Тарих дарсларида педагогик технологиялардан фойдаланиш
Download 234.5 Kb.
|
Tarix darslarida pedagogik texnologiyalardan foydalanish
2.2. Услубий тавсиялар
///////////////////////////////////////////////// ХУЛОСА Педагогик технология” - таълим максадларини аниқлаштириш ва таълим натижаларини қисман кафолатлаш, таълим жараёнидаги самарали алока имкониятлари каби мухим таълим муаммоларини ҳал қилиш имконини беради. Ушбу муаммони ишлаб чиқишда “педагогик технолгия”даги таълим тизимларини кўришдаги тажрибасини ҳисобга олиш ва танқидий таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Ўқувчиларни сифат жиҳатидан замон талаби даражасида тайёрлашга аввало уларга аниқ билимлар бериш, касбий кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларни келгуси фаолиятларида унумли кўллашга ўргатиш орқали эришиш мумкин. Шундай экан, ўқув-тарбия жараёнини таълим назарияси фаолияти нуктаи назаридан кўриб чиқиб, барча таълим-тарбия ишларини “педагогик технология” йуналишига ўтказиш, мактаб амалиётидаги ихтиёрийлик билан унинг ҳар бир элементини жиддий асослаш лозим бўлади. Инсониятнинг XXI асрга қадами унинг барча фаолиятларидаги глобаллашув босқичига тўғри келди. Глобаллашув жараёни, инсонларни ҳозирги замон техникаси ривожланган ҳамда янги технологиялар туфайли ахборотнинг ягона муҳитида фаолият кўрсатиши лозимлигини уқтирмоқда. Айни глобаллашув даврида ҳар бир таълим муассасаси, биринчи навбатда, ўқитувчи кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг янги таълим дастурларини ишлаб чиқиши ва сифатли педагогик кадрларни тайёрлашда тўғри йўлларни танлашлари жуда муҳимдир. Таълим жараёнининг самарадорлиги ҳар қандай таълим муассаси ўқитувчисининг янги педагогик технологиялардан фойдаланишнинг илмий ва амалий асосларини қай даражада эгаллаганлиги билан белгиланади. Мавжуд таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурини замонавий илмий тафаккур ютуқларига, ижтимоий тажрибага асосланган холда, узлуксиз таълим тизимини барча шаклдаги таълим муассасаларида таълим жараёнини таъминловчи илғор илмий-методик технология сифатида амалга ошириш бугуннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Тарих фанига ихтисослашган ўрта махсус таълим муассасаларида тарих фанини ўқитиш ўқитувчидан юқори махсус ҳамда педагогик билимни талаб этади. Ушбу дарсларда ўқитувчи тарихни фан сифатида ўтиш билан бир қаторда, ўқувчиларга мавзу юзасидан мустақил фикрлай олиш, ҳар қандай тарихий воқеани холис ва илмий асосда тахлил қилиш, мавзуга доир хариталар, жадваллар, қолаверса бўлажак тарихчи учун жуда мухим ҳисобланадиган жихат қўшимча ёзма манбалардан фойдаланиш салоҳиятини шакллантира олиши ҳам керак. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидлаганидек “Илм масканларида фақатгина фикр эркинлиги, чинакам ижод ва изланиш хукмрон бўлмоғи лозим”. Бу эса ўқитувчидан улкан матонат ва тинмай ўз устида ишлашни талаб этади. Замонавий пегагогик технологиялар ҳаётимизга жадал кириб келаётган бир вақтда тарих дарсларини манбалар ёрдамида замонавий педагогик технологиялар асосида ўтказиш мухим аҳамият касб этади. Чунки, ўқувчиларда ёзма манбалар билан мустақил ишлай олиш кўникмасини шакллантириш уларни эркин фикрлаш, ҳар бир ҳодиса юзасидан ўзининг мустақил фикрини билдира олиш, тарихий ҳаракатларни холисона илмий тахлил этиш хусусиятларини ривожлантиришда ёрдам беради. Электрон дарслик – компьютер технологияларига асосланган таълим методларидан фойдаланишга мўлжалланган ўқитиш воситаси бўлиб, ундан мустақил таълим олишда ва ўқув материалларини ҳар томонлама самарали ўзлаштиришда фойдаланиш мумкин. Электрон дарсликда фаннинг ўқув материаллари ўқувчига интерфаол усуллар билан, психологик ва педагогик жиҳатлар, замонавий ахборот технологиялари, аудио ва видео анимациялар имкониятларидан ўринли фойдаланилади. Download 234.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling