Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини прогноз қилиш


Download 1.53 Mb.
bet73/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77
Bog'liq
Дарслик ССП

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини прогноз қилиш
Юридик шахслар тўлайдиган солиқлар ичида фойда солиғи бюджет даромадларини шакллантиришда катта улушни эгалламасада, солиқ тўловчиларнинг фаолиятини солиқлар воситасида рағбатлантиришда энг муҳим инструментлардан бири ҳисобланади. Солиқларни прогноз қилиш жараёнида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини прогноз қилишнинг аҳамияти шундаки, прогноз натижасида олинган кўрсаткичлар, биринчидан бюджетга солиқ тушумларининг ҳажмини аниқлашга имкон беради, иккинчидан, солиқларни прогноз қилиш жараёнида умумий тенденцияларни кўрсатиб беради, учинчидан, фойда солиғига таъсир этувчи омилларни аниқлаш орқали бошқа солиқ турлари бўйича омиллар таъсирини баҳолаш имконияти туғилади, тўртинчидан эса, солиқ тўловчиларнинг фаолиятини солиққа оид кўрсаткичлар асосида таҳлил қилиш имконияти туғилиб, солиқ тўловчилар фаолиятини бошқаришга зарур бўладиган ахборотлар мажмуаси шаклланади. Шунингдек, фойда солиғининг прогноз кўрсаткичларини аниқлаш ҳудудларга бюджет субсидияларини тақсимлаш жараёнини мувофиқлаштиришга ёрдам беради.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини прогноз қилиш бир қатор босқичдаги жараёнларни қамраб олади. Бу жараёндаги дастлабки босқич солиқни прогноз қилишнинг мақсади аниқлаб олинади. Аввалги бобларда қайд қилганимиздек, ҳар қандай прогнозни амалга ошириш жараёни унинг мақсадини аниқлашдан бошланади. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини прогноз қилишда бош мақсад бу бюджетга ушбу солиқ тури бўича солиқ тушумларининг келгусидаги ҳажмини аниқлаш бўлса, жорий ва оралиқ мақсадлар сифатида солиқ тушумларини таҳлил қилиш, прогноз жараёнига таъсир этувчи омилларнинг таъсири баҳолаш, солиқ тўловчиларда солиқ базасининг шаклланиши ва унинг динамик ҳолатини аниқлаш, солиқ тўловчиларнинг фойда олиш даражасининг ошиши ёки камайиши тенденцияларини аниқлаш ва шу каби мақсадлар ҳам қўйилиши мумкин. Солиқларни прогноз қилишда мақсадларнинг бундай қўйилиши прогноз жараёнини қисмларга бўлиш орқали унинг самарадорлигига эришиш мумкин ва прогноз жараёнида қатнашувчи(амалга оширувчи) мутахассисларнинг вазифаларини аниқлаштиришга ҳам ёрдам беради. Шу жиҳатдан олган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини прогноз қилишни амалга оширувчи мутахассисларнинг касбий малакаси ва бажараётган хизмат вазифаларига қараб вазифалар тақсимлаб олинади. Прогноз жараёнида объект фойда солиғи билан боғлиқ жараёнлар ва кўрсаткичлар бўлса, субъекти солиқ тўловчилар корхона ва ташкилотлар ҳамда солиқ хизмати органлари ҳисобланади. Прогноз қилишда жараёнидаги кейинги босқичлардан бири прогноз жараёнидаги хизмат қилувчи ахборотлар манбаларини йиғиш, уларни гуруҳлаган ҳолда қайта ишлаш ҳисобланади. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини прогноз қилишнинг бошқа турларини прогноз қилишдан муҳим фарқи ҳам шундаки, прогноз жараёнида қўлланиладиган ахборотларни, таҳлилларни методларни кўп талаб қилишидир. Бу жараёнда прогнозни амалга ошириш учун зарур бўладиган ахборотларни йиғиш ва улардан қандай фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Қуйида келтирилаётган жадвалда фойда солиғи учун зарур бўладиган кўрсаткичлар ва уларнинг манбалари ҳамда аҳамиятлари келтирилган(-жадвал).
-жадвал.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling