Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Тошкент педиатрия тиббиѐт институти


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/217
Sana12.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1767723
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   217
Bog'liq
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР

Тошкент педиатрия тиббиѐт институти 
Ўзбек, рус ва лотин тиллари кафедраси 
 
Ҳар бир дарс бир кашфиѐт. Русийзабон талабаларга ―Ўзбек тили‖ 
фанини ўтишда лексик ва грамматик материалларни тақдим қилишда изчил, 
асосли, пухта билим ва малака ҳосил қилишларини таъминлаш асосий 
шартлардан бири. Бунга ўқитишнинг асосий шакли самарадорлигини 
ошириш орқали эришилади. Таълимнинг муваффақияти аввало ҳар бир 
дарснинг тўғри ташкил этилиши, режали ўтказилиши, билим бериш билан 
кўникмалар ҳосил қилишни билга қўшиб олиб бориш, дарсга талабаларни 
фаол иштирокини таъминлашга боғлиқ. Бундай дарсларда талабалар 
мустақил онгли ишлаб, малака ва кўникмаларни ҳосил қиладилар. Шу билан 
бирга талабаларни ижодий фикрлашга рағбатлантирувчи топшириқлар ва 
тестлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. 
Ҳозирги кунда русийзабон гуруҳларда асосан ўзбек миллатига мансуб 
талабалар ўқигани ва уларнинг каттагина қисмига мавзу доирасида 
қизиқарли топшириқлар бериш мақсадга мувофиқдир. Жумладан, касаллик 
ҳақида умумий маълумот мавзумизда биз касаллик ҳақида умумий маълумот 
берганда нималар ѐзилиши зарурлигига тўҳталамиз. 
Ушбу қолипга асосан 1-босқич талабалари бирор касалликни тўлиқ 
ѐзиб бериши, филолог-устозларнинг ушбу матн нақадар тўғри ѐ 
нотўғрилигини билиши ва зарур тавсия бера олиши қийин. Шу туфайли ушбу 
мавзу учун берилган мавҳум отларга касаллик номини бериб, ―Виждон‖, 
―Хасад‖, ―Ёлғончилик‖ ҳақидаги касалликларни ѐзиб келинг деган 
топшириқлар бериш айнан муддао бўлар эди. Мазкур мавзу бўйича 
бажарилган намуналардан парча ушбу топшириқлар учун қизиқарли 
эканидан далолат беради. 
Виждонит 
Виждонит - инсон организмига ѐмон инсонлар билан мулоқот қилиш 
оқибатида эшитиш орқали вирусларнинг организмга тушишидан келиб 
чиқади. Вирус-ретровируслар оиласига мансуб бўлиб, ўз тузилишини 
шароитга қараб ўзгартириб туради. Қўзғатувчиси дўзахилар оиласига мансуб, 
нейротроп шайтонкокк бактериясидир. Кўпроқ тўлиқ шаклланмаган 
виждонларга бу вирус таъсир қилади.
Туртки омиллари: 
1.
Виждон ривожланиш босқичидаги ноқулай шарт-шароитлар; 
2.
Ишонган кишилардан кўп алданиб қолиши; 
3.
Бойлик тўплашга берилиб кетиши (баъзилари бу касалликни «бойлар 
касали» деб ҳам аташади); 
4.
Виждонсиз киши билан узоқ вақт бирга бўлиш (уйланиш, дўст 
бўлиш, таълим олиш, таълим бериш). 
Юқиш йўллари: кўзнинг, қулоқ шиллиқ қаватлари йўли билан. 
Виждонсиз шайтонакокк бактериясини ташувчи кишилар билан сурункали 
мулоқотда бўлиш ѐрдамида. 


178 
Патогенези: шиллиқ қаватларга тушган вирус қонга сўрилиб ўтиб, қон 
орқали вирус учун «нишон» орган бўлмиш марказий асаб тизимига таъсир 
қила бошлайди. Марказий асаб тизимига ўз навбатида виждонга ўз салбий 
тазйиқини ўтказа бошлайди ва виждон зўриқиб касалланади. Бунда вирус ва 
туртки омиллар биргалашиб ҳамкор бўлиши катта аҳамиятга эга. 
Клиникаси: Бемор шикоятлари: 
1.
Ўзини ҳаддан зиѐд яхши кўришликнинг ривожланиши. 
2.
Бор яқин кишиларининг камайиб бориши. 
3.
Бирор иш қилишда иккиланиш вужудга келиши. 
4.
Муҳим воқеа-ҳодисаларга бефарқлик вужудга келиши. 
Юқоридаги топшириқлар талабаларга нафақат фандаги мавзуни 
ўзлаштиришда, балки уларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига яхши таъсир 
қилиши табиийдир. 
Қизиқарли ва ижодкорликка йўналтирувчи вазифалар турли 
кўринишда бўлиб, уларни мустақил иш сифатида ҳам тақдим қилиш мумкин. 
Масалан ―Анатомия терминлари‖ мавзуси бўйича ―Инсон организмига 
сеҳрли саргузашт‖ мавзуси талабаларни ўзи сезмаган ҳолда анатомик ва 
физиологик ўзгаришлар ҳақида маълумот тўплаб, ушбу маълумотларни 
ижодий тақдим қилишга чорлайди. Қуйида шундан ижодий мустақил 
ишлардан биридан парча: 
Ажойиб ва ғаройиб ―Анатомия атамалари‖ мамлакатига саѐҳат 
қилишни хоҳлайсизми? Унда, марҳамат.
Биз саѐҳатга чиқишимиз учун, аввало, митти ҳолда келишимиз ва 
инсон организми ичига йўл олишимиз зарур. Бунинг учун ушбу сеҳрли 
сўзларни айтамиз:
Митти одамга айлан, 
Ва саѐҳатга шайлан! 
Ана бўлди. Энди саѐҳатимизни бошласак ҳам бўлади. Оғиз очилганда 
тилнинг устига сакрашимиз керак.
Бир, икки, уч,
Билимдадир куч.
Ўғил бола: Вой бу нима? Худди катта ғор-а? Мана бу қизил нарса нима 
экан?
Қиз бола: Ахир бу тил-ку! Лабдан тилга сакрадик-ку! Ана, тил ўзи 
ҳақида шеър ўқияпти:
Тилман, узун қисқа тилман,
Сўзлаганда тиним билмам.
Мени уч минг бўртиқ,
Сўрғичларим безайди,
Улар овқат таъмини,
Жуда яхши сезади.
Ўғил бола: Вой? Мен қаѐққа чиқиб қолдим? Ҳаммаѐқ оппоқ тоғлар-ку! 
Қиз бола: Ҳеч қандай тоғлар эмас, ахир, булар тишлар-ку! 
Тишлар:


179 
Биз тишлармиз, тишлармиз,
Овқат есанг ишлармиз. 
Айтсак биз жуда содда, 
Бизда бор тўртта модда. 
Сен уларни санаб боқ, 
Чуқурдан чиққин тезроқ. 
Қизиқарли топшириқлар билан бирга грамматик мавзуларни 
ўзлаштириш учун қизиқарли тестлардан фойдаланиш ҳам мақсадга 
мувофиқдир. Фақатгина грамматик қоидалар, ѐки фақатгина лексик мавзудан 
иборат саволлардан иборат текстлар манотонлиги саҳнида қизиқарли тестлар 
диққатни жалб қилади. Шунингдек айнан қизиқарли тестлардан грамматик 
қоидалар ва сўзлар хотирада кўпроқ сақланади. Масалан қўшма сўзларни 
ўтганда қуйидаги тестлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 
1. Қайси қўшма сўз касаллик номини билдиради? 
1. Кўксағиз.
2. Кўкйўтал. 
3. Талоқхат.
4. Бангидевона.
5. Қаламтарош.
2. Касалликни билдирувчи қайси қўшма сўз сифат+от типида ясалган?
1. Ичтерлама.
2. Филоѐқ.
3. Ичбуруғ.
4. Кўричак.
5. Сувчечак.
Иккинчи тест сўз туркумларини ўзлаштириш учун ҳам хизмат қилади. 
Қуйидаги қизиқарли тестлар талабаларда таржима кўникмасини оширади, 
шунингдек касалликлдар номини эсда сақлашга хизмат қилади.
1. Қуйидаги касалликларни таржима қилинг. Қайси касаллик номининг 
охирига ―и‖ қўшилса, гуручни ―ғом‖ қўшилса турпнинг турдошини 
билдиради?
1. Краснуха.
2. Корь
3. Паралич.
4. Ветрянка.
5. Полиомелит.
2. Келтирилган сўзларни ўзбек тилига таржима қилинг. Қайси касаллик 
номида шайтон номи яширинганини аниқланг.
1. Паралич.
2. Ветрянка.
3. Оспа.
4. Судороги.
5. Коклюш.


180 
Сўнгги йилларда юртимизда таълим соҳасида катта ўзгаришлар 
бўлмоқда. Ана шу ўзгаришларни татбиқ қилувчиларнинг энг асосий қисми – 
устоз-мураббийлар. Фанда бериладиган ҳар бир мавзуга талабаларни 
қизиқтира олиш уларнинг мавзуни ўзлаштириш йўлидаги бир қадам. Бу 
йўналишда 
юқоридаги 
каби 
топшириқлар 
фанимизда 
ўқитиш 
самарадорлигини ошириши шубҳасиз. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling