Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш


Олий таълим муассасасининг номи


Download 218.5 Kb.
bet4/13
Sana14.03.2023
Hajmi218.5 Kb.
#1268268
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Термиз тумани концепцияси ҚХБ

Олий таълим
муассасасининг номи


Бакалавиатурадаги талабалар сони, нафар

Магистратурадаги талабалар сони, нафар

Ҳаммаси

1

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

1662

45

1707

Тумандаги олий таълим муассасасида илмий даражага эга ходимлар сони
34 нафарни (7 нафар фан доктори (DSc), 27 нафар фан номзодлари (PhD) ва, шунга кўра, илмий даражага эга бўлганларнинг илмий-педагогик соҳадагиларнинг сонидаги улуши 27,4 фоизни ташкил этади.
2022 йил 1 июль ҳолатига тумандаги олий таълим муассасасида таҳсил олаётган талабалар сони 1707 нафарни (магистратурада 45 та, бакалавиатурада 1662 та) ташкил қилди.
Мазкур олий таълим муассасида:
Компьютер инжиниринг 164 нафар, АТ-Сервис 143 нафар, Дастурий инжиниринг 229 нафар, Рақамли иқтисодиёт 27 нафар, Телекоммуникация технологиялари 102 нафар, Ахборот – коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими 87 нафар, Ахборот хавфсизлиги 128 нафар, Компьютер инжиниринг сиртқи таълим йўналишида 476 нафар, Телекоммуникация технологиялари сиртқи таълим йўналишида 293 нафар талабалар бакалавр йўналишида таҳсил олмоқда;
Компьютер инжиниринг (компьютер тизимларини лойиҳалаш) мутахассислиги ва телекоммуникация инжиниринги мутахассислиги бўйича магистратура курслари да жами 45 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Мазкур олий таълим муассасасида хорижий олий таълим муассасалари – Белоруссия давлат информатика ва радиоэлектроника университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш фаолияти йўлга қўйилган. Шу билан бир қаторда Белоруссия давлат информатика ва радиоэлектроника университети қошидаги Ахборот технологиялар малака ошириш институти, Беларусь давлат технология университети, ҳамда “Могилёв давлат таълимни ривожлантириш институти” билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган.
Илмий-техник кадрлар тайёрлаш ва улар ишларини такомиллаштириш даражаси ҳудуд инновацион салоҳиятининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. 2021 йилда туманда тадқиқот ва ишланмалар билан шуғулланувчи илмий ходимларнинг сони ўн минг аҳоли сонига нисбатан ўртача 76,0 кишини ташкил этди.
Туманнинг инновацион салоҳияти технологик, ташкилий ва маркетинг инновацияси йўналишларида амалга оширилаётган тадбирлар натижаларига асосан баҳоланади.
Мазкур тадбирларни амалга оширишда алоҳида дастурлар, махсус грантлар ва корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштиришнингсамарали механизмларини жорий этиш талаб қилинмоқда.
Тадқиқот, ишланмаларни амалга ошириш ва инновацион технологияларни амалиётга тадбиқ қилишда хусусий секторнинг ўрни, илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган ҳамда илмий ишланмаларни амалиётга жорий қиладиган кичик бизнес субъектларининг тадбиркорлар умумий сонидаги улушини туман кесимида аниқлаш имкони мавжуд эмас.

Download 218.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling