Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Феодал муносабатлар тизимининг қарор топиши


Download 0.98 Mb.
bet20/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Феодал муносабатлар тизимининг қарор топиши.X-XI асрларда Ғарбий Европа мамлакатларинииг кўпчилигида феодализм таркиб топди. Феодал ишлаб чиқариш усули Европа жамиятида хукмрон ишлаб чиқариш усули бўлиб, бу ишлаб чиқариш усулининг характерли хусусиятлари қуйидагилардан иборат эди: йирик помешчик ер эгалиги хукм cурар ва майда деҳқонлар ердан фойдаланар эди, мехнаткашлар ишлаб чиқариш воситаларига боғланган эди (деҳқонлар чек ерга бириктирилган эди), ғайри иқтисодий йўл билан мажбур хукм cурар эди (буни мажбурий крепостной мехнат — баршчина жуда яққол кўрсатиб туради), натурал хўжалик xукм cурар эди, қишлоқ, хўжалик ва хунармандчилик техникаси паст ва қолоқ эди.
Ишлаб чиқарувчи кучларнииг тараққиёт даражаси. Рим империяси истило қилинган вақтда варварларда ишлаб чиқарувчи кучларнинг даражаси қандай бўлган бўлса, Ғарбий Европа жамиятининт ишлаб чиқарувчи кучлари X асрда унга қараганда анча ўсган эди. Бу вақтда қишлоқ хўжалигининг ривожини кўрсатадиган асосий нарса уч далали экишнинг тарқалиши эди. Уч далали тизим Каролинглар давридаги ёзма манбалар(IX аcр) - хужжатларда ҳам тилга олинади. X—XI асрларда бу тизим Европадаги бошқа мамлакатларга тарқалди. Бироқ кейинги вақтларда XII—XIII асрларда ҳам бу тизим икки далали тьизимни, баъзи жойларда эса ҳатто ерни партов қилиш тизимини ҳам бутунлай сиқиб чиқара олмади. Ўрта асрлар Европасида қишлоқ хўжалигининг ютуқларини кўрсатадиган иккинчи нарcа ўтзорчилик, боғдорчилик, полизчиликнинг ривожланганлиги эди. Карл Буюкнинг машҳур «Поместьелар тўғрисидаги капитулярий» сининг айрим моддалари бунга жуда равшан далилдир. XI ва XII аcрларда Англия, Франция ва Италияда агроном ёзувчилар бўлиб, уларнинг ҳосилни ошириш масалалари тўғрисила ёзган маxcуc трактатлари сақланиб қолган. Ҳосилни ошириш ер хайдашнинг сифатига боғлиқ, эди. Шунинг учун X ва XI асрларда ер хайдашга қаттиқ, эътибор берилар эди. Агар баҳорги экин учун ер одатда бир марта (дон сепиш олдидан) ҳайдалса, кузги экин учун (бу асосий экин эди) ер икки марта, баъзан ҳатто уч марта ҳайдалар эди. Ернинг хусусиятига қараб, ер 6-8 ҳўкиз қўшилган плуг билан чуқур қилиб ёки бир жуфт ҳўкиз қўшилган плуг билан юзароққилиб ҳайдалар эди. IIIу билан бир вақтда илғорроқ поместьеларда гўнг, қисман минерал (мергель) ўғит ишлатила бошлади. Клюний монастирининг ёзувларига кўра, жанубий Францияда донли ўсимликлар ҳосилини XI асрда беш (сам) бошгача етиб борган, хосилсизроқ йилларда эса ҳосил одатда тўрт бош, уч бош ва xатто икки бош ҳам бўлган.
Шундай қилиб, Ғарбий Европанинг ишлаб чиқарувчи кучлари Рим империяси даврининг охирги асрларидагига ва халқларнинг Буюк кўчиши даври деб аталган давридагига нисбатан анча ўсди. Экин майдонлари анча кенгайди. Уй хайвонларининг сони кўпайди. Полизчилик ва боғдорчилик ривожланди, узумчилик кенг тарқалди. Европада, аҳолининг ўзи ҳам жуда тез кўпайди. XI асрда янги ерлар ўзлаштириш керак бўлиб қолди. Худди шу мақсад билан Европанинг деярли барча мамлакатларида ўрмонларнинг дарахтларини зўр бериб қирқиб, янги экин майдонлари учун ерларни ўзлаштириш бошланди. Янги ишлаб чиқариш усули ўзидаги барча ижтимоий зиддиятларга ва жуда қаттиқ эксплуатация хукм суришига қарамасдан Европа мамлакатларининг иқтисодий жиҳатдан ривожланишини таъминлаб, ишлаб чиқаришнинг аста-секин кенгайиб боришига имкон берди. Бироқ ўрта асрларнинг бу илк даврида ишлаб чиқарувчи кучлар хар ҳолда жуда секин ўсди. Варварлар Европасининг ниҳоят, уч далали тизимни ўзлаштириб олиши учун беш юз йил вақт кетди. Ўртача ҳосил (айниқса деҳқонлар ерида) ҳали ҳам жуда паст эди. Деҳқонлар табиатнпнг стихияли кучларига тўла равишда қарам эди. X—XI асрлардаги Епропада хосилсизлик, қахатчилик, очлик, эпидемиялар жуда тез-те:з бўлиб турадиган ҳодиса эди. Бу нарса ўша вақтдаги хроникаларда жуда равшан акc эттирилган. Айрим область ва округлар хўжалигининг биқиқлиги ва натурал хўжалик хукм суриши туфайли, бир округда қаттиқ очарчилик бўлиб турган бир вақтда ундан 200-300 км наридаги иккинчи бир округда озиқ-овкат мўл-кўл бўлиши мумкин эди. Аҳоли оммасининг моддий турмуш даражаси жуда паст эди. Ўша вақтдаги деҳқонларнинг ғоят катта кўпчилиги сифатсиз, кучсиз овқат еб, ёмон, жуда ҳароб кулбаларда яшар, қўлда ясалган бесўнақай жихозлар тутиб, дағал, қўлда тўқилган кийим, ёғоч кавуш (яъни усти кўн, таги ёғоч кавуш) кийиб турмуш кечирар эдилар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling