Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш


Download 218.5 Kb.
bet9/13
Sana14.03.2023
Hajmi218.5 Kb.
#1268268
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Термиз тумани концепцияси ҚХБ

1,2–1,6 мартага ва чорвачилик маҳсулдорлигини 1,1–1,3 мартага оширишга эришилади;
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг мавжуд тармоқларини ривожлантириш ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали диверсификациялаш – интенсив мевали боғ ва токзорларини барпо этиш, ипак қурти етиштириш, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик ҳамда қуёнчиликни кўпайтириш;
– аввал фойдаланишдан чиққан 140 гектар қишлоқ хўжалиги майдонлари 2025 йилда қайта фойдаланишга киритилади. Бунинг учун 6 та тик (вертикал) қудуқлар ишга туширилади.
Сув тежовчи технологиялар. 2021 йилда пахтачилик йўналишидаги
525 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий қилинган бўлса,
2022 йилда бу кўрсаткич 925 гектарни (2021 йилга нисбатан 176 фоиз) ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда бентонит тупроқ (гил) ларидан фойдаланган ҳолда суғориш сувларини тежашнинг илмий асосланган агротехнологияларини ишлаб чиқилади ва пахтачилик хўжаликларида жорий этилади.
Мазкур технологиянинг самарадорлигини ошириш, кенг жорий этиш мақсадида ҳар йили хўжалик субъектлари учун камида икки марта кўргазмали семинарлар ташкил этиш кўзда тутилган.
Тупроқ унумдорлиги ошириш. Тупроқ таркибини яхшилаш, фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида пахта тажриба майдонларида лавлаги, кунжут, полиз-сабзавот экинларини қўш экин сифатида экилиб синовдан ўтказилади.
Тумандаги экин ерлари тупроқлари унумдорлиги ва озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш мақсадида мобил лаборатория ташкил этилади.
Бундан ташқари яқин келажакда чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, балиқчилик, асаларичилик, узум ва боғборчиликда элита кўчатлар етиштириш соҳасидаги лойиҳаларни ҳамда “Инновацион иссиқхона” лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.
Ўсимликларни замонавий ва самарали усул – “in vitro” шароитида етиштириш учун махсус лаборатория ташкил этилади.
Саноат соҳасини инновацион ривожлантириш
Туманда саноат соҳасини инновацион ривожлантиришнинг мақсади – саноат корхоналари ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштириш, таннахни пасайтириш, маҳсулотларининг рақобатдошлигини ошириш, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш; корхоналарнинг мавжуд технологияларини модернизация қилиш ва янги қувватларни ишга туширишдан иборат.
2022-2023 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришнинг инновацион усулларини қўллаш, уларни қайта ишлаш ва уларни сақлаш лойиҳалари амалга оширилади.
Қарши туманида кимёвий бўёқлар, қурилиш материаллари, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ва бошқа замонавий ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилиб, ишлаб чиқаришга инновацион техника ва технологиялардан фойдаланиш орқали саноат корхоналари маҳсулотлари рақобатдошлигини оширишга эришилади.
Қарши тумани саноати соҳасини инновацион ривожланишини таъминлаш икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда, асосан, қайта ишлаш ва қурилиш саноатида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар; иккинчи босқичда экспортга йўналтирилган, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Туман саноати соҳасини инновацион ривожлантиришнинг асосий вазифаларга эътибор қаратилган ҳолда, 2025 йилга қадар туманнинг саноат салоҳияти қуйидагилар ҳисобига 2,3 мартага (2025 йилга қадар 1,5 баробарга) оширилиши таъминланади:
– қурилиш материаллари ва минерал хом ашёларни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда ўзаро боғлиқ ишлаб чиқариш жараёни (занжири) ташкил этилади;
– тумандаги мавжуд ер ости бойликларидан унумли фойдаланиш ва янги захири ресурсларини ишлаб топишда инновацион технологиялардан фойдаланиш;

– янги саноат лойиҳаларни шакллантириш мақсадида “Кўчкак” МФЙ ҳудудини ишлаб чиқариш зонасига айлантириб, заҳира ҳамда ўрмон хўжалигига тегишлий бўлган бўш турган майдонларда саноат корхоналарини ташкил этиш учун хорижий ҳамда маҳаллий инвесторларни жалб қилиш;
– ҳудудий, тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини ташкил этиш орқали замонавий қўшилган қийматли товарлар яратишнинг инновацион, технологик ва логистик самарадорлиги занжирини ташкил этиш;
– туманнинг барча пахтачилик хўжаликларини босқичма-босқич кластер йўналишига ўтказиш. Бу орқали юқори сифатли пахта хом ашёсини етиштиришдан экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган босқичларда бир бирлик маҳсулот қийматининг ўртача 5-6 долларни ташкил этадиган тизимни яратиш;
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (қоракўл, чарм, гўшт ва сут, балиқ, сабзавот ва бошқалар) ни инновацион технологиялар асосида чуқур қайта ишлашга мўлжалланган янги қувватларни барпо этиш, мавжудларининг фаолиятини кенгайтириш.
Жойларда ташкил қилинадиган саноат корхоналари учун зарур инфраструктура (электр энергияси, табиий газ, сувоқава) лар ташкил қилинади. Бу каби корхоналар давлат-хусусий шерикчилик тамойиллари асосида ташкил этилиши йўлга қўйилади.
Туманнинг саноати корхоналарининг кейинги даврдаги инновацион салоҳиятини ошириш қуйидагиларга имконият яратади:
– ноозиқ-овқат маҳсулотлари (тўқимачилик, чарм-пойафзал, қурилиш материаллар саноати ва бошқалар) ишлаб чиқариш қувватларини камида 20 фоизга оширилади ва янги қувватларда ишга туширилади;
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сақлаш бўйича мавжуд қувватлари кенгайтирилади ва янгилари барпо этилади;
– хорижий инвестицияларни жалб қилишда лойиҳаларнинг жозибадорлигини оширади;
– ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтирган ҳолда саноат корхоналарида хом-ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси оширилади ва бошқалар.
Саноат тармоқларини инновацион ривожлантиришда технологик модернизация ва соҳани таркибий диверсификация қилишда қуйидагилар инобатга олинади:
– олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликдаги илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш тизимини жорий этиш;
– ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш саноатида юқори технологияларга оид инновацион ишланмаларни жорий этиш марказларини яратиш;
– қайта ишлаш ва ишлов бериш соҳаларда илмий ва технологик ютуқларни таъминлайдиган илмий-технологик марказларини ташкил этиш;
– давлат-хусусий шерикчилик механизмларидан фойдаланган ҳолда туман иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини оширишга қўмаклашиш;
– тармоқларни юқори малакали менежерлар, муҳандислар билан таъминлаш;
– халқаро амалиёт тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қўшимча қийматли маҳсулотлар экспортини қўллаб-қувватлаш тартиботини жорий этиш;
– маҳсулотларнинг истиқболли экспортини таъминлаш мақсадида юқори даражада қўшимча қиймат келтирувчи замонавий корхоналарини қўллаб-қувватлаш ва бошқалар.

Download 218.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling