Rais dotsent: F.M.Qo‘chqarova: Marhamat savollar?
Savol: (PhD) F. Exsonova Tadqiqot ishingizda “Синфдан ва мактабдан ташкари ишларни ташкил qилишда ташкилотчи шахсига бўлган талаблар” мавзусидаги амалий машғулот ишланмаси келтирилgan. Mашғулот ишланмаni maqsadi va yakuniy natija sizni qoniqtirdimi?
Javob. Tadqiqotchi F.F.Xalilov: Savol uchun rahmat.
“Синфдан ва мактабдан ташqари ишларни ташкил qилишда ташкилотчи шахсига бўлган талаблар” мавзусидаги амалий машғулот ишланмасини quyidagi maqsad va vazifalar belgilangan.
Мақсад: Талабаларга синфдан ва мактабдан ташкари ишларни ташкил килишда ташкилотчи шахсига бўлган талабларнинг келажакдаги фаолиятга даҳлдорлигини тушунтириш.
Вазифалари:
1.Синфдан ва мактабдан ташқари машғулотлар мазмун ва моҳиятига доир билимларни тизимлаштириш.
2.“Мини лойиҳа” технологияси асосида талабаларнинг жамоа ишлаш кўникмаларини шакллантириш.
3.“Замонавий ташкилотчи портрети”ни яратиш орқали талабаларда ўзини-ўзи таҳлил қилиш, келажагини кўра олиш, мақсадга йўналганлик каби ижтимоий малакаларни ривожлантириш.
Машғулотда қўлланиладиган усул ва технологиялар:
“Мен бугун ва эртага” машқи, “Талаблар пирамидаси”, “Мини лойиҳа” технологиялари, “Замонавий ташкилотчи портрети” усули.
Машғулотнинг боришиda мотивацион босқич, iнструктив босқичlarda ish olib borildi. Yaкуний хулоса босқичи. “Замонавий ташкилотчи портрети” ни бутун аудитория биргаликда яратди. Бунинг учун доскада чизма чизилади.
Талабалар томонидан яратилган “Замонавий ташкилотчи” портрети.
Машғулот якунида ўқитувчи ҳар бир талабага Сизда қайси сифат етишмаса, унинг устида ишлаш учун нима қилишингиз керак?-деган савол билан мурожаат қилади.
Savol. K.f.n.M.Xo‘jamberdiyev: Педагогик тажриба-синов ишлари nechanchi yillarda va qayerlarda o‘tkazildi.
Javob. Tadqiqotchi F.F.Xalilov: Savol uchun rahmat, javobim quyidagicha; 2018-2020 йиллар мобайнида Андижон давлат университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Фарғона давлат университетларида олиб борилди. Унда жами 335 нафар бошланғич таълим йўналишида таҳсил олаётган талаба иштирок этди.
Тадқиқот давомида бўлажак бoшлaнғич cинф ўқитувчилaрини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини (илмий ва илмий тадқиқот, экспериментал-тадқиқий кўникма, малакаларининг) ривожланганлик даражасини ўрганишнинг илмий амалий жиҳатдан мақсадга мувофиqligiga эътибор қаратилди. Iлмий-педагогик жиҳатдан ўрганилди ва натижаларни баҳолашга оид мезонлар (кўрсаткичлар) асосланди. Улар қуйидагилар:
1. Талабаларнинг педагогик-психологик тайёргарлиги
2. Методик тайёргарлиги
3. Ғоявий-сиёсий, эстетик тайёргарлиги
Мазкур мезонларга (кўрсаткичларга) таянган ҳолда бўлажак бoшлaнғич cинф ўқитувчилaрини тарбия фани бўйича билим, кўникма, малака ва компетентлик сифатларини эгаллаш даража кўрсаткичлари аниқланди.
Тадқиқот жараёнида тажриба ва назорат гуруҳларида ташхислаш ишлари тестлар, технологик масалалар, амалий дидактик топшириқлар, технологик вазифалар воситасида ўтказилди. Тадқиқот ишлари натижаларининг ҳаққонийлигини амалда текшириб кўриш учун педагогик тажриба-синов ишлари ташкил қилинди. Педагогик тажриба-синов ишлари мазмуни ва мақсади тадқиқот ишида таклиф қилинган шакл, метод ва воситалари ва уларни қўллаш натижаларининг тўғри эканига ишонч ҳосил қилишдан иборат бўлди. Тадқиқотнинг самарадорлигини объектив баҳолаш мақсадида назорат гуруҳи учун ҳам респондентлар тасодифий танлаш йўли билан жалб этилди. Тажриба сўнггида олинган якуний миқдор кўрсаткичлари 3.2.1-, 3.2.2-, 3.2.3-жадвалларда келтириб ўтилган.
Savol. Dotsent Yankina R.S. Mavzu yuzasidan chop ettirgan nashrlaringiz yetarlimi va dissertatsiya mazmuniga mos keladimi?
Javob. Tadqiqotchi F.Xalilov: savol uchun katta rahmat ustoz.
Odatda tadqiqotchi mavzu doirasida qanday darajada samarali izlanishlar olib borgani avtoreferatda aks etgan nashr ishlarida o‘z aksini topadi. “Bo`lajak boshlang`ich sinf o`qituvchilarini tarbiya fanini o`qitishga tayyorlash metodikasi” mavzusidagi tayyorlagan dissertatsiyamga mos keladi OAK tomonidan e’tirof etilgan jurnallarda maqolalar va tezislar chiqarilgan.
Do'stlaringiz bilan baham: |