3. Инновацияларни амалиётга қўллаш учун самарали механизмларни жорий этиш туманда инновация билан шуғулланувчи тадбиркорликнинг ривожланишини таъминлайди.
4. Илмий-ишлаб чиқариш, илмий тадқиқот ва инновацион лойиҳаларда фан, ишлаб чиқариш ва олий таълим муассасалари ҳамкорлигини ошириш ҳудудда инновацион фаолликни оширади.
5. Инновацион инфраструктураларни ташкил этиш, илмий-тадқиқот ўтказиш, инновация ва илм-фан натижаларига асосланган янги технологияларни жорий этиш учун ҳар йили маҳаллий бюджет маблағларининг 5 фоиздан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратишни ва хусусий корхоналарни ушбу жараёнга фаол жалб қилишни рағбатлантириш инновацион иқтисодиётга ўтишни жадаллаштиради.
6. Тадбиркорлик субъектлари, корхона ва ташкилотларнинг вилоятдаги олий таълим ҳамда илмий муассасалар билан илмий тадқиқот ва инновацион лойиҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича илғор ва хорижий тажрибалар асосида таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш бошқа туманлар ва ҳудудлар учун ҳам намуна бўлади.
Санаб ўтилган муаммо ва камчиликлар туманда инновацияларни қўллаш муаммоларига жорий масала сифатида қарашдан узоқ муддатли режалаштириш (дастурлар ишлаб чиқиш, чора-тадбирлар белгилаш)га ўтиш талаб этади.
Иқтисодиётнинг устувор тармоқларини
инновацион ривожлантириш
Туманни инновацион ривожланишида иқтисодиётнинг устувор соҳалари сифатида қурилиш ва қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги, саноат, тиббиёт, таълим соҳалари қабул қилинган.
Туманнинг инновацион ривожланишида етакчи лойиҳалар. Тумандаги мавжуд имкониятлар (табиий ресурслар, инсон капитали ва бошқалар) ни инобатга олиб, инновацион тадбирлар амалга ошириладиган етакчи тармоқларга эътибор қаратилади ва бу тармоқларнинг ҳар бирини ривожлантириш учун алоҳида концептуал ҳужжатлар, дастурлар ва “Йўл хариталари” ишлаб чиқилади:
1. Илғор муҳандислик технологиялари, шу жумладан янги материаллардан фойдаланиш. Асосий эътибор тумандаги саноат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилади. Юқори нарх ва паст сифатни бартараф этиш мақсадида эскирган технологик ресурслар ва кўп энергия сарфлайдиган қиммат нархда импорт қилинадиган бутловчи буюмлар ва материаллардан фойдаланадиган ишлаб чиқариш технологияларини модернизация қилиш ишлари амалга оширилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |