Tormozni qisqa tekshirish va texnologik tekshiruv? Қуйидаги вазиятларда


Avtomatik lokomotiv signalizasiyasi?


Download 343.21 Kb.
bet3/24
Sana17.06.2023
Hajmi343.21 Kb.
#1538826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
tormiz

4. Avtomatik lokomotiv signalizasiyasi? Автоматик локомотив сигнализацияси (АЛС) вазифаси. Темир йўл транспортида поездлар ҳаракатини тўғирлашни яхшилаш ва хавсизлигини ошириш мақсадида автоблокировкадан иборат автоматик локомотивли сигнализацияси (АЛС) ва автостоплар ав­томатик ускуналар комплекси қўлланилади. Автоблокировка поездларнинг йўл-йўлакай ҳаракатини энг кам оралиқ билан сарфлаш ва майдонлардан ўтиш қобилиятини анча ошириш имконини беради. Автоблокировкада йўл-йўлакай ҳаракатланиш оралиғини камайиши автоматик равишда очилиб ва бекилувчи ўтиш светофорлари билан тўсилган блок майдончали перегонлар эвазига эришилади. Поезднинг ҳар бир блок-майдонча оралиғида ўтиш светофорларига автоматик таъсири учун, блок-майдончанинг нафақат бўш ва бандлигини балки шу майдон оралиғида рельсли тармоқнинг бутунлнги ҳам назорат қилинади. Агар блок -майдонча рельсли тармоғи банд ёки зарарланган бўлса, шу майдонни тўсиб турувчи светофор автоматик равишда бекитилади ва бу ёнма-ён ҳаракатланаетган по­езд йўлида ҳосил бўлувчи тўсиқни олди олади , бу эса ҳаракатнинг хавфсизлигини янада оширади. Автоблокировкада асосий тўғирловчи ускуна бўлиб-йўл светофорларининг сигнал кўрсатгичлари ҳисобланади. Бу светофорларнинг чироқларини кўринишлилиги ноқулай метеорологик шароитларда (ёмғир, туман ва ҳ.к.) ёмонлашиши мумкин, шунинг учун тўғирлаб туришнинг яна қўшимча ускуналари зарурати туғилади. Бундай ускуналардан бири автостопи бўлган автоматик локомотивли сигнализациядир. АЛС машиначи кабинасида поезд яқинлашаётган йўл сигналларининг кўрсатгичини қайтарувчи ускуна ҳисобланади: бошқа техник ускуналар қўлланилиши қаторида АЛС машиначининг мехнат шароитини енгиллаштиради. Автоматик локомотив сигнализацияси турлари. Ҳамдустлик мамлакатлари ва бизнинг давлатимиз темир йўлларида автоматик локомотив сигнализациясининг (АЛС) қуйидаги кўринишлари мавжуд: (АЛСУ) - узлуксиз таъсир қилувчи - автоблокировкаси бўлган ва нуқтали ҳаракатида (АЛСН) - яримавтоматик блокировкаси бўлган майдонларда. Бу иккала системада локомотивга йўлдан сигнал узатилиши индуктив усул билан амалга оширилади.АЛСУ да хабарлар машиначи кабинасига узлуксиз узатилади, яъни поезднинг перегонлар ва станциялар бўйлаб ҳаракатланишининг барча вақти давомида, АЛСН системасида эса - фақат локомотивга йўлдан узатилувчи жойларда (нуқталарда), яъни йўл светофорларидан (семафорлардан) аввал.Йўл светофорлари билан боғлиқ бўлган йўл ускунаси – ЙУ Автоматик локомотив сигнализациясининг ишлаши ва ютуқлари. АЛСУ ҳаракати машиначи кабинасига йўл светофорлари автоблокировкаларининг сигналларини узатишдан иборат, бунда локомотив светофорларига кириш ва чиқиш сигналлари, станциялар бўйлаб йўналганда эса - маршрутли ва чиқиш сигналлари узатилади. Маршрутли ва чиқиш светофор сигналлари локомотивга, ҳаракат тезлиги 50 км /с дан юқори бўлиши мумкин бўлган бош ва ён излардан узатилади. Поездни перегон бўйича ҳаракатланганида, локомотив светофори аввалдан ва узлуксиз ( бутун блок-майдонча бўйлаб), поезд яқинлашаётган учқаторли автоблокировкали йўл свето­фори томонидан узатилган сигнал ҳақида машиначини огохлантиради. Локомотив светофорининг сигнал кўрсатгичлари қуйидагиларни билдиради: яшил чироқ - йўл бўш, поездни белгиланган тезликда харакатланиши рухсат этилади; поезд яқинлашаётган йўл светофорида яшил чироқ ёнмоқда; сариқ чироқ - ҳаракатланиш мумкин; йўл светофорида са­риқ чироқ ёнмоқда; сариқ чироқ қ изил билан –тормозлашга ва тўхташга тайёргарлик билан ҳаракатланиш рухсат этилади; йўл свето­форида қизил чироқ ёнмоқда; қ и з и л чироқ -ҳаракатни тақиқловчи белги; қизил чироқли йўл светофоридан ўтиб кетилган холларда ёнади; —оқчироқ - йўл сигналларини кўрсатиши локомотивга узатилмайди, машиначи фақат йўл светофорлари сигналларига амал қилиши лозим. Шунингдек я ш и л чироқ йўл светофорининг битта сариқ пириллаёттан чироғида ёки иккита сариқ юқориги пириллаётган чироқларида ёниши мумкин. Локомотивли светофорда оқ чироқ локомотив сигнализацияси йўл ускуналари билан жиҳозланмаган (кодланмаган) станцияли йўлларига ёки перегонга поезд қабул қилинганда яшил ёки сариқ чироқ ўрнига ёнади.


  • Download 343.21 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling