Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш
Туманда инновацион инфратузилмалар ташкил этиш ва ривожлантириш
Download 218.5 Kb.
|
Термиз тумани концепцияси ҚХБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туманнинг инновацион ривожланишини мувофиқлаштириш
Туманда инновацион инфратузилмалар
ташкил этиш ва ривожлантириш Туманни инновацион ривожланиши тадбирларини амалга оширишда инфратузилма сифатида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ), илмий-тадқиқот ва илмий-технологик марказлар; илмий ишланмаларни тижоратлаштириш марказлари ташкил этилади. Жумладан: 2025 йилга қадар жами 10 та (ишлаб чиқариш корхоналари таркибида 5 та ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан 7 та) илмий-тадқиқот ва илмий-технологик марказлари ташкил этилади. Бу билан экспортбоп инновацион маҳулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди; туманда инновацион ишланмаларни амалиётга жорий қилишга ёрдам берувчи технопарклар, бизнес-инкубаторлар, кичик саноат зоналари ва инновацион инфратузилманинг бошқа зарур элементларининг фаолияти йўлга қўйилади. Бунинг учун тадбиркорлик субъектларининг инновацион лойиҳаларини лицензион келишувга асосан амалиётга киритиш ишлари йўлга қўйилади; республикадаги, вилоятдаги ва тумандаги олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари инновацион ишланмалаирни амалиётга тадбиқ қилишда туман иқтисодиётнинг устувор тармоқлари – саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, тиббиёт, туризм соҳасидаги корхоналар билан узвий ҳамкорлиги йўлга қўйилади; хорижий инновацион технологияларни трансфер қилиш ишлари йўлга қўйилади. Инновацион ривожланиш вазирлиги ва унинг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ривожлантириш марказлари, Ёш тадбиркорлар коворкинг марказлари ва бошқа инновация инфратузилмалари билан ҳамкорликда тумандаги ёш стартапчи олимлар, тадбиркорлар ва минтақанинг олимлари ўртасида яқин алоқани ўрнатиш имконини яратади. Туманнинг инновацион ривожланишини мувофиқлаштириш Мазкур Концепцияни амалга ошириш ҳамда унда белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишни ташкил қилиш учун туманнинг ваколатли ташкилот ва идоралар масъул ходимлари, раҳбарлари таркибида Туманни инновацион ривожлантиришни Мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда – Инновация ишчи гуруҳи) ташкил қилинади. Мазкур гуруҳ Ишчи гуруҳ томонидан амалий дастурлар, чора-тадбирлар ва “Йўл хариталари” ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилиши мувофиқлаштирилади. Шунингдек, Ишчи гуруҳнинг вазифалари жумласига: – туманнинг инновацион ривожланиши параметрларини, дастурларини ишлаб чиқиш; – илмий ишланмалар ва инновацион ғояларни амалиётга жорий этиш, туманни босқичма-босқич инновацион рақамли иқтисодиётга ўтиши билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш; – инновация тизимдаги корхоналарни малакали кадрлар билан, шу жумладан инновацион менежерлар билан таъминлаш; – тадқиқотлар ва ишланмаларни инновацион ривожланиш талабларига мослаштириш; – инновация билан шуғулланувчи кичик бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш; – рақобатбардош инновацион тармоқларни ривожлантиришга кўмаклашиш; – инновациялар учун мақбул бўлган инновацион инфратузилмани ташкил этиш ва такомиллаштириш; – туманнинг инновацион салоҳиятини ошириш тадбирларини белгилаш ва амалга ошириш билан шуғулланади. Инновация ишчи гуруҳининг самарали фаолияти янги, инновацион маҳсулотлар ва хизматларни яратиш, уларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчилар ўртасида тарқатиш билан боғлиқ инновацион жараёнларни самарали бошқаришга ёрдам беради. Туманнинг, умумий ҳолда эса вилоятнинг иқтисодий ривожланиши прогноз кўрсаткичларининг инновацион амалиёт асосида ўсишини таъминлаш мақсадида Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларидаги вазифалар инновацион ривожланишга қаратилган тадбирлар ва вазифалар билан чамбарчас боғлиқликда амалга оширилади.
Download 218.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling