Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


-модда. (биринчи қисм иккинчи жумла)


Download 363.31 Kb.
bet61/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

53-модда. (биринчи қисм иккинчи жумла)
... Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.
...

Тезислар

Жамиятимиз тараққий этган сари халқимиз ичида ихтиролар, янги санъат асарлари, дастурий таъминот маҳсулотларини яратиш суръати ўсиб бораётганлиги ҳаммамизга маълум. Жумладан,
2020 йилда 4384 та интеллектуал мулк объекти давлат рўйхатига олинган бўлса, 2022 йилда йилда уларнинг сони 3 бараварга (13074 та) ошган. Айтиш жоизки, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш уларнинг сонининг кўпайиши жамият ва давлатнинг тараққий этишининг муҳим шарти ҳисобланади.
Ўз навбатида, оддийгина товар белгиси ҳимоя қилинмаса бозорга номдор брендлар кириб келиши йўли беркитилиб, контрафакт ва сифатсиз маҳсулотлар билан бозор тўлишига олиб келиши мумкин.
Биз интеллектуал ёки ақлий меҳнат маҳсулотларини ҳимоя қилмасак бизнинг ёшларимиз ва олимларимиз томонидан яратиладиган маҳсулотлар ва ғоялар бундай мулкни ҳимоя қиладиган юртларга чиқиб кетиши давом этаверади.
Технологик ва ахборот асрида интеллектуал мулкнинг давлат томонидан ҳимоясини таъминлашни учун Конституция даражасида интеллектуал мулк муҳофазасига мустаҳкам пойдевор яратамиз.
Ихтиролар яратиладиган мамлакатга айланишни хоҳласак ўзгартиришлар тарафдори бўлишимиз керак!


2-мавзу

Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳуқуқи кафолатланмоқда

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

55-модда. 
...
(бешинчи қисм)
Ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга.

Тезислар

Сўнгги йилларда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорларидан ҳимоя қилиш механизмлари шаклланиб бормоқда.
Биргина, 2022 йилда 4645 та давлат органлари қарорлари суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ва етказилган зарар ундирилган.
Асосий қомусимизда жисмоний ва юридик шахсларга давлат органлари ва уларнинг амалдорлари томонидан етказилган зарарни компенсация қилинишини белгиламасак, тадбиркорларга амалдорлар томонидан зуғум ўтказилиши ҳолатлари кўпайишига, мамлакатимизда яратилаётган инвестицион муҳит ёмонлашишига йўл очиб берган бўламиз.
Бундай ҳолатларга қатъий чек қўйиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқини таъминлаш мақсадида, Конституцияда ҳар бир шахснинг давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши мажбурийлиги белгилаб қўйилмоқда.
Амалдорларнинг қонунга хилоф ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун конституциявий “қалқон” яратишга биргаликда эришайлик, ўзгаришларни ёқлаб овоз берайлик!



Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling