Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш
Туманнинг инновацион ривожланишидаги имкониятлари ва омиллари
Download 218.5 Kb.
|
Термиз тумани концепцияси ҚХБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туманни инновацион ривожланишини ташкил этишда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилиши талаб этилади : 1.
Туманнинг инновацион ривожланишидаги
имкониятлари ва омиллари Туманнинг инновацион ривожланишига асос бўладиган қуйидаги имкониятлар ва омиллар мавжуд: 1. Ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантириш ва хориждан жалб қилиш, бозор талабларига мувофиқ янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асосий хом ашё манбалари (қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари хом ашёси ва бошқа турдаги хом ашё манбалари) мавжуд. 2. Инновацияларни рағбатлантириш ва ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин бўлган молиявий ресурслар етарли. Шунингдек, хорижий инвестициялар, Халқаро молия институтлари ҳисобидан маблағ жалб қилиш, венчур фондларини ташкил этиш имкониятлари мавжуд. 3. Туман иқтисодиётининг устувор тармоқларида йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалари мавжуд. Мазкур режалар туманда инновацион фаолликни ошириш, янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда инновацион компаниялар ташкил этишга хизмат қилади. 4. Туманда 2025 йилгача инновация объектлари (қишлоқ хўжалиги экинларини, жумладан доривор ўсимликлар ва ем-хашак учун мўлжалланган ўсимликлар, боғдорчилик, узумчилик, ўсимлик кўчатларини етиштириш бўйича инновацион полигонлар, технопарк, бизнес акцелераторлар ва ҳ.к.) ни ташкил этиш ва ривожлантириш кўзда тутилган. 5. Инновацион тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги маълумотли ёш кадрлар мавжуд. Термиз туманини инновацион ривожланишида мавжуд муаммо ва камчиликлар Эришилаётган ижобий натижалар билан бирга туманни инновацион ривожлантиришда ўз ечимини кутаётган қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда, шу жумладан: 1. Иқтисодиётнинг устувор соҳалари – саноат, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, туризм ва бошқа соҳаларга фан ютуқларини жорий этишда, шунингдек инновацион кичик бизнесни ривожлантиришда туманнинг юқори салоҳияти мавжуд бўлишига қарамасдан, йўналишларда камчиликлар мавжуд. Хусусан, тадбиркорлик субъектлари томонидан инновацион технологияларни яратиш ва илмий-тадқиқотларни ташкил этиш, молиялаштириш бўйича тушунчалар ва тажриба етарли эмас. Тадбиркорлар илмий-тадқиқотни молиялаштиришдан кўра хорижий ва маҳаллий технологияларни трансферини амалга ошириб, мавжуд тайёр қурилма ва конструкцияларни харид қилмоқда. Қишлоқ хўжалиги бўйича ҳудуднинг ривожланиш салоҳияти юқори бўлиб, экин майдонидаги тупроқ таркибини ўрганиш ва унумдорлигини ошириш учун зарур замонавий лабораториялар мавжуд эмас. Намуналарни текшириш учун бошқа ҳудудларга бориш ва уларнинг хизматидан фойдаланишда маълум қийинчилик ва харажатлар мавжудлиги сабабли ер эгалари ўрганишлар ўтказиши эҳтимоли кам. Натижада уларнинг аксарияти қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва етиштиришни режалаштиришда илмий-тадқиқот натижалари ва замонавий технологияларга асосланиш, экин майдонлари ва ҳудудлардаги тупроқ, сув ва ҳаво таркиби каби омилларни ўрганишга етарлича аҳамият бермайди. 2. Хўжалик субъектларида инновацияни қўллаш механизмларини билмаслик, унинг самарадорлигини тушунмаслик ҳолати мавжуд. Натижада ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг амалда мавжуд бўлган технологиялар ва механизмларини қўллаш ёки кичик модернизация қилиш орқали лойиҳани қайта кенгайтириш билан чегараланилмоқда. 3. Инновацияга бўлган талабни шакллантиришнинг самарали механизмлари жорий этилмаган. Натижада хўжалик субъектларига мавжуд инновацион ишланмалар, технологиялар тўғрисида маълумот етиб бормаяпти. Инновацияларнинг иқтисодиёт соҳалари талабларига йўналтирилмаганли хусусий корхоналарнинг инновацияларни қўллаш ва молиялаштириш амалиётини олиб боришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Илмий изланишларни ташкил қилиш ва молиялаштиришда хусусий секторининг улуши анча кам, илмий-тадқиқот натижаларини жорий этишга корхоналарнинг қизиқиши паст. Инновацион кичик бизнес субъектлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва янада ривожлантиришмақсадида бизнес инкубатор, технопарк, акселератор ва бошқа инновация инфратузилмаларини ташкил этиш, молиявий ва услубий қўллаб-қувватлаш зарур. 4. Туманда илмий-техник тадқиқотлар натижалари, инновацион таклифлар тўғрисидаги маълумотларни алмашинув механизми жорий қилинмаган. Келтирилган муаммо ва камчиликлар инновациянинг туман иқтисодиётидаги ҳиссасини чеклаб қуймоқда. 5. Туманда инновацияларни кенг жорий этиш ишига хорижий мутахассисларни жалб қилишдаги тарғибот ишлари етарли эмас, туманнинг иқтисодий салоҳиятини намойиш этувчи тадбирларга эътибор кам қаратилмоқда ва бу борада интерактив виртуал платформа яратилмаган. Туманни инновацион ривожланишини ташкил этишда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилиши талаб этилади: 1. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурлари, шу жумладан инвестиция ва маҳаллий бюджет дастурларида белгиланадиган тадбир ва вазифалар амалий инновация масалалари билан биргаликда тайёрланиши лозим. Бундай ёндашув иқтисодиёт тармоқларининг комплекс ривожланиши кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатади. 2. Хўжалик субъектларининг инновацияларни жорий қилишга қизиқишини орттирадиган чора-тадбирларни амалга ошириш иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш даражасини оширади. Download 218.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling