Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Поместье-кастеллум. Ep эгалари—магнатлар хусусий


Download 0.98 Mb.
bet17/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Поместье-кастеллум. Ep эгалари—магнатлар хусусий ҳокимиятининг кучайиши. Шаҳарлар тушкунликка учраб, хўжалик қайтадан натурал хўжаликка айланиб борган сари қишлоқпоместьеси - вилла хўжалик вa ижтимоий ҳаётнинг асосий ячейкасига айлана борди. Қудратли сенаторларнинг кўпи ҳатто Римда яшамас ҳам эди, улар помесьтеларида яшар эди. Поместье – вилланинг ташқи кўриниши ҳам ўзгарди. Виллалар мустаҳкамлана бошлади, улар ташқи кўриниши жихатидаи кейинчалик вужудга келган ўрта acp қасрларига бирмунча ўхшар эди (мустахкамланган помесьте лотинчасига «castelluм» деб аталарди, Ўpтa acp қасрининг французча номи cваteau шу сўздан келиб чиққан). Ep эгаси—магнатнииг одатда ўз қасрида турмаси (carcer) ва ўз қўшини булар эди. Унинг ён-беридаги майдароқ поместьели ep эгалари (possessores) ҳамда хусусий мулкка эга бўлган эркин деҳқонларнинг (rustici) омон қолганлари бу кучли қўшниларидан хомийлик сўрардилар ва шy тариқа ўзларига ҳомий-ҳимоячи топиб, ерларининг чегараларига ўшa хомийларнинг белгисини қўйиб қўярдилар. Давлат эca бу катта ep эгаларига вилладаги аҳоли устидан полиция назорати олиб боришни топширар эди, солиқларни йиғиш ҳуқуқини берарди, майдароқ ишлар юзасидан суд қилишга рухcат этар эди, ҳарбий хавф пайдо бўлганда, лашкар тўплаш ҳaм шуларга топширилар эди. Шундай қилиб, катта ер эгаларининг хусусий хокимияти давлат ҳокимияти тусига, яъни халқ устидан юргизиладиган ҳокимият тусига кира бошлади. Империянинг охирги даврида Римда қулдор-ер эгаси маълум даражада хукмдор, ўз поместьесининг вa ўз атрофидаги бутун округнинг ҳокими эгаси эди.
Ҳукумат сиёсaтида икки тенденция кураши. IV асрда Рим ҳyкумати ўзининг III асрдаги оғир инқироз ҳолатидан бирмунча қутулди. Императорлардан Диоклетиан (284-305) вa Константин (30б-337) империянинг маъмурий-молиявий аппаратини мустаҳкамлашга қаратилган бир қанча ислохотлар ўтказди. Солиқларнинг натура шаклида олиниши, солиқ солишни тартибга солиш мақсадида гox-гох ерларнинг ва аҳолининг ҳисобга олиб турилиши (ҳyкyмaт цензлари), иш ҳақининг ва моллар нархининг нормага солиниши, олтин муомаласининг (солид) тикланиши (Константин вақтида), дехқонлар-колонларнинг, ҳунармандлар-коллегиатларнинг амалда тутқунликка солинишини юридик йўл билан расмийлаштирилиши ва бошқалар — буларнинг ҳаммаси қулдорлар гурухининг тушкунликка юз тутган давлат тузумини ва ижтимоий тузумни мустахкамлашга зўp бериб уринганини кўрсатади.
Император ҳокимияти ҳap қандай қилиб бўлса ҳaм ўз мавқеини мустахкамлашга интилиб, очиқдан-очиқ диктаторлик тусини олди. Принципат ўрнини, яъни ҳали республикага xoc бўлган баъзи традицияларни сақлаб қолган император ҳокимияти ўрнини доимий, мунтазам мутлоқ якка хокимиятнинг бир шакли бўлган ва Шарқдаги қадимги деспотик (мустабид) монархия подшолари ҳокимиятига ўхшаш деспотик ҳокимият ташкилоти бўлган д о м и н a т эгаллади. Диоклетиан ўзининг батамом илоҳийлаштирилишини ва жумладан, худога атаб қурбонлик қилингани сингари, унга ҳaм атаб қурбонлик қилинишини талаб қилди. Диоклетиан ва Константин вақтида чиновниклар бюрократияси(хукумат амалдорлари) хаддан ташқари кучайтирилди. Сенатлар амалда ҳақиқий ҳукмрон юқори органлик аҳамиятини йўқотиб, ўз ўрнини императорнинг к о н с и с т о р и я деб аталган бюрократик кенгашига берди, бу кенгашнинг аъзолари император хузурида хатто ўтиролмас ҳaм эдилар. Юқорида айтиб ўтилган импеpаторлар вақтида доимий мунтазам қўшин анча кўпайтирилди; шу билан бирга қўшиннинг кўпчилик қисми империяга ёлланиб ҳизмат қиладиган варвар отрядларидан иборат эди.
Шу нарса характерлики, империяни марказлаштириш сари бундай интилиш билан бир қаторда Римнинг кейинги асрлардаги император ҳокимияти ўз оқибати жиҳатидан марказлаштиришга бутунлай зид бўлган тадбирларни амалга оширди. Юкорида айтиб ўтилганидек императорлик махаллий магнатларнинг xycyсий хокимиятини (халққа ҳукмронлик қилиш функцияларини ҳам) тан олган эдилар, бундан ташқари Диоклетиан империяни тўрт қисмга (икки Август билан икки Цезарь ўртасида) таҳсим қилиб т е т р а р х и я деб аталган нарсани жорий қилди, хар бир хокимга муайян вилоятлар ва мaxcyc пойтахт ажратиб берди. Константин яна якка ҳокимликни тиклaди. Лекин y ўлгандан кейин империя яна икки ёки уч қисмга бўлиниб кетди. 395 йилда император Феодосий I ўлгандан кейин империя бутунлай мустақил ва ҳатто бир-бирига душман бўлган икки қисмга- Ғарбий ва Шарқий қисмларга ўзил-кесил бўлиниб кетди. III аcр охирида — IV асрнинг бошларида империянинг сиёсий маркази Шарққа кўчди. Янги Рим ёки Константинополь империяни сиёсий маркази бўлиб қолди, бу шаҳарни Константин Буюк антик замондаги Византия шахри ўрнашган жойга қурган эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling