3. Электротравманинг вужудга келишида организм билан боғлиқ омилларнинг аҳамияти.
JAVOB Электр токининг таъсирида аҳамиятли бўлган уч гуруҳ
электр токи билан боғлиқ
организм билан боғлиқ
электр токи ва организмнинг ўзаро таъсиридаги шароитлар билан боғлиқ омиллар
II гуруҳ. Организм билан боғлиқ омиллар.
Айрим шахсларда электр токига туғма ўта сезгирлик кузатилади. Кичик ёшдаги болалар, кексалар, ҳомиладор аёллар электр токининг таъсирига бошқаларга нисбатан сезгирроқ бўлади. Юрак–қон томир, марказий нерв тизими, нафас олиш аъзоларининг касалликлари, тимико–лимфатик ҳолат, гипоксия, мастлик ҳолатлари, жароҳатларнинг мавжудлиги, тана ҳароратининг кўтарилиши (иссиқ уришда) организмнинг электр токига нисбатан резистентлигини пасайтиради.
Кўпчилик тадқиқотчилар “ диққат омилига” эътибор беради. Бунда электр токининг таъсири бўлиши эҳтимолини назарда тутиш авваламбор ўзини эҳтиёт қилишга, электр токи таъсир этганда эса дарҳол ток сақловчи манбадан ўзини тортишга олиб келади. Профессионал электромонтерларда электротравманинг нисбатан камроқ учраши айнан “диққат омили” билан тушунтирилади.
Электр токи танада асосан ўтказувчанлиги баланд, айни пайтда қаршилиги кичик бўлган тўқималардан ўтади. Электр токи нисбатан қаршиликнинг ошиши бўйича тўқималар кетма–кетлиги қуйидагича: қон, шиллиқ қават, жигар, буйрак, мушаклар, мия, ўпка, бойламлар, тоғай, нерв, суяк тўқималари, тери. Бинобарин, электротравмага хос бўлган морфологик ўзгаришлар асосан қаршилиги катта бўлган суяк тўқимаси, терида вужудга келади.
Терининг қаршилиги шох қаватнинг қалинлиги, намлиги, тер безларининг миқдори, тўлақонлиги, терининг ифлосланганлигига боғлиқ. Нам тери, кучли терлаш электр токининг таъсири учун қулай шароит яратади. Бинобарин, ўлимга олиб келган электротравма ҳолатлари ёзда қишга нисбатан кўпроқ кузатилади ва шунинг учун ушбу шикастланиш мавсумий тусга эга деб ҳисобланади (Ю.Г.Юдин).
Кийим–бош, пойафзал электр токидан тананинг қўшимча изоляциясини таъминлайди. Резина, тери, шойидан тайёрланган ашёлар катта қаршиликка эга бўлса, жун, пахтадан тайёрланганларнинг қаршилиги пастроқ. Кийим–бош, пойафзалнинг намлиги, улардаги турли металл безаклар электр токига нисбатан қаршиликни камайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |