Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш


Таълим соҳасида инновацион усул ва услуиётларни жорий қилиш


Download 218.5 Kb.
bet10/13
Sana14.03.2023
Hajmi218.5 Kb.
#1268268
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Термиз тумани концепцияси ҚХБ

Таълим соҳасида
инновацион усул ва услуиётларни жорий қилиш

Туман ва унга ёндош ҳудудларда саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари мавжудлигини инобатга олган ҳолда:
умумтаълим мактабларидан бир қисмини босқичма-босқич ахборот-технологиялари, математика, физика, кимё ва биология каби аниқ фанларни чуқур ўрганишга ихтисослаштириш ёки уларда ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилади. Бунинг учун туман иқтисодиётининг ихтисослашувини инобатга олган ҳолда таълим муассасаларида касбга йўналтирилган таълим тизими йўлга қўйилади;
ёшлар ўртасида ишлаб чиқаришга асосланган корхоналар ташкил этишга бўлган интилишни инобатга олиб, ҳудудда мавжуд имкониятларни долзарб йўналишдаги корхоналарни ташкил қилишга кўмаклашишга йўналтирилади.
Бу бўйича қуйидагилар таклиф этилади:
– математика, физика, биология ва кимё фанларидан ўқув режалар ва факультатив машғулотлар учун вариатив ўқув дастурларни халқаро баҳолаш дастурлари талаблари асосида ишлаб чиқиш, тажриба синовдан ўтказиш ва амалиётга кенг татбиқ этиш;
– умумтаълим мактабларида мазкур фанларни ўқитишга олий таълим муассасалардан профессор ўқитувчилар ва юқори малакали педагогларни тизимли (модулли) равишда жалб қилиш;
– юқори малакали ўқитувчиларни танлов асосида жалб этиш механизмини такомиллаштириш;
– танлов асосида ишга қабул қилинган ўқитувчилар ҳамда уларнинг талаб-истагини инобатга олган ҳолда фан метод кунларида “Маҳорат дарслари” ни ташкил этиш;
– ўқитувчиларнинг касбий ва педагогик маҳоратини янада ошириб бориш ҳамда уларнинг мустақил илмий тадқиқотчилик фаолияти билан шуғулланишларини қўллаб-қувватлаш.
Мактабгача таълим соҳасида. Мактабгача таълим соҳаси туманда кенг ташкил этилиб, бугунги кунда нодавлат мактабгача таълим муассасалари барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган. Бу борада вилоят бўйича туманда мактабгача таълим муассасаларига қамрови 4-ўринни эгаллаган
2022 йилда Пахтазор МФЙда 1 та янги МТМ ишга туширилади, 3 таси (5,8,9-сонли) реконструкция қилинади ва қўшимча 8-сонли 150 ўринли қайта таъмирланади. Жорий йил якуни билан 7 та 6 ёшлик мажбурий таълим очилади ва 175 нафар бола қамраб олинади. 8 та ДХШ асосида қурилади ва 910 нафар ёш қамраб олинади. Шунингдек, 18 та оилавий боғча очилиб, 450 нафар болалар жалб этилади.
Қарши туманида мактабгача таълим қамрови ҳозирда 12398 нафарни (60,8%) ташкил этса йил якуни билан бу кўрсатгич 68,9 фоизга етказилади.
Аҳоли сонининг ошиб бориши ва замонавий талаблар асосида янги мактабгача таълим объектлари барпо этиб борилади ва бу жараёнга хусусий, нодавлат ташкилотлари маблағлари жалб этилиши учун тегишли шароитлар яратилади.

Download 218.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling