Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Феодалларнинг қасрлари ва уларнинг тузилиши


Download 0.98 Mb.
bet24/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Феодалларнинг қасрлари ва уларнинг тузилиши. X—XI аcр­ларда Ғарбий Европанинг ҳамма ёғи қасрлар билан қоплана бошлади. (немисча Schlоss, французча сhаtеаu, инглизча cаsтlе) феодалга ҳам турар жой, ҳам қалъа қилиб xизмат қилади. Дастлабки пайтларда қасрлар ёғочдан қурилар эди. Ҳали IX асрда бу одатдаги икки қаватли ёғоч минора эди. Унинг юқори қаватида феодал ўз оиласи билан яшарди, пастки қаватида хизматкорлар турарди ҳамда ҳар хил озиқ-овқат ва бошқа нарсалар сақланадиган омборхоналар жойлашган эди. Қасрнинг атрофи хандақлар билан ўралган бўлиб, унинг устига кўприк қурилган эди; кўприк кўтарилиб, туширилиб турарди, мабодо хавф-хатар туғилса — душман яқинлашиб қолган такдирда — кўприк кўтариб қўйиларди. Францияда норманларнинг ҳужумлари, Германияда венгрларнинг ҳужумлари, Италияда арабларнинг ҳужумлари шундай қасрлар қуришга мажбур қилиб қўйган эди; қурилиш техникаси оддий, хажми у қадар катта эмас эди. Вақтлар ўтиши билан X асрдаёққасрлар тошдан қилина бошлади. Қаср қуриш баланд қояли жойлар танланарди. энди у бир неча қават (4-5 қават) қилиб қурилар ва атрофи бир қатор ёки икки қатор том девор билан ўраб олинар эди. Хандақлар жуда мураккаб ва боши-учини ҳеч ким билмайдиган қилиб қурилар эди. Бундай қасрни ўқ отадиган куролсиз биргина ҳужум билан олиб бўлмас эди, қамал қилувчи томон қасрни олиш учун уни ҳар томондан ўраб олиб, унинг ичидагиларни очликдан тинкасини қуритиб, ахир таслим бўлишга мажбур қилиш йўлини мўлжаллар эдилар.
Феодал қасрни қураётганда у ҳам ташқи душманни (ташқаридан қилинган бундай ҳужумлар вақтида, ҳатто қўшни қишлоқ аҳолисининг бир қисми ҳам у ерга яширина оларди), ҳам шу билан бир вақтда ўзининг рақиби — қўшни феодални (у билан жанжал ва ўзаро урушлар бўлиб турар эди) назарда тутар эди. Шу билан бирга, у қўшни қишлоқлардан баланд турар, бу эса крепостной деҳқонлар оммаси устидан феодаллар гуруҳининг ҳарбий-сиёсий ҳукмронлигини яққол кўрсатувчи бир шпиона эди. Агар у ёки бу қишлоқда бирор бир тўполон юз бериб қолгудек бўлса, қасрдан жазо отрядлари юборилар эди. Феодалнинг ўзи эса бутун бир қишлоқ округининг деҳқонлар оммаси феодалга қарши кўтарилиб қаттиқ эксплуатация қилинганлиги учун ўч олишмоқчи бўлса, қасрдан чиқмасдан ичида бекиниб ётар эди:

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling