Тақризчилар: доцентлар Н


Усул тарбия методининг хусусий, алоҳида маъно касб


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Усул тарбия методининг хусусий, алоҳида маъно касб 
этувчи тушунчаси ҳисобланиб, у ўша метод самарадорлиги, 
таъсирчанлигини оширишга фаол ёрдам беради. Методга 
нисбатан усул ёрдамчи, хусусий характер касб этади. 
Масалан, меҳнат жараёнида меҳнат фаолиятини кўрсатиш 
усул сифатида фойдаланилиб, жараённи қандай қилиб аниқ 
бажариш йўли кўрсатилади. Ҳикоя, маъруза методларида аниқ 
далиллар келтириш (усул) билан кўрсатмалиликка (усул) эътибор 
қаратилади. 
Тарбия воситаси кенгроқ тушунча ҳисобланиб, унда 
тарбия вазифаларини ҳал этиш учун педагогик мақсадга 
мувофиқ ташкил этилган ҳар қандай услубий йўллар 
тушунилади. Бу умумий тушунчага, предметлар, ҳодисалар, 
фаолият кўринишлари, техник имкониятлар, образлар, 
педагог фаолияти ва бошқалар кириши мумкин. Тарбия 
воситасига кўргазмали қуроллар, китоблар, оммавий ахборот 
воситалари, умуман олганда, тарбия жараёнида қўлланилган 
имкониятлар барчаси кириши мумкин. 
Метод, усул ва восита тушунчалари ўртасида аниқ бир 
чегара йўқ. Метод, усул ва воситалар ўзаро диалектик бирликка 
эга. Тарбиявий таъсир тизимида турли тарбия методлари ўзаро 
боғлиқ ҳолдагина маълум натижага эришиши мумкин. 
II. 
Тарбия методлари масаласига турлича ёндашув 
 
Ҳозирги замон фалсафасининг, ундан кейин педагогиканинг 
ҳам тасдиқлашича, ҳодиса, нарсалар, фаолият кўринишлари 


131 
тарбия жараёнида тарбия воситаси сифатида қўлланилса-да, 
улар ўзларича ҳақиқатни англаб етиш ва қайта ўзгартириш 
вазифасини олмайди. Улар маълум тарбия мақсадларига эришиш 
учун қўлланилсагина тарбия воситаси бўлади. 
Тарбия методлари ўзининг таъсир кучи ва натижасига кўра 
диалектик 
характер 
касб 
этади 
ва 
у 
ҳаракатчанлиги, 
ўзгарувчанлиги, қўлланиш ҳолати билан турлича натижа бериши 
мумкин. 
Тарбия методи баъзи ҳолларда у ёки бу конкрет мақсад ва 
вазифаларни мустақил ҳал этиш йўли сифатида фойдаланилса, 
бошқа бир ҳолатда хусусий кўринишга эга бўлиб, услуб сифатида 
қўлланилади, яна бир ҳолда эса зарур умумий шароит ёки восита 
сифатида қўлланилади. Жамоанинг ўз аъзоларига нисбатан 
қатъий эътиқод сифатида қўйилган талаблари жамоанинг маълум 
ривожланиш босқичида тарбиянинг энг муҳим методи сифатида 
таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, маълум одатларни юзага 
келтириш методига қўйилган талаблар усул бирлиги сифатида 
кўмакка келади. Педагогик жамоа учун талаблар бирлиги, тарбия 
жараёнини бутун олганда, унинг самарадорлигини таъминлаш 
шарти бўлиб хизмат қилади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling