Telekommunikatsiya texnologiyalar davlat


Download 1.08 Mb.
bet1/11
Sana18.06.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1564198
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kitob 7693 uzsmart.uz



O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI АLOQA, AXBOROTLASHTIRISH VA
TELEKOMMUNIKATSIYA TEXNOLOGIYALAR DAVLAT
QO‘MITASI
TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
URGANCH FILIALI
Ish ko‘rib chiqildi va himoyaga qo‘yildi
“Axborot ta’lim texnologiyalari” kafedrasi
mudiri ______f-m.f-n. Ashirova A.
«____» _____________2014yil



Allaquliyev Sarvar Po’latovich
Matritsali o’yinlar yordamida ekish jarayonlarini optimal rejalashtirishni
dasturiy ta’minotini yaratish

Kasb ta’limi (Informatika va AT) yo‘nalishi bo‘yicha bakalavr darajasini olish


uchun

BITIRUV MALAKAVIY ISHI

Bitiruvchi Ro’ziboyeva G. (imzо)
Rahbar Sapayev O’.
(imzо)
Maslahatchi Matlatipov G. (imzо)
Taqrizchi Bobojonov K. (imzо)

Urganch–2014

1


Мундарижа
Кириш ................................................................................................................... 3
1.1 Матрицали ўйинларда мувозанатли холатлари, аралаш стратегияли
ўйинлар ................................................................................................................. 9 1.2 Масалани қўйилиши ................................................................................... 16 II.Асосий қисм ................................................................................................... 17 2.1. m x n ўйинлар . ............................................................................................ 17 2.2 Матрицали ўйинларни ечиш усули. График усули ................................. 20 2.3 Матрицали ўйинларни итерацион усулда ечиш ...................................... 22 2.4 Ўйинларнинг тўлов матрицасини minmax ва maxminни ........................ 27 аниқловчи ва даминантлик усули дастурий таьминоти ................................ 27 III. Мeҳнат муҳoфазаси ва тexника xавфсизлиги ........................................... 32 3.1. Кoмпьютерда ишлаш вақтида инсoннинг чарчаш сабаблари .............. 32 3.2. ЭҲМ oпeратoри иш қобилиятини сақлаш ва меҳнат унумдорлигини
ошириш ............................................................................................................... 35 3.3. Oператoрнинг иш ўрнига қўйиладиган талаблар ................................... 42 Фойдаланилган адабиётлар .............................................................................. 49

2



Кириш
Ўзбекистон Республикасида ҳозирги даврда халқ хўжалигининг
барча соҳаларида ва таркибий бўғинларида туб ислоҳотлар ўтказилиши жараёнида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги самарадорликни таъминлаш мақсадида аграр секторга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу масалаларни ҳал этишда бизнинг асосий бойлигимиз ва мулкимиз бўлмиш ердан омилкорлик билан фойдаланиш, ҳосилдорлигини орттириш ва бутлигини таъминлашнинг аҳамияти беқиёсдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов Олий Мажлис сессиялари ва Вазирлар Махкамасининг йиғилишларида таъкидланганидек, кишлоқда бозор механизмини ривожлантириш соҳиблик ҳиссини уйғотиш, мулкчилик муносабатларини такомиллаштириш, жамоа хўжаликларини қайта тузиб, уларни хўжалик мол-мулкларининг бир қисмини, улушини деҳқонларга бириктириб қўшимча асосланган хўжаликларга айлантириш, хўжаликларнинг ўзида ижара муносабатларини чуқурлаштириш, ерни мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод фойдаланишга бериб қўйиш орқали, шунингдек деҳқон (фермер) ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларни кэнг ривожлантириш асосида розий бериш лозимлигига эътиборни қаратади.
Маълумки, Ўзбекистои Республикасида мустақилликка эришилган дастлабки кунлардан бошлаб, мамлакатда барқарорликни таъминлаш, демократик бошқарув усулларини мустаҳкамлаш, иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш, мулкка бўлган эгалик ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, босқичма-босқич бозор иқтисодиётига ўтиш чораларини кўриш асосий вазифа бўлиб келмоқда.
Мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи қадим замонларданоқ қонун йўли билан ҳимоя қилинган.
Аслида давлат ҳам биринчи навбатда ана шу мулкни ҳар қандай тажовузлардан ҳимоя қилиш учун тўзилгандир.
Хусусий мулк - бу мулкга ҳеч ким томонидан чекланмаган эгалик
3

қилиш ҳуқуқидир. Мулк эгаси ўз мулкидан қай тарзда фойдаланишни


ўзи белгилайди.
Бунда фақат бошқаларнинг мулкига зарар етказмаслиги ёки ўзга
мулк эгаларини фаолият доирасига аралашмаслиги шарт.
Кўриниб турибдики, хусусий мулкчиликда бирор ёмон, хавфли
жиҳат йўқ. Мулкдор қанча тўқ бадавлат бўлса, жамият шунча тез ривожланади. Ушбу муносабатлар мавжуд ер фондларидан самарали фойдаланишгина эмас, балки қишлоқдаги меҳнатга лаёқатли кишиларнинг бандлик даражасини оширилишининг зарурлигини ҳам кўрсатмоқда. Бу мустақилликка эришган ва иқтисодий ривожланиш имкониятига эга бўлган мамлакатимиз учун айниқса муҳимдир.
Ўзбекистонда ернинг мавжуд имкониятларидан фойдаланиш
даражаси пахта етиштирилаётган ерлар ҳисобига бирмунча юқори, 70- 75 фоизни ташкил қилади.
Аммо бошқа экинлар экиладнган ерларнинг имкониятидан фойдаланиш 30-35 фоиздан ошмайди. Масалан, суғориладиган ерлардаги ғалла, полиз экинлари, картошка, хонаки экинлар, шунингдек боғлар, узумзорлар ҳосилдорлиги имкониятдагидан 2-3-4 ҳисса кам бўлмоқда.
Ахолини ер билан таъминлаш даражаси жуда паст: жон бошига
0,20 гектардан ошмайди. Демак, аҳоли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан ўз-ўзини таъминлашига ернинг ҳосилдорлигини тобора ошириб бориш ҳисобидангина эришиши мумкин. Илмий тадқиқот институтлари томонидан тақдим этилган умумлашган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда яқин йиллар ичида ерлар ҳосилдорлигини 2-2,5 марта ошириш мумкин ва зарур. Ўта мураккаб ва қийин бу масалани технология ишлари мажмуи ва ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ҳал қилиш мумкин.
Фермер хўжалигини режалаштириш унинг бошлиғи томонидан шу
хўжалик тўзилган пайтданоқ амалга оширилади. Таъкидлаш керакки, режалаштириш фермер хўжалигининг шаклланиш босқичларига боғлиқ
4

ҳолда кескин фарқланади. Масалан, фермер хўжалигини ташкил этиш даврида фермер бошқа тармоқлар таркибини, уларнинг ҳажми ва нисбатини белгилайди. Шу пайтдан бошлаб у етиштириладиган муайян маҳсулотнинг ҳажмини олинадиган моддий техника ва молия воситаларининг миқдори ва манбаларини, чамаланаётган маҳсулотни, етиштириш учун талаб этиладиган ишчи кучини аниқлайди, шунингдек, кутилаётган ишлаб чиқариш дастўрини асослайди.


Кўрсатилган масалаларнинг фермер томонидан ҳал этилиши хўжалик фаолиятида акс этади.Қарор қабул қилиниб, маблағлар жой- жойига қўйилганлиги сабабли шундай ҳолат вужудга келадики, бунда ишлаб чиқариш фаолиятидаги ўзгаришлар ўнга жуда қимматга тушади.
Бу босқичда у хўжалигини ривожлантиришнинг тахминий режасини ўз фикрига кўра ишлаб чиқариш қувватни тўлиқ ўзлаштиришга эришиладиган даврдаги даражада ишлаб чиқади.Фермер хўжалик фаолияти мобайнида ишлаб чиқаришни режалаштириш устида ишлашни давом эттиради. Ишлаб чиқариш ҳажми ўсаётган, бўнга катта миқдордаги воситаларнинг ҳаммаси жалб этилаётган дастлабки йиллар ишлаб чиқариш билан тавсифланади. Бу босқичда у ҳар йили ишлаб чиқариш ҳажмини талаб этилган воситалар ва улар олинадиган манбаларни, хўжалик фаолиятидан кутилаётган самарани асослаш юзасидан иш олиб боришга мажбурдир.
Чорва молларининг сони талаб этилган даражага етказилган, алмашлаб экиш ўзлаштирилган, асосан ишлаб чиқариш ҳажми ва моддий техника воситалари, молиявий воситалар ва ички кучлари ўртасидаги мувозанатга эришилган, яъни мўлжалдаги ишлаб чиқариш қуввати ўзлаштирилган кейинги даврда фермердан хўжаликнинг ишлаб чиқариши фаолияти бўйича ҳамма ишлар рўйхатини ҳар йили муфассал тайёрлаш талаб этилмайди. Бу босқичда хўжалик ишини қатор йиллар мобайнида юритишнинг пухта асосланган режаси тўзилса кифоя.
Аммо бундан ташқари омиллар каби ички омиллар - таъминан
5

барқарор сақланган, яъни олинадиган ишлаб чиқариш воситалари баҳоси ўзгармаган, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сотиш баҳоси, хўжалик ишчилари сони ва бошқалар аввалги ҳолатида қолган бўлиши керак.


Лекин фермер бу босқичда ҳам ҳар қандай ҳолатда ўз ишлаб чиқариш фаолиятини режалаштириш борасидаги ишни тўхташи зарур. Гап шундаки, одатда ҳаёт хўжалик фаолиятига доимо қандайдир ўзгаришлар киритади. Масалан, тармоқ турларини кэнгайтиради, ёки қисқартиради, қишлоқ хўжалик экинларининг навлари ва молларнинг зотдорлигини, мавжуд тракторлар, қишлоқ хўжалик машиналари, асбоб-ускуналар ва бошқаларни ўзгартириради. Бунда фермер муайян янгиликни жорий этишдан ёки ўз хўжалиги фаолиятига ўзгариш киритишдан кутилаётган натижага қайта ва қайта баҳо бериши лозим. Бу иш режасини қайта тўзишга тўғри келади, дегани эмас. Бунда ишлаб чиқариш фаолиятида кўзда тутилаётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда даромадлар ва ҳаражатлар балансини ишлаб чиқиш билан чекланиш етарлидир. Фермер доимий шуғулланишга мажбур бўлган режали ишлар айнан шулардан иборат.
Энди ишлаб чиқариш ҳажми ва фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш масалаларига тўхтаймиз.Ўзбекистондаги фермерчиликнинг ўзига хос хусусиятлари қишлоқдаги инфратўзилманинг жуда қолоқ ҳолатда қолиб кетиши билан боғлиқ бўлган. Айнан шу сабабдан фермер барча имкониятларга ва ҳуқуқларга эга бўлгани ва хўжалигини тараққий эттиришнинг йўналишларини эркин танлаш имкониятини қўлга киритгани билан, етиштирган маҳсулотни ўтказишнинг имкониятлари унинг учун очиб берилгани, айни шу ҳуқуқлардан фойдаланиш учун инфратўзилманинг йўқлиги сабабли фойдалана олмайди.
Ислоҳотлар чуқурлаштирила бориши ва янги босқичга, ўтиш
жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига,
6

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ қишлоқ саноатини ривожлантириш лойиҳалари амалга оширилмоқда ва янги иш ўринлари барпо этилмоқда.Қишлоқнинг кўп укладли иқтисодиётининг субъекти сифатидаги фермер хўжаликлари фаолиятининг мувафаққиятли бўлиши деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда ҳалол рақобатнинг қарор топишига имкон берилиши ва умуман олганда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг бундан кейин ҳам ривож топишига ва самарадорлигининг ортишига сезиларли туртки бериши мумкин.


Фермер хўжаликларининг олдида турган асосий вазифалар қаторига қуйидагиларни қўйиш мумкин:
- қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш;
- табиий ва меҳнат ресурсларидан тўлароқ фойдаланмоқ учун ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини ривожлантириш.
Бу вазифаларга мувофиқ фермер хўжалиги ўз фаолиятини ташкил қилиш жараёнида ўзига мулк қилиб берилган ёки ижарага берилган қишлоқ хўжалик экин майдонларидан омилкорлик билан, ишни кўзини билган ҳолда фойдаланишни таъминлайди, уни эъзозлайди, аввайлаб- асрайди.Узбекистон бозор иқтисодининг шаклланиши хўжалик ҳисобини тижорат билан алмаштиришни такозо этади. Хўжалик юритиш объектларининг бозор иқтисодидаги фаолияти учун жавобгарлиги ва рақобатнинг мавжудлиги натижа ва ҳаражатларни таққослаш, жами хўжалик жараёнларини ходиса ва кўрсаткичларни таҳлил қилиш зарурлигини белгилайди. Шунинг учун янги таҳлил усулларини ўрганиш ва тадбиқ этиш мухим ахамиятга эга.Математик усулларни кэнг кўллаш иқтисодий таҳлилни такомиллаштиришнинг мухим йўналиши бўлиб фирма, фермер хўжалик ва унинг бўлимларини таҳлил қилиш самарасини оширади. Бу эса таҳлил муддатини қисқартириш, барча омилларни ҳисобга олиш, хатосиз ҳисоб-китоблар
7

юритиш имконини яратади. Бундан ташқари бу усуллар бир неча


мезонлар бўйича оптимал қарорлар (ечимлар) топишни мумкин
этади.Жумладан, ишлаб чиқарувчиларнинг хатти-ҳаракати модели
фойдани максималлаштиришга асосланган. Бундай мезон универсал
ҳисобланмайди. Жорий фойдани максималлаштириш фермер хўжалик
истикболини белгилаш билан боглик. Ҳозирги мураккаб даврда асосий
вазифа - корхонани ишлаб чиқариш ячейкаси сифатида саклаб колиш
бўлганлиги туфайли фойдани максималлаштириш мезони ярамайди,
балки ҳаражатларни минималлаштириш мезони маъкул бўлади. Турли хилдаги математик моделларнинг сон қийматларини топиш
билан математиканинг асосий бўлимларидан бири-математик
дастурлаш бўлими шугулланади.Математик дастурлашнинг афзаллиги
шундан иборатки, у мавжуд бўлган хамма вариантларда олдиндан
кўйилган шартлар бажарилган такдирда режанинг оптимал вариантини
топишга хизмат қилади. Математик дастурлашнинг асосий бўлимларига
чизикли, каср чизикли, квадрат, бутун сонли, стохастик, динамик,
ўйинлар назарияси каби дастурлаштиришлар киради. Ўйинлар
назарияси математик моделлаштириш назариясининг бир булаги
бўлиб, зиддиятли ёки ноаниқ ходисаларнинг оптимал ечимларини
топиш билан шугулланади. Ҳар бир ўйин иштирокчиси ўзининг
стратегиясига эга бўлади. Стратегиялар йиғиндисига ўйин ютуқлари
мос келади. Тажрибада икки ўйинчи иштирок этадиган ва ўйинлар
баҳоси йиғиндиси нолга тэнг бўлган моделлар қўп қўлланилади.

8




Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling