Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш


Концепциянинг мақсад ва вазифалари


Download 218.5 Kb.
bet2/13
Sana14.03.2023
Hajmi218.5 Kb.
#1268268
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Термиз тумани концепцияси ҚХБ

Концепциянинг мақсад ва вазифалари
Концепциянинг бош мақсади – туманнинг инновацион ривожланишини белгиловчи омил сифатида инсон капиталини тараққий эттириш ҳисобланади.
Концепциянинг асосий мақсади – туманда инновацион ривожланиш тизимини ташкил этиш, замонавий технологияларни жорий этиш орқали самарали иқтисодий тараққиётнинг амалий тадбирларини белгилашдан иборат.
Мазкур Концепцияда белгиланган вазифаларнинг йўналиши (вектори) туман аҳолисининг иқтисодий, маънавий ва моддий эҳтиёжларини қондириш ва тумандаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш асосида фаровонлигини оширишга қаратилган.
Концепция Қарши туманининг инновацион ривожланиши, иқтисодиётининг устувор йўналишларини белгилаш ва уларнинг равнақи учун зарур дастурлар, тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Концепциянинг асосий йўналишлари:
– Қарши тумани иқтисодиётининг барча соҳаларида янги технологиялардан фойдаланишни кенгайтиришга қаратилган инновациялар шакллантирилишини таъминлаш;
– туман иқтисодиёти етакчи соҳаларида инновацион жараённинг бошқарув элементларини жорий этиш ва ривожлантириш услубларини белгилаш;
– истиқболли устувор соҳаларда технологик инновацияни ривожлантириш учун зарур чора-тадбирлар белгилаш йўлларини кўрсатиб бериш;
– туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўналишларини ҳисобга олган ҳолда инновацияларни жорий этиш тизимини ишлаб чиқиш ва унинг келгусида ривожланишининг йўналишларини белгилаш;
– хорижий сармоядорлар ва компаниялар билан янги технологиялар трансферини йўлга қўйиш ва юқори технологияли ишлаб чиқаришларни яратишда ҳамкорликни кенгайтириш йўналишларини белгилаш.
Концепциянинг асосий вазифалари:
– юқори технологияли ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш орқали экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳаллийлаштириш кўламини оширишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқиш;
– туманнинг юқори технологияли маҳсулотлар ва интеллектуал хизматлар бозоридаги ўрнини ошириш;
– иқтисодиётнинг қатор соҳалари, жумладан қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари саноатида ҳамда кичик инновацион бизнеснинг тадбиркорлик субъектлари сонидаги улуши бўйича вилоятда етакчи ўринларда бўлиш;
– мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ҳамда ихтисослаштирилган мақсадли ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун шароитлар яратиш;
– ижтимоий соҳанинг ривожланишига илм-фан ва олий таълимнинг илмий салоҳиятини йўналтириш;
– интеллектуал мулк объектларини яратиш ва уларнинг мулкий даҳлсизлигини ҳимоялашни йўлга қўйиш.
Концепция вазифалари доирасида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга инновацион технологияларни, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
табиатни муҳофаза қилиш, ресурс ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш;
аграр соҳага инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигига кўмаклашувчи селекция технологияларини жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил навлари ва наслли чорва зотларини парваришлашни ташкил қилиш;
соғлиқни сақлаш соҳасида – тиббиёт муассасаларига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, касалликларни барвақт аниқлаш ва профилактика қилиш, ўз вақтида ва самарали даволашга имкон берувчи илғор технологияларни жорий этиш, шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва соғлом авлодни тарбиялашга қаратилган комплекс тизимни жорий қилиш;
илғор хорижий компаниялар билан ҳамкорликда юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали истеъмолчиларни маҳаллий бозорга жалб қилишни кенгайтириш.
Мазкур Концепция асосида амалга оширилган тадбирлар натижасида иловада келтирилган Мақсадли кўрсаткичларга эришилади.

Download 218.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling