Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш
Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастуридаги вазифалар
Download 218.5 Kb.
|
Термиз тумани концепцияси ҚХБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
- Термиз туман ҳокими _____________ Ш.Уринов
Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар Концепция доирасида белгиланган вазифаларни бажариш орқали туманни 2025 йилга қадар инновацион ривожланишида қуйидаги натижаларга эришиш кўзда тутилмоқда: туманда инновацион ривожланишнинг самарали тизими яратилади; туман иқтисодиётининг устувор тармоқлари – қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш, соғлиқни сақлаш, таълим, туризмда “таълим – фан –ишлаб чиқариш” интеграцияси асосида инновацион ишланма ва технологияларни жорий этиш ҳамда импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади; инновацион жараён билан туман корхоналарини қамраб олиш даражаси камида 20 фоиз бўлиши таъминланади, инновацион жараёнда рақобат муҳити яратилади; доривор ўсимликларни етиштириш ва бирламчи қайта ишлаш йўлга қўйилади; саноат корхоналарида 35 фоиз модернизация ишлари амалга оширилади ва эскирган ускуналар ресурс ва энергия тежовчи технологиялар билан алмаштирилади. Шунингдек, долзарб йўналишлардаги янги қувватлар ишга туширилади; ички ва ташқи бозорда талабгор бўлган янги турдаги ва кенг ассортиментдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади; инновацион ривожланишни таъминлаш мақсадида туманда инновацион фаолият билан шуғулланаётган бизнес субъектлари ташкил этилади; туризмнинг янги йўналишлари жорий этилади; сайёҳлар учун қулай муҳит яратиш мақсадида замонавий хизмат кўрсатиш турлари йўлга қўйилади; фан, таълим ва ишлаб чиқаришни мужассамлаштиришда республикадаги илғор олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади; саноат корхоналарида инновацион жараён билан шуғулланувчи марказлар фаолияти йўлга қўйилади; хорижий сармоядорлар ва компаниялар билан янги технологияларни жалб қилиш ва юқори технологияли ишлаб чиқаришларни яратишда ҳамкорлик кенгайтирилади ҳамда инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади; янги воситалар ва технологиялардан фойдаланиш ривожланади, қайта тикланадиган муқобил энергия манбаларининг туман энергия балансидаги улуши шакллантирилади. Мазкур концепция асосида ишлаб чиқиладиган амалий чора-тадбирлар дастурларида ҳар йилга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқилади. Термиз туман ҳокими _____________ Ш.Уринов 2022 йил ....... июль Download 218.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling