. Юз қизаради, пульс тезлашади, қон босими пасаяди. Мушакларнинг ҳолсизлиги, нафас олиш бузилади. Кейинчалик ҳуш йўқолиб, талвасалар билан кечадиган кома ҳолати ривожланади.
Ис гази билан ўткир заҳарланишнинг оғир, жиддий асоратларидан бири бош миянинг токсик шишиши бўлиб, марказий келиб чиқишга эга бўлган гипертермия ушбу асоратнинг илк белгиси ҳисобланади.
Атроф–муҳитда ис газининг концентрацияси жуда катта (1%дан ортиқ) бўлганда заҳарланишнинг яшинсимон шакли ривожланади. Бунда тезда ҳуш йўқолиб, айрим мушакларда якка талвасалар кузатилади ва ўлим бир неча сония давомида нафас олиш тўхташидан содир бўлади. Ушбу ҳолатларда карбоксигемоглобин фақат юракнинг чап қоринчаси ва аортанинг бошланғич бўлимларидан олинган қондагина аниқланиши мумкин.
Интоксикациянинг дастлабки белгилари карбоксигемоглобиннинг қондаги қонцентрацияси 25–30% дан ошганда аниқланади. Карбоксигемоглобиннинг концентрацияси 60%дан ошганда нафас олиш марказининг фалажланишидан ўлим содир бўлади. Айрим ҳолатларда (масалан, юракнинг ишемик касаллиги, цереброваскуляр касалликда) ўлим карбоксигемоглобиннинг пастроқ қонцентрацияларида ҳам кузатилиши мумкин. Ис гази билан заҳарланишга аёллар эркакларга нисбатан, гўдаклар катта ёшдагиларга нисбатан чидамлироқдир. Ис газининг ҳаводаги концентрацияси 0,4% бўлганда 20–30 минут давомида ўлимга олиб келади.
Карбоксигемоглобин ва карбоксимиоглобин пушти–қизғиш рангга эга бўлгани сабабли, мурда текширувида мурда доғлари, мушаклар, юрак бўшлиқлари, қон томирлардаги суюқ қон, ички аъзолар, баъзан тери қопламлари ва шиллиқ қаватлар айнан шу рангда бўлади. Ички аъзолар ва бош миянинг тўқимасида тўлақонлик, майда қон қуйилишлар кузатилади. Худди шундай қон қуйилишлар сероз пардалар остида, ошқозон, ингичка ичак шиллиқ қаватларида аниқланиши мумкин. Узоқроқ давом этган заҳарланиш ҳолатларида бош миянинг пўстлоқ ости ядроларида симметрик ишемик некроз учоқлари, юрак, жигар, буйракларда дистрофик ва некротик ўзгаришлар кузатилади.
Қонда карбоксигемоглобиннинг мавжудлиги дастлабки синамалар ёрдамида аниқланиши мумкин. Жумладан, натрий ёки калий ишқорининг 33% эритмаси (Гоппе–Зейлер синамаси) ёҳуд формальдегиднинг эритмаси (Либман синамаси) қўшилганда ишқорий гематин ёки формалинли гематиннинг ҳосил бўлиши ҳисобига нормал қоннинг ранги қўнғир, жигарранг–қора тусга киради. Карбоксигемолобин бўлган ҳолатда эса қоннинг ранги ўзгармайди.
Бундан ташқари спектроскопик синамадан ҳам фойдаланиш мумкин. Спектроскопияда окси– ва карбоксигемоглобин учун спектрнинг сариқ–яшил қисмида икки ютиш йўлкасининг бўлиши хос. Нормал қонга қайтарувчи (натрий гидросульфит) қўшилганда қайтарилган гемоглобиннинг ҳосил бўлиши ҳисобига ютиш йўлкаси биттага айланса, карбоксигемоглобин сақловчи қонда эса икки ютиш йўлкаси ўзгармай қолади.
Таъкидлаш лозимки, юқорида келтирилган дастлабки синамаларни ўтказиш учун мураккаб асбоб–ускуна, жиҳозлар талаб этилмайди ва улар нафақат мурда текшируви жараёнида, балки зарурат ҳолларида клиника шароитида ҳам қўлланилиши мумкин.
Ис гази билан заҳарланиш диагнозини тасдиқлаш учун қондаги карбоксигемоглобиннинг миқдорий спектрофотометрик текширувини ўтказиш зарур. Айрим ҳолатларда мазкур текширувлар натижаларига танқидий ёндошиш талаб этилади. Хусусан, катта концентрациядаги ис газининг бевосита бош мияга таъсири натижасида ўлим тез содир бўлганда ёки жабрланган ўлимидан олдин тоза ҳаво шароитида бўлганда, қондаги карбоксигемоглобиннинг миқдори анча пастроқ ёки текширув натижаси манфий бўлиши мумкин. Бинобарин, жабрланганлар тиббий муассасаларга келтирилганда карбоксигемоглобинга текширув учун қон намунаси имкон қадар олдинроқ олиниши лозим.
Метгемоглобин ҳосил қилувчи заҳарлар билан заҳарланиш. Бу гуруҳга нитрат ва нитрит кислоталарининг тузлари, азот сақловчи ароматик бирикмалар (нитробензол, анилин), калик хлорат (Бертоле тузи), гидрохинон киради. Ушбу моддалар резина, буёқ ишлаб чиқаришда, гўшт консерваларини тайёрлашда ва тиббий амалиётда қўлланилади. Охирги даврда улар билан заҳарланиш нисбатан камроқ кузатилади ва тафсилоти бўйича одатда бахтсиз ҳодиса ҳисобланади.
Метгемоглобин гемоглобиннинг ҳосиласи бўлиб, қўнғир рангга эга. Унда уч валентли темир гидроксил группаси билан турғун боғланган ва натижада гемоглобин кислородни боғлаш ва тўқималарга транспорт қилиш хусусиятини йўқотади. Катта концентрациялардаги метгемоглобиннинг эритроцитларнинг осмотик резистентлигини сусайтириши гемолизга олиб келади ва натижада анемия, метгемоглобинурия ривожланади.
Заҳарланишнинг дастлабки белгилари метгемоглобиннинг концентрацияси 30%дан ошганда пайдо бўлади. Ушбу кўрсаткич 70%дан ошганда жабрланганларнинг ўлими юз беради.
Заҳарланишнинг клиникасида асосан гемик гипоксия билан боғлиқ аломатлар – ҳансираш, цианоз, бош оғриғи, бош айланиши, коллапс аниқланади. Анилин, гидрохинон марказий нерв тизимига таъсир этиб, нафас олиш марказини фалажлайди. Нитритларнинг қон томир марказига таъсири туфайли қон томирлари паралитик кенгайиб, томир деворлари ўтказувчанлигининг ошиб, қон босим пасаяди ҳамда коллапс ривожланади. Нитратлар ичак микрофлораси таъсирида нитритларга айлангандагина метгемоглобин ҳосил қилиш хусусиятига эга бўлади ва шу сабабли улар нитритларга нисбатан кучсизроқ таъсир кўрсатади.
Заҳарланиш узоқроқ давом этган ҳолларда гемолиз билан боғлиқ жигар (шиллиқ қаватлар ва тери қопламининг сарғимтирлиги, жигарнинг катталашуви) ва буйракнинг (олигоурия, анурия) шикастланишига ҳос белгилар яққолроқ намоён бўлади.
Дастлабки кунда ўлим ўткир гемик гипоксиядан содир бўлади. Кейинги кунларда ўлим ўткир буйрак етишмовчилигидан юз беради. Бинобарин, 1–2 кундан сўнг жабрланганларда анемия, гемоглобинурияли нефроз аломатлари бўлгани ҳолда, қонда метгемоглобин аниқланмаслиги ҳам мумкин. Оғир заҳарланиш ҳолларида қонда метгемоглобин 5–6 кун давомида топилиши мумкин.
Мурда текширувида мурда доғлари кўкимтир– кулранг, кўкимтир жигарранг, қўнғир рангда, ички аъзолар ва нисбатан қуюқлашган қон жигарранг тусда бўлади. Жигар катталашган, дистрофик ўзгаришлар билан, буйраклар ҳам катталашган, қаватлари аниқ фарқланмайди. Буйракларнинг микроскопик текширувида гемоглобинурияли нефроз аломатлари аниқланади. Нитробензол билан заҳарланганда тана бўшлиқлари ва ички аъзолардан аччиқ бодом ҳиди, анилин билан заҳарланганда эса – ўзига хос ароматик ҳид келади.
Бу турдаги заҳарланишларнинг диагностикасида воқеа тафсилотлари, клиник, морфлогик ўзгаришлардан ташқари, қонда метгемглобинни сифат ва миқдорий аниқлаш (спектрофотометрик, газ–хроматографик усуллар билан) муҳим аҳамиятга эгадир.
Фосфорорганик бирикмалар билан заҳарланиш.
1.3. Фосфорорганик бирикмалар билан заҳарланиш.
Бу бирикмалар уй–рўзғорда инсектицид, қишлоқ хўжалигида – гербицид, дефолиант, фунгицид сифатида кенг қўлланилади. Заҳар организмга нафас йўллари, оғиз ва шикастланмаган тери (ёғларда яхши эриганлиги сабабли) орқали кириши мумкин. Воқеа тафсилотлари бўйича заҳарланиш аксарият ҳолатларда бахтсиз ҳодисалар оқибатида содир бўлади. Баъзан фосфорорганик бирикмалар ўз–ўзини ўлдириш мақсадида ёки токсикоманлар томонидан (руҳий ҳолатни ўзгартириш учун) фойдаланилади.
Суд–тиббий экспертиза амалиётида кўпроқ хлорофос, карбофос, тиофосдан заҳарланишлар кузатилади. Хлорофоснинг летал дозаси ҳар кг. вазнга 630–660 мг.ни ташкил этади. Тиофосда ушбу доза 4–13 мг.га тенг.
Таъсир механизми бўйича фосфорорганик бирикмалар холинэстераза ферментининг активлигини сўндиради, шу сабабли улар антихолинэстераза моддалари деб ҳам номланади. Натижада тўқималарда ацетилхолин тўпланиб, холинэргик тизим қўзғалади. Бу бирикмаларнинг маҳаллий таъсири кучсиз намоён бўлади ёки умуман бўлмайди.
Фосфорорганик бирикмалар билан ўткир заҳарланишда дастлабки клиник белгилар заҳарнинг организмга кириш йўлига боғлиқ. Хусусан, заҳар терига тушганда мушакларнинг жойли фибрилляцияси, оғиз орқали қабул қилинганда гастроэнтерит аломатлари – кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, ич кетиши, ингаляцион йўлда эса – ҳансираш, миоз кузатилади.
Заҳарланишда бронхоспазм ҳамда шиллиқнинг кўп ажралиши ҳисобига нафас олишнинг бузилиши, брадикардия ва артериал босимнинг тушиши, миоз ва аккомодациянинг спазми ҳисобига кўриш қобилиятининг бузилиши, айрим ҳолатларда умуман йўқолиши вужудга келади. Кейинчалик парестезия, нутқ ва юришнинг бузилиши, тремор ривожланади. Сўнгги босқичда клоник–тоник талавасалар, кома ҳолати вужудга келади. Одатда ўлим дастлабки кунда нафас олиш марказининг фалажидан ёки нафас мушакларининг фалажланишидан содир бўлади.
Ўткир заҳарланишдан ўлим ҳолатларида мурда текширувида мушак қотишининг тез ва кучли ривожланиши, қорачиқларнинг торайганлиги, нафас йўлларида шиллиқнинг кўплиги, ичакларда спастик қисқарган соҳалар, заҳар оғиз орқали қабул қилинганда катарал гастроэнтерит аломатлари, ингаляция орқали заҳарланганда катарал трахеобронхит ва ўпкаларнинг шишиши, ички аъзоларда майда қон қуйилишлар аниқланади. Ўлим кеч муддатларда содир бўлганда юқорида қайд этилган хос ўзгаришлар топилмайди, паренхиматоз аъзоларда дистрофик ўзгаришлар, плевра, эпикард, эндокард остида майда қон қуйилишлар, бош миянинг шишиши ва икки томонлама учоқли пневмония аниқланади.
Ўлим дастлабки кунларда юз берганда фосфорорганик бирикмалар билан заҳарланишнинг диагностикасида ички аъзоларнинг суд–кимёвий текшируви ҳамда қон, бош мия, миокарда холинэстераза ферментининг активлигининг биокимёвий текшируви аҳамиятга эгадир. Ўлим кеч муддатларда содир бўлганда токсикологик текширувларда фосфорорганик бирикмалар топилмаслиги мумкин, аммо холинэстеразанинг активлиги нормадан пастроқ бўлади.

Этил спирти билан заҳарланиш.


Этил спирти билан заҳарланиш.Этил спирти рангсиз, тиниқ, учувчан, ўзига хос ҳидли ва куйдирувчи мазали суюқлик бўлиб, унинг наркотик таъсири марказий нерв тизими, биринчи навбатда бош мия пўстлоғининг тормозланиши билан тушунтирилади. Натижада пўстлоқ ости марказларининг назорати сусайиб, уларда қўзғалиш кузатилади. Кўп миқдорда этил спирти қабул қилинганда тормозланиш жараёни пўстлоқ ости, узунчоқ мия, миячага ўтади. Унинг токсик таъсири нафас олиш ҳамда юрак–қон томирлар марказлари фаолиятининг бузилишида акс этади. Этил спиртининг летал дозаси 250–300 мл.
Одатда организмда эндоген алкоголь бўлади ва унинг концентрацияси турли манбаларга кўра 0,3–0,4 промиллегача етиши мумкин. Эндоген алкоголь организм учун энергия манбаи сифатида, стресс ҳолатлари билан курашиш ва турли таъсир, шароитларга мослашиш учун керак. Унинг миқдори кучли руҳий таъсирланиш, травма, совуқ ейиш, жисмоний зўриқишдан камайса, ижобий эмоцияларда, гипоксия ҳолатида – аксинча кўпаяди. Қандли диабет, сурункали обструктив бронхит, МНТ, жигар, буйракнинг айрим касалликларида эндоген алкоголнинг миқдори одатдагидан кўпроқ бўлади.
Этил спирти қабул қилинганда унинг 20% ошқозонда, 80% ичакда сўрилади. Бинобарин, этил спиртининг маълум бир қисми ошқозондаги массалар билан боғланиши мумкин. Оч қоринга қабул қилинганда этил спиртининг 5%ига яқини боғланиб, қонга сўрилмайди (тикланмайдиган дефицит). Ошқозон тўла бўлганда этил спиртининг 40%га яқини вақтинча боғланиб, қонга сўрилиш кечроқ бўлади (вақтинча дефицит).
Этил спирти сақловчи ичимликлар истеъмол қилинганда сўрилиш (резорбция) ва ажралиш (элиминация) даврлари фарқланади. Резорбция даври одатда 1–2 соат давом этади. Айни пайтда ошқозоннинг бўш бўлиши, гипоацид гастрит, организмда модда алмашинувининг кучли бўлиши (масалан, тиреотоксикозда), атроф–муҳитдаги гиперкапния ҳолатлари резорбция даврини қисқартиради. Аксинча, ошқозоннинг тўла бўлиши, гиперацид гастрит, стресс ҳолатларида (ошқозон пилорик қисмининг рефлектор спазми, мотор функциясининг сусайиши ҳисобига) резорбция даври давомийроқ бўлади.
Этил спиртининг 90% и организмда ўзлаштирилади, қолгани эса сийдик ва ўпка орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Этил спиртининг метаболизми икки босқичда бўлади. Дастлаб алкогольдегидрогеназа ферменти таъсирида ацетальдегидга айланади. Ушбу фермент барча тўқималарда мавжуд, лекин жигар ҳужайраларида унинг активлиги анча баланд. Скелет мушакларининг каталаза ферменти ҳам этил спиртининг метаболизмида иштирок этиши мумкин. Жигардаги алкогольдегидрогеназа ферментининг етишмовчилигида каталазанинг иштирок улуши ортади. Иккинчи босқичда ацетальдегид митохондриялардаги альдегиддегидрогеназа ферменти таъсирида оксидланиб, сирка кислотаси, кейинчалик сув ва карбонат ангидридига айланади. Ацетальдегид токсик таъсир кўрсатиб, МНТ, нафас олиш ва юрак–қон томир тизимлари фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ нохуш аломатларга – бош оғриғи, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, артериал босимнинг кўтарилиши, тахикардия, баъзан эшитиш ва кўриш галлюцинацияларига (“похмелье” синдроми) сабаб бўлади.
Айрим шахсларда алкогольдегидрогеназа ва альдегиддегидрогеназа ферментларининг атипик шакллари кузатилади. Бунда алкогольдегидрогеназанинг активлиги жуда баланд бўлиб, айни пайтда альдегиддегидрогеназанинг етишмовчилиги кузатилади. Натижада организмда ацетальдегид тез тўпланиб, интоксикация кучли бўлади.
Таъкидлаш лозимки, бундай хусусиятга эга бўлган шахсларда қонда этил спиртининг концентрацияси жуда баланд бўлмаганда ҳам кучли интоксикация аломатлари кузатилади, баъзан ўлим ҳам юз бериши мумкин.
Заҳарланишнинг клиник белгилари қабул қилинган этил спиртининг миқдори, вақт оралиғи, ошқозондаги массанинг миқдори ва таркиби, организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ. Дастлаб бош мия пўстлоғининг тормозланиши ҳисобига эйфория, психо–мотор қўзғалиш кузатилади. Кейинчалик бош миянинг бошқа соҳалари фаолиятининг бузилиши ҳисобига уйқучанлик, ҳаракат ва нутқнинг бузилиши намоён бўлади. Кўп миқдорда этил спирти қабул қилинганда кўнгил айниши, қусиш бўлади, айрим ҳолатларда кома ривожланиши мумкин.
Суд–тиббий экспертиза маълумотлари бўйича заҳарланишдан содир бўлган ўлим ҳолатлари ичида этил спиртидан заҳарланиш етакчи ўринни эгаллайди. Айни пайтда этил спирти сақлаган ичимликларни истеъмоли билан боғлиқ мастлик ҳолати турли сурункали касалликлардан нозўраки ўлим, бахтсиз ҳодисалар, ўз–ўзини ўлдириш, қотилликдан ўлим ҳолатларининг вужудга келишида билвосита бўлса–да, мойиллик яратувчи аҳамиятли омил ҳисобланади. Шу сабабли “алкоголь билан боғлиқ ўлим (alcohol related death)” тушунчаси ҳам киритилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра сўнгги йилларда бундай ўлим 2,5 миллионга яқин ҳолатда кузатилади.
Бинобарин, шу ўринда ўлим билан тугамаган алкоголь мастлик шароитида турли бахтсиз ҳодисалар, қасддан шикастланишлар, ўз–ўзини ўлдиришга уриниш, сурункали касалликларнинг зўриқиши ҳолатларини таҳлил қилиш алоҳида эътиборга лойиқ. Шундан келиб чиқиб, юқорида қайд этилган ҳолатларнинг клиник ва суд–тиббий диагностикасида организмда этил спиртининг мавжудлиги ва унинг миқдорини аниқлаш аҳамиятга эга.
Тирик шахсларда этил спиртини сифат аниқлашнинг турли усуллари бўлиб, кўпроқ А.М. Раппопорт (1928) ва Г.М.Мохов, И.П.Шинкаренко (1955) усулларидан фойдаланилади (расм 6.2, 6.3).
2КМnO4 + 3H2SO4 + 5C2H5OH 2MnSO4 + K2SO4 + 5CH3CHO + 8H2O
Расм 6.2. А.М.Раппопорт синамаси

Cr2(SO4)3 + 3CH3CHO + 7H2OH2Cr2O7 + 3H2SO4 + 3C2H5OH


Расм 6.3. Г.М.Мохов, И.П.Шинкаренко синамаси
А.М.Раппопорт синамаси концентрланган сульфат кислота ва калий перманганат томонидан алкоголнинг оксидланиб, ацетальдегидга айланишига асосланган. Натижада марганецнинг етти валентлик бирикмаси қайтарилиб, икки валентлик бирикма – марганец сульфатга ўтиши ҳисобига пушти–қизғиш ранг тўлиқ ёки қисман рангсизланади.
А.М.Раппопорт синамасини ўтказиш мураккаблик туғдирмайди. Бунинг учун икки пробиркага 2 мл.дан дистилланган сув солиниб, уларнинг бирига синовдан ўтаётган шахс найча орқали 20–30 сония давомида ҳаво чиқаради. Иккинчи пробирка назорат учун хизмат қилади. Кейин икки пробиркага 1мл. концентрланган сульфат кислотаси ва калий перманганатнинг янги тайёрланган 0,5% эритмасидан бир томчи қўшилади. Синов пробиркасида рангнинг йўқолиши алкоголь мавжудлигидан далолат беради.
Г.М.Мохов, И.П.Шинкаренко синамаси ҳам айни шу принципга асосланган. Унда чиқарилаётган ҳавода алкоголнинг мавжудлигида хромнинг олти валентлик бирикмаси –бихромат кислотаси уч валентлик – хром сульфатга ўтиши ҳисобига дастлабки сариқ, олов ранг яшилга ўтади.
Ушбу икки синама нисбатан сезгир бўлиб, қонда 0,3–0,4 промилле миқдорида алкоголь бўлганда ҳам пайқайди. Синамалар сохта манфий натижалар бермайди. Лекин айрим касалликларда – тишларнинг кариеси, ўпкаларнинг сурункали касалликлари, қандли диабетда сохта мусбат натижа олиниши мумкин.
Биологик материалларда этил спиртини миқдорий аниқлашнинг бир неча усуллари мавжуд, лекин ҳозирги даврда асосан газ–хроматографик усул қўлланмоқда.
Мурдаларнинг текширувида этил спиртини аниқлаш учун периферик веналардан қон ва сийдик намуналари олинади. Тирик шахсларда эса лаборатория текширувлари учун айни шу намуналарни маълум бир вақт оралиғида бир неча марта олиш тавсия этилади. Бунда ҳар бир намуна камида 5 мл, идиш тўла, ичида ҳаво бўлмаслиги лозим.
Этил спиртининг биологик суюқликлардаги концентрацияси одатда промилледа белгиланади. Алкоголь қон сўрилгандан сўнг сийдик орқали ажралиш бошланади. Зеро, алкоголнинг қон ва сийдикдаги миқдорларини таққослаш ичимлик истеъмол қилинган вақт ҳақида фикр юритиш имконини беради. Хусусан, резорбция даврида қондаги этил спиртининг концентрацияси сийдикка нисбатан баландроқ ва кўтарилиш маромига эга бўлади.
Аксинча, элиминация даврида қондаги концентрация пасая бошлайди, сийдикдаги эса баланд бўлади. Сийдикда этил спиртининг концентрацияси баланд бўлган ҳолда, қондаги концентрациянинг ошиши алкоголь такрорий қабул қилинганидан далолат беради.
Элиминация даврида этил спиртининг қондаги концентрацияси пасая бошлайди. Вақт бирлигида (бир соатда) концентрациянинг пасайиши шартли равишда Э.М.П.Видмарк константаси тарзида (“β”) белгиланса–да, у турли ҳолатларда фарқланади. Жумладан, элиминация даврининг бошида – 0,10–0,13, ўртача жисмоний юкламада – 0,15–0,18, кучли жисмоний юкламада – 0,20–0,24 промилле тенг бўлади. Уйқу ва кома ҳолатларида кўрсаткич пастроқ бўлса (тегишли тарзда 0,10–0,12 ва 0,10дан паст), совуқ уриш ҳамда алкоголга толерантлик бўлганда (асосан сурункали истеъмол қилувчиларда) – баландроқ бўлади ( тегишли тарзда 0,20–0,25 ва 0,3–0,4). Шу сабабли тирик шахсларда вақт оралиғи билан олинган намуналарни текшириш орқали ҳар бир ҳолат учун кўрсаткичнинг алоҳида аниқланиши мақсадга мувофиқ. Бунинг имкони бўлмаган тақдирда, ўртача кўрсаткич – 0,13–0,15 олинади.
Вақт давомида қон ва сийдикдаги этил спирти концентрациясининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, тегишли ҳолатларда тиббий муассасаларда беморлардан текширув учун намуналар имкон қадар эртароқ олиниши зарур. Олиниш вақти кўрсатилган ҳолда намуналар текширувга қадар совуткичда бир неча кун сақланиши мумкин.
Э.М.П.Видмарк - В.А.Балякин формуласи бўйича қабул қилинган этил спиртининг миқдорини ҳисоблаш мумкин (расм 6.4.).
А = Р*r*( CT + βT )
Расм 6.4. Э.М.П.Видмарк - В.А.Балякин формуласи
Бунда А – алкоголнинг миқдори 100 градусли спирт ҳисобида, Р – тананинг вазни кг.да, r – редукция омили, СТ – олинган вақтдаги қондаги спиртнинг концентрацияси, β – Видмарк константаси, Т – ичимлик истеъмол қилинган ва текширув учун намуна олинган вақт оралиғи соатларда. Редукция омили организмдаги этил спирти концентрациясининг (тананинг масса бирлигига нисбатан) қондаги концентрациясига нисбатини англатади. Эркакларда редукция омили ўртача 0,68, аёлларда – 0,55 га тенг. Озғин одамларда унинг кўрсаткичи баландроқ (0,70–0,75), тўла одамларда эса аксинча пастроқ (0,55–0,65) бўлади.
Амалдаги қоидаларга биноан этил алкоголи билан мастлик даражаси асосан қондаги спиртнинг концентрацияси бўйича аниқланади. Қонда 0,5 дан 1,5 промиллегача этил спирти бўлганда енгил , 1,5дан 2,5 промиллегача –ўрта, 2,5дан 3,0 промиллегача– кучли даражали мастлик сифатида баҳоланади. Этил спиртининг концентрацияси 3,0 промилледан юқори бўлганда заҳарланиш деб баҳоланади. Мурдадан олинган қонда 5,0 промилле ва ундан ортиқ этил спиртининг аниқланса, этил спирти билан ўткир заҳарланиш ўлимнинг сабаби ҳисобланади. Истеъмол қилинган ичимлик таркибида юқори молекуляр спиртлар бўлганда, ўткир заҳарланишдан ўлим этил спиртининг пастроқ концентрацияларида ҳам (4,0 промилледан паст) юз бериши мумкин.
Айрим ҳолатларда ўлим спиртли ичимлик истеъмол қилингандан сўнг – бир неча кундан кейин содир бўлиб, этил спирти қонда паст концентрациясида аниқланиши ёки умуман бўлмаслиги мумкин.
Бу ҳолатларда ўлим одатда алкоголь интоксикацияси фонидаги юракнинг ишемик касаллиги ёки алкоголнинг сурункали истеъмол қилиниши билан боғлиқ кардиомиопатияда ўткир юрак етишмовчилигининг ривожланиши сабабли вужудга келади.
Этил спирти билан ўткир заҳарланишдан ўлим ҳолатларида мурда текширувида бирон–бир специфик ўзгаришлар аниқланмайди. Ташқи текширувда юзнинг кўкимтирлиги, шишинқираганлиги, субконъюнктивал экхимозлар аниқланади. Ички текширувда бўшлиқлардан специфик ҳид сезилади, бош мия ва ички аъзоларнинг тўлақон, бош миянинг шишиши, ички аъзоларда ва сероз пардалар остида майда нуқтасимон қон қуйилишлар, сийдик қопининг тўла бўлади. Этил спирти билан ўткир заҳарланишнинг диагностикасида лаборатория текширувлари, биринчи навбатда суд–кимё ва гистологик текширувлари ўта аҳамиятлидир. Макро– ва микроскопик текширувларда ўлимга олиб келиши мумкин бўлган бошқа патологик ҳолатлар истисно қилинади ҳамда ўлимнинг вужудга келишига мойиллик яратувчи патологик ўзгаришлар ўрганилади. Суд–кимё текширувида эса қонда катта концентрацияда этил спирти аниқланади.
Этил спиртининг суррогатлари билан заҳарланиш.
Баъзи ҳолатларда этил спиртининг ўрнини босувчи ичимликлар – этил спиртининг суррогатлари (surrogate (инглиз) – ўрнини босувчи, ўринбосар) истеъмол қилинади.Улар қаторига метил, пропил, бутил, амил спиртлари, этиленгликоль, спирт–денатурат, тетраэтил қўрғошин киради
Метил спирти билан заҳарланиш.
Метанол қабул қилинганда дастлабки босқичда кучсиз, қисқа вақт мастлик бўлиб, бош оғриғи, ҳолсизлик, ҳаракат координациясининг бузилиши аломатлари чуқур уйқу билан якунланади.
Иккинчи – яширин босқичда умумий аҳвол яхши бўлади ва бу босқич бир неча соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин. Кейинги босқичда заҳарланишнинг дастлабки белгилари пайдо бўлиб, умумий аҳвол ёмонлашади. Кучли бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, қоринда ва белда кучли оғриқ, психо–мотор қўзғалиш, ҳушнинг йўқолиши, нафас олиш ва юрак фаолиятининг бузилиш аломатлари кузатилади. Метил спирти билан заҳарланиш ҳолатлари учун кўриш қобилиятининг бузилиши хос ҳисобланади. Дастлаб қорачиқларнинг кенгайиши, нурга реакциянинг сусайиши ёки умуман йўқолиши, кўриш ўткирлигининг пасайиши кузатилиб, кейинчалик кўриш қобилиятининг тўлиқ йўқолиши билан тугайди. Ўлим нафас олиш марказининг фалажидан кўпинча 2–3 кунда юз беради.
Мурда текширувида мурда доғлари қизғиш–кулранг, қон қуюшқоқ, тўқ рангда, ички аъзоларда веноз тўлақонлик, бош миянинг шишиши, унинг ўзак соҳаларида ўчоқли қон қуйилишлар, ички аъзоларда ва уларнинг пардалари остига нуқтасимон қон қуйилишлар, эпикард остида (айниқса чап камералар соҳасида) плакчасимон қон қуйилишлар (Крюков доғлари), кўриш нервида қон қуйилишлар, шишиш, дистрофик ўзгаришлар аниқланади. Заҳарланиш давомийроқ бўлган ҳолатларда юрак, жигар, буйракда дистрофик ўзгаришлар, баъзан бош мияда симметрик жойлашган юмшаш ўчоқлари топилади.
Метаболизми суст кечганлиги сабабли, суд–кимё текширувида метил спирти заҳарланганларнинг қони ва ички аъзоларида 3–5 кун давомида аниқланиши мумкин.
Наркотик моддалар билан заҳарланиш.
Сўнгги даврда дунёнинг барча мамлакатларида наркотиклар ва бошқа гангитувчи моддаларни истеъмол қилиш масаласи долзарб муаммо сифатида тан олинган. Бинобарин, БМТ тегишли тузилмасининг маълумотларига кўра дунёда 130–190 миллион одам наша препаратларини, 30–40 миллион – амфетамин қатори препаратларини, 11,3 миллион – героинни, 4,1 миллион –бошқа опиатларни истеъмол қилади. Ушбу масала нафақат тиббий, балки сиёсий, ижтимоий, иқтисодий аҳамиятга ҳам эгадир.
Қайд этилган моддаларнинг айримлари седатив таъсир кўрсатса (наша, опиатлар), баъзилари қўзғатувчи (психостимулловчи) таъсир этади (кокаин, амфетаминлар).
Наркотик ва психотроп моддалар табиий (наша, морфин, кодеин, кокаин), ярим синтетик (героин, мескалин, эфедрон) ва синтетик (амфетамин, промедол, метадон, сомбревин) бўлиши мумкин.
Мамлакатимиз ҳудудида наша, опиатларни истеъмол қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар учрайди. Кокаиннинг истеъмол қилиниши асосан Ғарбий ярим шар мамлакатлари учун хос. Шу билан бирга сўнгги йилларда дунёда амфетамин қатори препаратларининг истеъмол қилиниши, айниқса ёшлар орасида, ортаётганини эътироф қилиш лозим.
Ҳозирги кунда “наркотиклар билан боғлиқ ўлим” (drug related death - DRD) тушунчаси мавжуд бўлиб, унга наркотик восита ва психотроп моддаларни истеъмол қилиниши билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган қуйидаги ўлим ҳолатлари киритилади:
катта доза билан заҳарланишдан ўлим;
ушбу моддаларни узоқ вақт қабул қилиниши натижасидаги ўзгаришлардан ўлим;
ўз–ўзини ўлдириш;
турли бахтсиз ҳодисалар;
қотиллик натижаси ўлим.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, наркотик восита ва психотроп моддалардан мастлик ҳолати ўз–ўзини ўлдириш, бахтсиз ҳодисаларнинг содир бўлиши (йўл–транспорт ҳодисаси, баландликдан йиқилиш, ёнғинда куйиш, чўкиш ва бшқ. ), қотиллик қурбони бўлиш эҳтимолини анча оширади.
Фақат шундай ёндошувдагина наркотик восита ва психотроп моддаларнинг истеъмол қилиниши билан боғлиқ муаммонинг ҳақиқий кўламини аниқлаш ва унга қарши самарали чора–тадбирлар олиб бориш мумкин.
Опий кўкнорининг (Papaver somniferum) қуритилган шарбати бўлиб, унинг таркибида морфин, кодеин, тебаин, наркотин каби алкалоидлар бўлади.(расм 6.6-а). Героин опийнинг ярим синтетик маҳсулидир (ацетилланган морфин).
Опиатлар қонга тез сўрилиб, ўз таъсирини кўрсата бошлайди (оғиз орқали қабул қилинганда 20–30 дақиқадан сўнг, тери остига инъекцияда 10–15 дақиқадан сўнг). Опиатлар барча тўқималарда, лекин жигарда кўпроқ тўпланади. Хусусан, морфиннинг жигар тўқимасидаги концентрацияси қондагига нисбатан қарийиб беш баробар катта бўлади.
Қонга сўрилган заҳоти опиатлар организмдан чиқарила бошлайди. Улар асосан буйраклар ва ошқозон, ичаклар орқали организмдан чиқарилади. Хусусан, морфиннинг организмдан чиқарилиш максимуми 8–12 соатдан кейин кузатилади ва дастлабки 3–4 кунда морфиннинг 90% га яқини организмдан чиқарилади.
Заҳарланишда дастлаб кўнгил айниши, қусиш, кескин цианоз, қорачиқларнинг торайиши, ҳансираш, карахтлик кузатилади. Кейинчалик кома ҳолати, арефлексия ривожланади. Заҳарланиш бир неча соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин. Ўлим нафас олиш марказининг фалажидан содир бўлади. Ичга қабул қилинганда қуруқ опийнинг летал дозаси 2–5 г., морфинники – 0,2–0,4 г. Парентерал юборилганда 0,1–0,2 г. морфин ўлимга олиб келиши мумкин.
Опиатлар, хусусан морфин мурданинг аъзо ва тўқималарида узоқ вақт давомида парчаланмайди ва шу сабабли ўлимдан сўнг бир неча ойдан кейин ҳам суд–кимё текширувида аниқланиши мумкин.
Наша (Cannabis sativa)ўсимлигидан олинадиган асосий наркотик компонент тетрагидроканнабинолдир.(расм6.6-б). Наша чекилади ёки оғиз орқали қабул қилинади. Наша билан заҳарланишда қорачиқларнинг кенгайиши, нистагм, тахикардия, қон босимининг кўтарилиши, ҳансираш, ҳаракатлардаги дискоординация аниқланади. Галлюцинациялар билан кечадиган қисқа муддатли психоз ривожланиши мумкин. Кейинчалик ҳолсизлик, гипорефлексия, уйқу кузатилади. Наша организмда нисбатан тез парчаланади, шунинг учун заҳарланиш одатда ўлим билан тугамайди. Лекин наркокурьерлар томонидан нашанинг ўрамларини ошқозон–ичакда олиб ўтишда ўрамларнинг бузилиши ҳолатларида вужудга келадиган заҳарланиш ўлим
Кокаин алкалиди Жанубий Америка бутаси – коканинг (Erythroxylon coca) баргларидан олинади. Ушбу наркотикнинг кукуни бурундан нафас орқали тортилади, эритмаси эса вена ичига, тери остига юборилади. Агар опиатлар ва наша қабул қилинганда тинчланиш ва бўшашиш билан кечадиган эйфория ривожланса, кокаин учун психомотор қўзғалиш билан бўладиган эйфория хос. Пульс ва нафас олиш тезлашади, қорачиқлар кенгаяди, қон босими ва тана ҳарорати кўтарилади. Кейинчалик аритмия, ҳансираш, ҳушнинг бузилиши кузатилади. Ўлим нафас олиш марказининг фалажидан ёки юрак қоринчаларининг фибрилляциясидан юз бериши мумкин.
Заҳарланишларнинг диагностикасида лаборатория текширувларининг аҳамияти.
Заҳарланиш ҳолатларини исботлаш ёки инкор этишда лаборатория текширувлари муҳим ўрин тутади. Ҳар бир ҳодисанинг тафсилотлари ва хусусиятларидан келиб чиққан маълум бир турдаги лаборатория текширувлари ўтказилади. Бунда суд–кимёвий, биокимёвий, гистологик, гистокимёвий, физик, биологик, ботаник, фармакологик, бактериологик, микологик ва бошқа турдаги текширувларлар қўлланилиши мумкин.
Амалиётда энг кўп суд–кимёвий ва гистологик текширувлар ўтказилади. Гистологик текширув мурданинг макроскопик текширувини тўлдириб, ички аъзолардаги муайян заҳарланишга хос бўлган микроскопик ўзгаришларни аниқлаш имконини беради.
Суд–кимёвий текширувлар натижалари ҳамиша бошқа маълумотлар билан биргаликда баҳоланиши лозим. Хусусан, заҳарланиш бўлмаган ҳолатларда ҳам лаборатория текширувида заҳарли моддалар топилиши мумкин. Бу вазият бирон–бир модда дори–дармон сифатида қўлланганда, чириш жараёнида ҳосил бўлганда, касбий фаолият билан боғлиқ ҳолатларда кузатилиши мумкин. Булардан ташқари текширув учун объект олишда, текширувларни ўтказишда йўл қўйилган камчиликлар ҳам лаборатория текширувининг сохта мусбат натижасига олиб келиши мумкин.
Аксинча, баъзан заҳарланиш ҳолатларида токсикологик текширувларда заҳар топилмаслиги мумкин. Бу ҳолат заҳарли модда тез парчаланганда, даволаш жараёнида интенсив инфузион муолажалар ўтказилганда, заҳарланишдан сўнг кўпроқ вақт ўтганда ҳамда текширувларга объект олиш ва текширувларни ўтказишдаги камчиликлар йўл қўйилганда кузатилади. Қолаверса, айрим кимёвий моддаларни аниқлаш усуллари ҳали ишлаб чиқилмаган бўлиши ҳам мумкин.
Заҳарланиш аломатлари билан беморлар тиббий муассасага келтирилганда токсикологик текширув учун объектлар имкон қадар тезроқ олиниши керак. Қон, сийдикдан ташқари ошқозоннинг ювма сувлари, қусуқ моддалар, ахлат текширувга олиниши зарур. Баъзан жабрланган билан бирга келтирилган заҳарли модданинг қолдиқлари, идиши ёки ўрами тегишли текширувга олинади. Ушбу объектлар тиббий ходимлар томонидан мос идишларга маълум бир миқдорда олиниб, ўралиб, даволаш муассасасининг токсикологик лабораториясига йўлланади. Даволаш муассасасида бундай имкониятлар бўлмаган тақдирда, токсикологик текширув учун олинган объектлар белгиланган тартибда ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ёки терговни олиб бораётган шахсга расман топширилади.
Биологик актив моддалар сақловчи ўсимликлар билан заҳарланганда ботаник текширувлар, қўзиқоринлар билан заҳарланиш ҳолатларида микологик текширувлар ўтказилиши мумкин. Металл сақловчи моддалар билан заҳарланишда – физик (спектрал), овқатдан заҳарланишда – бактериологик, биологик, организмдаги ферментлар тизимига таъсир этувчи моддалар билан заҳарланишда – биокимёвий текширувлар ўтказилади.
Лаборатория текширувлари натижалари ҳамиша воқеа тафсилотлари, катамнестик ёки клиник маълумотлар, мурданинг макроскопик текшируви маълумотлари билан биргаликда ва танқидий баҳоланиши керак.
Юқори ҳароратнинг умумия таъсири.
Иссиқ уриши организмда иссиқликнинг кўп ишлаб чиқарилиши ва кам ажратилиши шароитларида вужудга келади. Бу вазият атроф-муҳитнинг ҳарорати ва намлиги баланд, шамол йўқ бўлганда, иссиқ цехларда, оғир жисмоний иш бажарилганда, спортчилар ва ҳарбий хизматчиларнинг машқ жараёнларида кузатилади. Танада ҳаво ва намлик ўтказмайдиган материалдан тайёрланган кийим-бошнинг бўлиши иссиқ уришига мойиллик яратадиган омиллардан биридир. Булардан ташқари юрак-қон томир касалликлари, қалқонсимон безнинг гиперфункцияси, семизлик, кексалик ҳолатларида иссиқ уриш кўпроқ ривожланади. Бир ёшгача бўлган болалар терморегуляция механизмлари тўлиқ шаклланмаганлиги сабабли юқори ҳароратнинг умумий таъсирига ўта сезгир бўлади.
Иссиқ уришнинг вужудга келиш механизмида гемодинамиканинг бузилиши асосий ўрин тутади. Қон қуюқлашади, қон айланиш сустлашади. Бу ҳолат тўқима гипертермиясини янада кучайтириб, натижада тўқима гипоксияси ривожланади. Носпецифиқ стресс реакцияси натижасида катехоламинлар, глюкокортикоидлар ва бошқа биологик актив моддалар ажралиб, микроциркулятор тизимда стаз, қон томир-тўқима ўтказувчанлигининг бузилиши кузатилади. Бу ўзгаришлар ҳам ўз навбатида тўқимада метаболик жараённинг бузилишига олиб келади.
Иссиқ уришнинг ўткир ва узайтирилган шакллари фарқланади. Ўрганмаган организмга атроф-муҳитдаги ўта баланд ҳарорат таъсирида иссиқ уришнинг ўткир шакли ривожланиб, бунда бирдан ҳуш йўқолиб, кома ҳолати ривожланиб, юрак-қон томир ва нафас олиш тизимлари фаолиятининг кескин бузилиши натижасида қисқа муддатда ўлим содир бўлади.
Иссиқ уришнинг узайтирилган шакли нисбатан узоқроқ таъсирда ривожланиб, бунда иссиқ уришнинг клиник белгилари, жабрланган ҳолатининг оғирлик даражаси ошиши секин-аста намоён бўлади. Бу ҳолатларда иссиқ уришнинг уч даври фарқланади:

  • МНТ фаолиятининг сусайиш даври: қисқа латент давр бўлиб, унда организмдан иссиқликни ажратиш кучаяди;

  • қўзғалиш даври: бу даврда асосан МНТ фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ аломатлар - умумий безовталик, таъсирчанлик, бош оғриғи, бош айланиши намоён бўлади; шунингдек, юрак-қон томир ва нафас олиш тизимлари фаолиятининг бузилиши белгилари – тахикардия, қон босимининг кўтарилиши, ҳансираш кузатилади;

  • ҳолсизлик даври: терморегуляцияни таъминловчи механизмлар бузилиб, тана ҳарорати 41-420С дан баландга кўтарилиши мумкин; кома ҳолати, талвасалар кузатилади; нафас олиш секинлашади, қон босими пасаяди; бу давр предагонал давр деб ҳисобланади.

Тана ҳарорати 42-430С дан ошганда нафас олишнинг бирламчи тўхташи натижасида ўлим содир бўлади.
Қуёш уриши (инсоляция) узоқ вақт давомида қуёш нурларнинг бошга таъсирида вужудга келади. Бу ҳолат очиқ жойда бош кийимсиз қуёш нурлари остида бўлганда кузатилади ва бу нурларнинг иссиқлиги таъсирида бошнинг исиб кетиши туфайли МНТ фаолиятининг жиддий бузилиши рўй беради. Натижада бош оғриғи, ҳушнинг хиралашуви, умумий қўзғалиш, кўриш қобилиятининг бузилиши, галлюцинациялар, талвасалар кузатилади. Дастлаб пульс ва нафас олиш тезлашса, кейинчалик пульс секинлашади, сусаяди. Патологик нафас олиш ва нафас олиш марказининг фалажланиши кузатилиши мумкин.
Қуёш уриши учун тана ҳароратининг салмоқли кўтарилиши хос эмас. Қайл этилганлардан ташқари жабрланганларнинг терисида I даражали термик куйиш белгилари (эритемалар) бўлиши мумкин.
Иссиқ уриши ва қуёш уришидан ўлим ҳолатларида мурда текширувида морфологик ўзгаришлар ўхшаш бўлиб, бирон-бир специфик хусусиятга эга эмас. Бунда бош мия ва унинг пардаларининг кескин тўқонлиги, шишиши, мия тўқимасида майда периваскуляр қон қуйилишлар аниқланади. Кўкрак ва қорин бўшлиғи ички аъзоларида тўлақонлик, сероз пардалар остига майда қон қуйилишлар топилади. Юрак камерали ва йирик қон томирларда қуюқ қон, нафас йўлларида шиллиқнинг тўпланиши кузатилади. Ўпка тўқимаси қуюқ қон ҳисобига қўнғир тусни олади. Мурда қотиши тез ривожланади ва кучли бўлади, мурда доғлари эса кеч пайдо бўлади ва оз миқдорда бўлади.
Иссиқ уришдан ўлим ҳолатларининг диагностикаси.
Мушаклар қотиши тезлашиши,
Терида учоқли қон қуйилишлар,
Аъзолар веноз тулақонлиги,
Қоннинг кескин қуюқлашиши,
Упка шиши ва веноз тулақонлиги (қора упка ҳолати),
Мия шиши ва периваскуляр қон қуйилиши,
1-2-чи суткада майда учоқли пневмонияга хос ўзгаришлар кузатилади.
Юқори ҳароратнинг маҳаллий таъсири.
Факторлар:
Аланга,
Иссиқ суюқликлар (шурва, чой, кофе),
Иссиқ газлар, буғ,
Чўғланган жисмлар,
Иссиқ нефть маҳсулотлари (напальм, смола).

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling