Тарих дарсларида педагогик технологиялардан фойдаланиш
Ҳимояда материаллар қуйидаги кетма-кетликда доскага скотч билан илиб ҳимоя қилинади
Download 234.5 Kb.
|
Tarix darslarida pedagogik texnologiyalardan foydalanish
Ҳимояда материаллар қуйидаги кетма-кетликда доскага скотч билан илиб ҳимоя қилинади.
Лойиҳа технологияси (Проект) Мавзу: XIV – асрнинг 2-ярмида Мовароуннаҳрдаги сиёсий аҳвол ва Амир Темур Ушбу технологиянинг шарти - гуруҳни мавзу параграфлар бўйича гуруҳларга ажратиш, бунда танлаб олинган воқеа ва ҳодисаларнинг изчиллик ва кетма-кетлигига амал қилиниши, гуруҳ вакиллари ҳам ўз намойиш этаётганларида шу кетма-кетликка амал қилиши лозим. Уларга материал билан ишлаш учун бериладиган вақт материал ҳажми ва таълим муассаси турига қараб белгиланади. Шунингдек, бериладиган вазифалар сони ҳам материалнинг бандлари билан боғлиқдир. 1-босқичда - гуруҳларга вазифа берилади. Гуруҳ вакиллари материални олиб, у билан танишадилар, тўлдирадилар. (10 мин.) 2-босқичда - гуруҳ вакиллари воқеа ва ҳодисалар кетма-кетлигига қараб ҳимоя этадилар. (10 мин.) Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ намойишини изоҳлаши зарур. 3-босқичда - гуруҳларга ўқитувчи томонидан қўшимча манбалар, адабиётлар ҳам бериладики, улардан ўзлари тайёрлаган материалга оидларини ажратиб оладилар ва янги жумлалар устида ишлайдилар. (10) 1-гуруҳ - Мовароуннаҳрдаги феодал тарқоқлик 2-гуруҳ - Амир Темур ва унинг ҳаёти ҳақида умумий маълумотлар. унга тавсифнома. 3-гуруҳ - Амир Темурнинг Мовароуннаҳрни бирлаштириш ҳаракати. 4-гуруҳ - Амир Темурнинг Самарқанд сарбадорлари ва Амир Ҳусайн билан муносабатлари, унинг бузилиши “Лойиҳа” (Проект) технологиясидан – * Уй вазифасини назорат қилиб баҳолашда Янги мавзуни тушунтиришда Янги мавзуни мустаҳкамлашда Умумий такрорлаш, умумлаштириш дарсларида фойдаланиш мумкин.
“Лойиҳа” (Проект) технологиясини мураккаблаштириш ҳам мумкин: Ўқитувчи янги мавзуни ўтишда мавзунинг асосий қисмига оид маълумотларни тушунтириши, сўнгра мавзуга оид қизиқарли, қўшимча адабиётлар (ёзма манбалар, ҳужжатлар, илмий ва оммабоп, бадиий адабиёт)дан мавзуга оид нусхаларини тарқатма материал сифатида тарқатиб, мавзу матнини янада бойитиши мумкин. Download 234.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling