Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet21/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Феодал поместьесининг тузилиши. Феодал поместьеси - вотчина (сеньория) одатда бир қишлоққа тўғри келиб, баъзан бир неча қишлоқдан иборат бўлар эди, камдан-кам ҳоллардагина қишлоқнинг бир қисмини ташкил қилар эди, поместье мазкур даврда асоcий хўжалик, ижтимоий ва сиёсий ячейка эди. Каролинглар замонидан қолган хужжатлардан маълум бўлишича, IX аcрдаги сингари, бу даврда ҳам крепостной деҳқонлар ўзининг чек ерида дехқончилик қилар эди ва бу ер эвазига хўжайинининг ерини экиб берар ёки помешчикка қисман махсулот тарзида, қисман пул тарзида рента тўлар эди. Бироқ X-XI асрларда хўжайиннинг (домениал) ери VIII-IX асрлардагига караганда қисқарган эди. Сеньор қолган ерини ҳам чек ер қилиб бўлиб беришни фойдалирок деб билар эди. Лекин шу билан бирга у маҳсулот тарзида тўланадиган рентани кўпайтирди. Қисман XI асрдаёк баъзи жойларда натурал ренталар (баршчина шаклидаги ишлаб бериш ренгаси ёки натура шаклидаги махсулот рентаси) ўрнига пул тўлаш, (пул рентаси) жорий килина бошлади.
Крепостной деҳқонлар хаётининг ўзида ҳам ўзгаришлар юз берди. Каролинглар замонига оид xужжатларга караб хукм чиқарганда қуллар билан илгариги эркин кишилардан чиққан қарам деҳқонлар IX асрга келибок умумий крепостнойлар оммаcи бўлиб қўшилиб кетган эди. Бироқ крепостной деҳқонларнинг бир қисми бир оз енгилрок аҳволда бўлиб бир қисми кейинги асрларда ҳам уларга караганда оғиррок ва хуқуқсизрок ахвалда эди. Масалан, Францияда X—XI асрларда деҳқонлар икки тоифага: с е р в л а р г а («серваж») ва виллан- ларга бўлинган эди. Сервларнинг аxволида юридик жихатдан хали баъзи қуллик аломатлари сақланиб қолган эди. Хужайини розилик бермаса, сервнинг уйланишига хакки йўқ эди. Феодал сервдан маxcуc жон (бош) солиғи олар эди. Сервнинг ўз мол- мулкини бировга васият қилиб қолдиришга хакки йўқ эди.
Серв ўлгандан кейин унинг мол-мулки хўжайиннинг қўлига ўтар эди, хужайин бу мол-мулкни меросхурга бериб, ундан хак тарзида бир бош яхши мол олар эди. Вилланларнинг аҳволи бир оз дурустроқ эди. Улар шахсан эркин хисобланар эди, лекин ер масаласида қарам, тутқун эди. Уларнинг бажарадиган мажбурият ва тўловлари ер билан боғланган бўлиб, одатда муайян бир тарзда белгилаб қўйилган солиқ эди. Аммо хақиқий ҳаётига келганда сервлар билан вилланлар бир-биридан унча фарқ килмас эди. Улар ҳам, булар ҳам мустақил хўжалик юритар эди, уларникн ҳам, буларнинг ҳам оиласи, уй-жойи, моли ва ҳар турли оддий қишлоқ хўжалик асбоблари, ери бор эди. Бу жиҳатдан вилланлар ҳам, сервлар ҳам қадимги қуллик замонидаги қулларга караганда бутунлай бошқача эди. Лекин шундай бўлса-да, виллан ҳам феодал-помешчик томонидан жуда қаттиқ эксплуатация қилинар эди, сервга ҳараганда виллан миқдор жиҳатидангина камроқ эксплуатация килинар эди, холос. Энг муҳими шуки, виллан ҳам ерга бириктирилган бўлиб, унда хеч қандай шахсий эркинлик йўқ эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling