Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш


Ахборот-коммуникация технологиялари


Download 218.5 Kb.
bet7/13
Sana14.03.2023
Hajmi218.5 Kb.
#1268268
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Термиз тумани концепцияси ҚХБ

2. Ахборот-коммуникация технологиялари. Тадқиқотлар ва ишланмалар тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва ахборот-коммуникация технологияларига оид хизматлар ва иловаларни ривожлантиришга қаратилади. Мобил иловалар ва мултимедиа дастурлари ишлаб чиқаришга эътибор қаратилади. Бунда муҳим мезон сифатида маҳаллий дастурчиларни тайёрлаш ва ахборот хавфсизлигига алоҳида эътибор берилади;
3. Қишлоқ хўжалигидаги илғор технологиялар. Табиий бойликларга эга вилоят учун республикада қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини асосий етказиб берувчилардан бирига айланиш учун имконият мавжуд. Сув таъминотининг камайиши сабабли 2025 йилгача ресурсларга энг янги технологияларни қўллаш долзарб бўлади. Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва ветеринария, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш, механизациялаш ва автоматлаштириш, табиий ресурсларни бошқариш соҳаларида илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилади. Деновда “Ўқув ва тадқиқот маркази” ва “Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари маркази” лойиҳалари даражасида инновацион агросаноат бизнес ташкил этилади;
4. Муқобил энергия ва энергия тежайдиган технологиялар.Туманда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш учун имкониятлар мавжуд. Туман саноатида энергия истеъмоли вилоят ва республиканинг бошқа туманлари орасида юқори кўрсаткичгаэга. Туман иқлимини инобатга олган ҳолда муқобил энергия ишлаб чиқаришга эътибор қаратилади. 2025 йилда қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан камида 20 фоизга оширилади. Энергия самарадорлиги 20-40 фоизга ошади, ҳар бир гектар суғориладиган экин майдони учун сув сарфи 20 фоизга ва саноат чиқиндилари ҳажми уларни чуқур қайта ишлаш ҳисобига камаяди.
Қурилиш ва қурилиш материаллари соҳасида
инновацияларни изчил жорий қилиш

Қурилиш саноати рақобатбардошлигини оширишда инновацияларни изчил жорий қилишда асосий эътибор туманда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ва шаҳарсозликни замонавий технологиялар асосида ривожлантиришга қаратилади.
Шунингдек, туманнинг коммунал хўжалигига хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммолар инновацион ечимлар орқали бартараф этилади:
– маҳаллий хом ашёдан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали қурилиш харажатларини камида 20-25 фоизга қисқартишга эришиш;
– тумандаги қишлоқ хўжалиги йўлларини инновацион усуллар билан реконструкция қилиш орқали қурилиш харажатларини камида 10-20 фоизга қисқартириш;
– сув қувурларидаги носозликларни аниқлашда учувчисиз учиш қурилма (дрон) ларидан фойдаланишни йўлга қўйиш;
Қурилиш материаллари саноатида инновацияларни изчил жорий қилишда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
1. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун маҳаллий хом ашё базасини кенгайтириш. Бунинг учун туманнинг ер ости бойликлари заҳирасини аниқлаб саноат усулида ўзлаштиришга салоҳиятли инвесторлар жалб қилинади. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш жараёнларига ресурс тежамкор технологияларни ва табиий газга муқобил бўлган бошқа ёқилғи турларидан фойдаланиш жорий этилади.
2. Қурилиш материалларининг импортини мақбуллаштириш ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш асосида экспорт салоҳиятини ошириш. Жумладан, гипс композит материалларини ишлаб чиқариш учун янги технологияларни жорий этилади.
3. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш:
– инновацион қурилиш материалларининг янги турлари (газобетон, пенобетон ва бошқалар) ни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда илм-фан ютуқлари, ресурслари (жумладан, энергия) тежовчи технологияларни жорий қилиш;
– қурилиш материаллари саноатига инновацияларни жорий қилишда халқаро илғор тажрибалар ва технологияларни жалб этиш;
– иккиламчи хом ашё ресурсларини қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш технологияларини жорий қилиш.
4. Туман қурилиш саноатига инновацион услубларни кенг жорий қилиш:
– соҳага оид илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, тадқиқот ишларининг натижаларини амалиётга жорий қилиш;
– қурилиш материалларининг сифатини яхшилашга йўналтирилган долзарб илмий-амалий лойиҳалар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
– мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини такомиллаштириш ишлари амалга оширилади.
Шаҳарсозлик қурилиши соҳасида инновацияларни изчил жорий қилишда қуйидаги йўналишларда тадбирлар амалга оширилади:

Download 218.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling