149
келганлар. Лекин, шу билан бирга, жазолаш шундай тарбия
методики, у болани ижтимоий меъёр ва қоидаларга, одоб ва
ахлоққа зид маълум салбий хатти-ҳаракатлардан қайтариш,
унинг хулқини ўзгартириш усули сифатида қўлланилиб
келинади.
Жазолаш бола хулқига ўзгаришлар киритади, унинг қаерда ва
нимада хато қилганлигини
англаб етишига, ўзидан қониқмаслик,
уят ҳиссининг шаклланишига ёрдам беради.
Жазо болага маънавий, руҳий, ахлоқий ёки жисмоний
жиҳатдан зиён етказмаслиги зарур. Шунингдек, шахсни
камситиш, кўпчиликдан ётсираш, қочиш каби сифатларнинг,
эгоистик қарашларнинг юзага келишига олиб келмаслиги
керак.
Ҳар қандай жазо у ёки бу ҳаракатларни келтириб чиқарувчи
сабабларни таҳлил қилиш, исботлашдан иборат. Тасодифан ёки
ўйлаб қилинган ҳаракатларни
бир-биридан ажрата билиш, ушбу
камчиликни келтириб чиқарувчи мотивларни тез илғаб олиш ва
баҳо бериш тарбиячидан педагогик сезгирлик ва маҳорат
талаб
қилади.
Ҳеч қачон тахминан, билмай ёки
атайлаб жазоламаслик
зарур.
Рағбатлантириш
ва
жазолаш
методларидан
фойдаланишга нисбатан қўйилган педагогик талаблар:
1.
Рағбатлантириш ва жазолаш бирон-бир тарбия
мақсадини мустақил ҳал этиб бермайди, балки ушбу
методлар асосий методлар гуруҳининг таъсир кучини
оширишга ёрдам бермоғи лозим.
2.
Ушбу методлар гуруҳи фақат тарбиявий аҳамият касб
этмоғи керак.
3.
Ушбу метод гуруҳи содир бўлган ҳолатни, мотивларни
Do'stlaringiz bilan baham: