Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Қрепостной деҳқонларнииг феодалларга қарши кураши


Download 0.98 Mb.
bet22/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Қрепостной деҳқонларнииг феодалларга қарши кураши. Х— ХI асрларда дехқонлар ораcида маълум даражада мулкий тенгсизлик пайдо бўла бошлади, дехқонлар бойроқ ва камбағал дехқонларга ажрала бошлади. Бироқ, натурал хўжалик хукм суриб турган, бутун қишлоқни феодал-помешчик қаттиқ эзиб турган, феодалларнинг ўзаро урушлари натижасида қишлоқ тез-тез хароб бўлиб турган бир шароитда бу фарқҳам хали кескин тус олмаган эди. Хатто деҳқонлар крепостнойларга айлантирилгандан кейин ҳам қишлоқда жамоа-марка илгаригидек катта аҳамиятга эга бўлди, у, деҳқонларни жипслаштириб, феодаллар эксплутациясининг энг оғир шаклларига қарши деҳқонларнинг биргалашиб курашишига имкон берди.
Феодаллар зулмидан тоқати тоқ бўлган крепостпойлар ўз хўжайинларига қарши қўзғолонлар кўтардилар. Крепостной деҳқонларнинг феодал помешчикларга қарши энг дастлабки бош кутариб чиқишлари X ва XI асрлардаги француз йилномаларида акс эттирилгандир. Йилномачилар деҳқонларнинг дастлабки харакатлари вахшиёна суратда шафқатсизлик билан бостирилганини кўрсатиб ўтдилар. Чунончи, 996 йилда Норман­дия герцоги Ричарднинг ерларида деҳқонлар йиғилишлар уюштириб, бу йиғилишларда бундан буёқ хўжайинларга бўйсунмасдан, «эркин» яшайлик, деб қарорлар чиқара бошлаганлар. Буни эшитгач, герцог шубҳали деҳқонлардан бир неча ўнтасини тутиб келтириб, «қолганларига ибрат учун» уларнинг оёққўлини чопиб ташлашни буюрган. XI асрнинг 20- йилларида Бретаньда деҳқонлар кенг ҳаракат кўтардилар, бу ҳаракатни ҳам маҳаллий феодаллар қонга ботирди. Германияда 841-842 йиллар билан 1073-1075 йилларда бўлиб ўтган Саксон деҳқонларининг иккита қўзғолони эркин жамоачи деҳқонларнинг крепостнойга айлантирилишига қарши олиб борган курашини ёрқин кўрсатади. Жанубий Англияда ҳам норманлар истилосидан сал олдин XI аcр ўрталарида худди шу сингари деҳқонлар ҳаракати бўлиб ўтган эди.
Феодаллар иерархияси. Вотчина-сеньория сиёсий жиҳатдан кичкина бир давлатга ўхшаган нарса эди. Бу давлатнинг ҳокимияти сеньорнинг ўзи — поместье эгаси, йирик маҳаллий феодал бўлиб, у маҳаллий аҳолини суд қилар, қатл этар ва афв қилар эди, атрофидаги ўзига ўҳшаш помешчик-ҳокимлар билан уруш олиб борар эди. Лекин унинг ўзи ҳам одатда ўзидан каттароқ бир сеньорга қарам бўлиб, унинг вассали эди. Бу катта феодал - сеньор ҳам ўзидан каттароқ бир сеньорга қарам бўлиши мумкин эди ва ҳоказо. Бу қарамлик муносабатлари тизмаси қиролнинг ўзигача тизилиб борар эди, шундай қилиб, қирол бутун феодал поғоналари ёки иерархиясининг бошлиғи эди. Дунёвий феодаллардан ташқари руҳоний феодаллар: папалар, архиепископлар, епископлар, аббатлар ва шу қабилар ҳам мавжуд эди. Феодаллар иерархияси одатда юқори ва қуйи табақаларга бўлинарди. Қирол ва унга тобе бўлган йирик территориал князлар, герцоглар ва графлар («тождор феодаллар») феодалларнинг юқори табақаси эди. Улар уруш олиб бориш, ўз пулларини зарб қилиш ҳуқуқига эга эдилар; суд ва қонун чиқариш ишлари тамоман уларнинг қўлида эди. Улардан кейинги ўринда бир нечта (баъзан эса бир неча ўн) имениеси бўлган баронлар турар эди. Баъзи мамлакатларда, масалан, Англияда баронларнинг ҳам герцог ёки графлик унвони бор эди. Феодал поғоналарининг ундан пастроғида рицарлар турарди. Рицарларнинг яроқбардорлари бўлиб, булар ҳам аста-секин кичик рицарга айланиб борди. Феодалларнинг мана шу табақаларининг ҳаммаси бир бўлиб туриб, имтиёзли табақа—дворянлар табақасини ташкил қилди, бу дворянлар крепостной деҳқонлар оммасидан, шунингдек, ўша даврда феодалларга қарам бўлган шаҳарликлардан юқори турар эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling