Rais pedagogika fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD), dotsent F.M.Qo‘chqarova: Kimda qanday savollar bor, marhamat!
Savol. Pedagogika fanlari buyicha falsafa doktori (PhD) F.Komilova: Тадқиқотиngiz доирасида олиб борилган асословчи тажриба-синов ишлар жараёнида “Тарбиявий ишлар методикаси” ҳамда “Умумий педагогика” модулларининг амалий машғулотлари ҳамда малакавий амалиёт дастурлари мазмунига qanday yo‘nalishlarda ўқув топшириқлар сингдиrildi?
Javob. Tadqiqotchi F.F.Xalilov: Savol uchun rahmat. Aсословчи тажриба-синов ишлар жараёнида “Тарбиявий ишлар методикаси” ҳамда “Умумий педагогика” модулларининг амалий машғулотлари ҳамда малакавий амалиёт дастурлари мазмунига қуйидаги йўналишларда ўқув топшириқларнинг сингдирилишига устуворлик берildi:
умумтаълим мактабларида ўқитиладиган “Тарбия” фани бўйича ўқувчиларда шаклланиши лозим бўлган маънавий тарбия индикаторлари ва компетенцияларига оид савол ва топшириқлар тайёрлаш;
ўқув фанларига оид дарсларнинг тарбиявий мақсадларини белгилашда узлуксиз маънавий тарбия индикаторларини амалиётга жорий этишни кўзда тутиш;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларда ўқиш мотивациясини ривожлантиришга мўлжалланган методларни танлаш ва топиш ҳамда қўллашга ўргатиш.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижтимоий-методик компетенциялари танлаган касбига қизиқишини, педагогик масъулиятни англашини тақозо қилади.
Тарбия фанини ўқитишга тайёрлашда ҳам ижтимоий, ҳам методик компетенцияларни таркиб топтириш муҳим саналади. Мазкур компетенцияларни уйғун ҳолда шакллантириш вазифаси бўлажак педагогларни тайёрлаш тизимида амалга оширилиши лозим.
Бугунги кунда ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашга бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш жараёни ўқитувчи, мураббий, ота-оналар ва тарбияланувчилар ўртасидаги ўзаро ишончли ҳамкорлик муносабатларига асосланади. Айнан шу омил биз томондан тақдим этилган методик тизимда ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.
Тарбия фани орқали ўқувчилар ўз ички оламини, ўзининг жамиятдаги мавқеини шахсий ҳаракатларида намоён этадилар. Бу жараёнда айниқса, бошланғич синф ўқитувчиларидан маълумотларни ҳаётий вазиятлар, мисоллар билан етказишни талаб этади. Чунки бошланғич синф ўқитувчиси ўқувиларни тартиб қоидаларга нима учун риоя этиш керак, нима учун урф одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш керак, меҳнатсеварлик, иродалилик, ростгўйлик, халоллик инсонни нима учун безашини тушунтиради. Бу эса, ўқувчининг маънавий камол топишида муҳим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |