Ta’lim va taraqqiyot
Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali
Download 4.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Тўплам 4
Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali
2023-yil 4-son. ISSN: 2992-9008. UDK: 37 20 Мактаб таълимига умумий тайѐргарлик - мактабгача таълим ташкилотининг мактабгача ѐшдаги болаларни ҳар томонлама тарбиялашга оид давомли, мақсадга мувофиқ таълим-тарбиявий муҳим якуни сифатида намоѐн бўлади. Мактабга умумий тайѐргарлик – боланинг мактабга бориш вақтида келиб ақлий, маънавий, иродавий, эстетик ва жисмоний ривожланишда эришган шундай даржасидирки, у боланинг мактаб таълимининг янги шароитларга ва ўқув материалини онгли эгаллашга фаол ва ўқув материалини онгли эгаллашга фаол кириб боришлари учун зарур асосни яратади. Умумий тайѐргарлик бола мактаб таълимига ўтиш даврига келиб эришадиган психик ривожланишнинг муайян даражаси билан ифодаланади. Мактаб таълимига психологик тайѐргарлик - боланинг ўқишга интилиши, ўқувчи бўлиш иштиѐқида билиш фаолияти ва тафаккур стратегияларининг етарли юқори даражаси, боланинг ўқув фаолияти элементларини эгаллаши, ирода ва ижтимоий ривожланишнинг муайян даражасида намоѐн бўлувчи асосланган тайѐргарликни ўз ичига олади. Болани мактабга психологик тайѐргарлигининг барча компонентлари болани синф жамоасига олиб кириши, мактабга ўқув материалини онгли, фаол эгаллаш, кенг доирадаги мактабга оид мажбуриятларни бажаришни қамраб олади. Боланинг мактабга махсус равишда тайѐргарлиги мактаб ўқишга умумий, психологик тайѐрлигига қўшимчадир. У болада математика, она тили, табиат каби ўқув фанларни ўрганиш учун бўлган махсус билим, кўникма ва малакалар мавжудлигига кўра аниқланади. мактабгача таълим ташкилотларида болаларда энг оддий математик тасавурларни таркиб топтириш, нутқ ўстириш ҳамда саводни эгаллашга тайѐрланиш юзасидан ўтказиладиган жадал иш болаларни мактабга ўқишга махсус тайѐрлашнинг зарур доирасини таъминлайди. Бугунги кунга қадар махсус тайѐргарлик, яъни болани саводхонликка ўргатиш ва унинг 1-синф ўқув дастурларини етарли даражада эгаллаш ҳақидаги тасаввурларини шакллантиришгина назарда тутилиб, болага ўқишни, унинг устига тез ўқишни ва ѐзишни унчалик муҳим эмаслигини англатар эди[6]. Бола тарбияси хусусида шарқ ва ғарб олимлари, алломалари ўзларининг фикрлари қарашларини баѐн етиб кетишган.1934 -йилда такомиллаштирилган Тарбиялаш программас нашр етилди.Унда болалар боғчасида болаларнинг коп қиррали ҳаѐтини ташкил етиш ва унинг мазмуни масалаларига катта еътибор берилди. Қуръони Карим ва Ҳадисларда ҳам таълим-тарбия жараѐнига алоҳида тўҳталиб ўтилган. Илм-улуғ ҳикмат, илм-иймон, еътиқод.Демак, дин асосини ҳам таълим илм ташкил етади.Бешикдан қабргача илм изла каби ибратли |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling