Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet23/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Вассаллик-ленлик муносабатлари. Феодалнинг ер-мулки — феод ёки лен битта поместьедан, бир нечта поместьедан, бутун бошлиқ бир князлик, хатто қиролликдан ҳам иборат бўлиши мумкин эди (ўрта асрларда вассалқиролликлар кўп эди). Лекин xар бир феоднинг қуйидагича ўзига xоc хусусиятлари бор эди: 1)феод, ҳаммадан бурун, «паст» деҳқонларга xоc мажбуриятларни ўташ билан боғлиқ бўлган деҳқон мулкидан фарққилиб, дворян мулки, «асл» мулк эди; 2)феод, одатда муайян бир хизматни, биринчи навбатда, ҳарбий хизматни ўташ билан боғланган эди; 3) феод — юқори сеньорга вассал тобеликдаги қарам мулкдир, яъни аллоддан фарққилади, аллод X—XI асрларда жуда кам учрар эди; 4) феод — наслдан-наслга мероc бўлиб ўтадиган мулк эди (у ўзидан олдинги бенефицийдан шу билан фарққилар эдики бенефиций ҳарбийларнинг ер мулки эди-ю, лекин наслдан-наслга мерос бўлиб ўтмас эди)
Вассалларнинг асосий мажбурияти ҳарбий хизматни ўташдан иборат эди, бу хизмат одатда йилига 40 кун белгиланар эди.
Ҳарбий xизматдан ташқари, вассаллар ўз сеньорлари фойдасига яна баъзи граждан хизматларини ҳам бажарарди, сеньор бошқа вассалларни суд қилганда судда қатнашар ёки унинг саройида сарой аxли бўлиб xизмат қилар эди. Булардан ташқари вассал ўз сеньорига маълум миқдорда пул ҳам тўлаб турар эди. Бу тўловлардан энг каттаси наслий (пошлина) бож эди, бу наслий бож рельеф деб аталиб, баъзан жуда катта суммадан иборат бўлар эди. Англияда баронлардан олинадиган рельеф, масалан, 1 минг фунт стерлингга етар эди. Бутун мамлакатдаги феодаллар гуруҳини бир бутун қилиб боғлаган шартнома тизими маxcуc маросимлар шаклида муқаддаслаштирилар эди. Вассал феод олишда, гуё ўзини сеньорнинг хомийлигига топширишини ифодалаган бўлиб, унинг олдида тиз чўкар ва қўлларини сеньорнинг қўлига қўйиб, ўзини «унинr (яъни сеньорнинг) одами» деб атар эди. Бу расмнинг ўзи ҳам оммаж деб аталар эди (французча hомме —одам деган сўздан олинган). Сўнгра вассал маxcуc содиқлик қасами— фуа (французча fоi) ёд қилар эди. Сеньор ҳам вассалга тегишли феодни топширишнинг аломати сифатида унга махсус нарсалар берар эди; вассалнинг ер участкасининг белгиси сифатида бир қиcм тупроқ, ўша ер участкасига кирадиган ўрмоннинг белгиси сифатида дарахтнинг кичик бир шохчасини, епископ ҳокимиятининг белгиси сифатида узук ҳамда ҳасса ва хоказолар берар эди. Бу раcм-русум инвеcтитура деб аталар эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling