Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЁШЛАР ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ ВА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ТЕЗИСЛАР


Download 363.31 Kb.
bet28/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЁШЛАР ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ ВА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ТЕЗИСЛАР
(2-ҳафта учун)

1-мавзу

Ëшларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг энг муҳим конституциявий вазифаларидан бири бўлади

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

79-модда.

(иккинчи қисм)
Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.

Тезислар

Ҳурматли ёшлар, Конституцияда ёшлар масалалари бўйича алоҳида боб киритилаётгани алоҳида таъкидлашимиз лозим.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда илк бор давлат ёшларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш конституциявий даражада мустаҳкамламоқда.
Келинг мазкур ҳуқуқлардан бири бўлган ёшларнинг ишга жойлашиш ва бандлик ҳуқуқлари ҳақида фикрлашиб олсак.
Бугунги кунда Ўзбекистонда ёшларнинг бандлик даражаси 30,9 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда бу кўрсаткич Россия Федерациясида 27 фоиз, Европа Иттифоқи ҳудудида эса 32 фоизга тўғри келади. Ишлаб чиқилган бандлик миллий стратегияси доирасида 2030 йилга бориб ёшларни касб-ҳунарга ўқитишни ҳар йили 200 минг кишига етказиш режалаштирилган.
Маълумки, ёшлар ўзининг ёши туфайли камситиш ва ҳуқуқлардан фойдаланишда тўсиқларга дуч келиши мумкин, бу эса уларнинг имкониятларини чеклайди. Хусусан, таълим муассасасини тамомлаб, биринчи бор иш излаётган, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларнинг ишга жойлашишида сунъий тўсиқларга учраш ҳолатлари мавжуд.
Мисол учун, оиласига моддий ёрдам беришни хоҳлаган ёки эндигина олий таълим муассасасини битириб келган ёшларни иш берувчилар унчалик ҳам “хуш кўришмайди”. Ваҳоланки? амалдаги меҳнат қонунчилиги бўйича ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ёки талабалар ҳам ўқишдан ташқари вақтда бемалол меҳнат шартномаси асосида ишлашлари мумкин.
Эндиликда иш берувчилар ёшлар билан ҳисоблашмасдан иложи йўқ. Чунки ёшларнинг ушбу ҳуқуқлари конституциявий даражада белгиланмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституцияда ёшларнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириш учун давлат томонидан шарт-шароитлар яратиш бўйича мажбуриятини белгилаш, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини оширади, катта ҳаётга дадил қадам қўйишга ундайди.
Азиз ёшлар агар қайси соҳада бўлмасин давлатнинг ҳимоясида бўлишни истасак, келинглар конституциявий ислоҳотларда фаолроқ бўлиб, ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлайлик.





Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling