Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози
-расм. Ўзбекистон солиқ тизимида солиқларни прогноз қилишда қўлланиладиган методлар
Download 1.53 Mb.
|
Дарслик ССП
-расм. Ўзбекистон солиқ тизимида солиқларни прогноз қилишда қўлланиладиган методлар.
Ушбу келтирилган методлар ёки моделларнинг аксариятининг хусусиятлари аввалги бобларда келтириб ўтилган эди. Кейинги вақтларда прогноз жараёнида, жумладан солиқ тушумларини прогноз қилишда ҳам эконометрик методларни қўллашга кенг аҳамият берилаяпти. Эконометрик моделларнинг муҳим хусусияти шундаки, улар экстраполяциялаш методларидан фарқли равишда прогноз жараёнидаги танлаб олинган объектнинг ҳажмига таъсир эутвчи омиллар ўртасидаги статистик коррелаяцион боғлиқларни тавсифлаб беради. Айниқса омиллар жуда кўп бўлган шароитда ва уларнинг таъсири турлича бўлган вақтда эконометрик методларни қўллаш яхши самара беришлиги кўп бора исботланган. Эконометрик моделлар ичида кросс-секцион методлар кўп қўлланиладиган методлар сирасига кириб, бу метод орқали турли хил ҳудудларга бир хил вақт оралиғига тегишли маълумотларга асосланган ҳолда таҳлил қилиш ва прогноз қилиш амалга оширилади. Масалан, Республиканинг барча ҳудудларига тегишли солиқ тушумларининг таҳлилини аниқ вақт(2014, 2015, 2016 ва ҳакозо)га оид маълумотларга таянилган ҳолдаги кейинги давр учун солиқ даврларга асосланган тушумларининг ҳажми аниқланади. Кросс-секцион методлардан фарқли равишда вақт қаторлари методлари(моделлари) эса аксинча, бир ҳудудга тегишли турли хил даврларга оид маълумотларга ҳолда таҳлил ва прогноз жараёнини амалга оширишда қўлланилади. Шунингдек, ушбу методлар алоҳида олинган ҳудуд, солиқ тўловчи, тармоқлар бўйича солиқ потенциалини аниқлашда ҳам қўлланилади. Ушбу методни қўллашда асосан камида 10 йиллик маълумотлар ани олиниши зарур бўлади, акс ҳолда прогноз натижаларининг паст бўлади. Панелли моделлар эса бир неча вақт даврларига тегишли маълумотларни бир қанча ҳудудлар кесимида таҳлил қилиш ва унга асосланган ҳолда прогноз кўрсаткичларини аниқлашда фойдаланилади. Шу жиҳатдан олганда панелли моделлар моҳияти жиҳатидан кросс-секцион методлар ва вақт қаторлари методлари(моделлари)ини ўзида акс эттиради, чунки, ушбу методлар(моделлар) турли хил даврлар ва турли хил ҳудудларга тегишли маълумотларни бир вақтда таҳлил қилиш ва прогноз кўрсаткичларини аниқлаш имконини беради. Детерминлаштирилган моделлар эса прогнозлаштирилаётган жараёнга таъсир этувчи омиллара ўртасидаги детерминлашган боғлиқларни ва уларнинг таъсир даражасини баҳолашга хизмат қилади. Таъкидланганидек, прогноз жараёнининг аниқлик даражаси кўпинча унинг ҳолатига таъсир этувчи омилларнинг таъсири даражасини баҳолашга боғлиқ бўлади, шу жиҳатдан олиб қараганда детерминлашган методлар солиқларни прогноз қилиш жараёнидаги энг мураккаб жиҳатларнинг ечимини топишга хизмат қилади. Амалиётда солиқларни прогноз қилиш жараёнида маълумотларни таҳлил қилишда энг кўп қўлланиладиган методлар сирасига регрессион таҳлил қилиш методи ҳам киради. Бу методда солиқ тушумларини таҳлил қилиш ва прогнозлашда сонли маълумотлар билан жуда кўп иш кўрилади ва турли катталиклар орасидаги боғлиқликни кузатиш, таҳлил қилишга тўғри келади. Ушбу методнинг асосини берилган сон қийматларни таҳлил қилишда тушунтирувчи ( ) ва тушунтириладиган ( ) ўзгарувчилар ташкил қилади. Агар тушунтирувчи ўзгарувчи битта бўлса, у ҳолда бундай таҳлил оддий регрессия дейилади, агар, тушунтирувчи иккита ёки ундан ортиқ бўлса кўп эса ўлчовли регрессия дейилади. Оддий регрессия методи эса оддий регрессия тенгламаси тўғри чизиғидан иборат бўлади. Бу ерда ва тўғри чизиқ параметрлари, – тасодифий хатолик. Агар улар аниқ қиймат қабул қилса, у ҳолда тўғри чизиқ фиксирланган бўлади. Биринчи параметр – тўғри чизиқнинг – ўқининг кесиб ўтиш нуқтаси бўлиб, да ана шу қийматга эришади. Иккинчи параметр тўғри чизиқнинг оғиши , яъни ўқи билан ҳосил қилган бурчагининг тангенсига тенг ёки бир бирликка ўзгарганда, қандай миқдорга ўзгаришини кўрсатувчи катталикдир. Энг кичик квадратлар методи чизиқ ҳамда берилган нуқталар орасидаги масофалар квадратлари йиғиндиси ни минималлаштирадиган тўғри чизиқ тенгламасини аниқлайди. Кичик квадратлар усули ёрдамида изланаётган тўғри чизиқнинг ўқи билан кесишиш нуқтаси ва ўқи билан ҳосил қилган бурчак тангенсини топиш учун қуйидаги формулалардан фойдаланилади: , , Бу ерда:
– -чи қадамдаги кузатиш; – -чи қадамдаги кузатишнинг қиймати. Демак, регрессия тенгламаси қуйидаги кўринишда бўлади. . Прогноз жараёнида оддий детерминация коэффиценти ҳам ўз аҳамиятига эга. Регрессион анализнинг мақсади боғлиқ ўзгарувчининг ўзгариш соҳаси мос равишда танлаб олинган эркин ўзгарувчи га қандай равишда боғлиқлилигини аниқлашдан иборат. Регрессия тенгламасини топгандан сўнг, нинг ҳар бир кузатишдаги қийматини иккита – ва – ташкил этувчиларга ажратишимиз мумкин: . Бу ерда: –бу нинг регрессия тенгламаси тўғри топилган ҳамда га таъсир этувчи тасодифий омилларга эга эмас мазмундаги –тажрибадаги ҳисобланган қиймати, яъни, нинг тажрибадан олинган танланма қиймати бўйича нинг башорат қилинган қиймати. Аммо, прогноз жараёнининг шаффофлигини ва омиллар боғлиқлигини асослашда регрессион таҳлил жараёнида билан белгиланадиган оддий детерминация коэффицентидан фойдаланишга тўғри келади. Бунинг аҳамияти шундаки, бу катталик боғлиқ ўзгарувчи нинг ўзгарувчанлигини ёки дисперсиясининг эркин ўзгарувчи ёрдамида тушунтириш мумкин бўлган фоиз қисмини кўрсатади ва қуйидаги формула орқали топилади: бу ерда – ўзгарувчининг ўрта қиймати. Қайд этиш лозимки, солиқларни прогноз қилиш жараёнида регрессион таҳлилни амалга оширишда чизиқли моделлар билан биргаликда чизиқли бўлмаган моделлардан ҳам фойдаланишга тўғри келади. Жаҳон амалиётида(жумладан Ўзбекистон солиқ тизимида ҳам) солиқларни прогноз қилиш жараёнида қуйидаги эгри чизиқли моделлардан ҳам кенг фойдаланилади: -жадвал
Юқорида таъкидланганидек, солиқларни прогноз қилишнинг мавжуд прогнозлаштиришда кўрсаткичларнинг ўтган даврлардаги динамикасини инобатга олиш имконини берадиган Экспоненциал силлиқлаш методларидан ҳам фойдаланилади. Аммо, ушбу методлар орқали доимий ўзгарувчи макроиқдисодий омилларни ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш имкони бўлмайди, бу эса ушбу методларнинг камчилиги сифатида изоҳланади. Экспоненциал силлиқлаш методларида регрессион метод орқали ҳисоб-китоблардан фойдаланган ҳолда силлиқлаштирилган прогноз кўрсаткичларини олиш учун фойдаланилади. Ушбу методлардан бири бу чизиқли тренд методи ҳисобланади, ушбу методда асосий масалалардан бири бошланғич қийматни топиш муҳим саналади ва у қуйидагича аниқлананди: Бу ерда: –кичик квадратлар усули билан топилган коэффициент баҳолар; –экспоненциал силлиқлаш параметри ( ). Шунингдек, экспоненциал ўртачаларни ҳисоблашнинг рекуррент формулалари эса қуйидаги кўринишга эга бўлади: Бу ерда: –динамик қаторнинг вақтдаги қиймати. Чизиқли тренд коэффициент баҳолари эса қуйидагича ҳисобланади: Ўз навбатида –чи қадамдаги прогнозни ҳисоблаш қуйидагига тенг бўлади: Экспоненциал силлиқлаш методлари сирасига параболик трендлар ҳам киради. Ушбу трендларда бошланғич қийматларни топиш қуйидаги формулалар орқали аниқланади: Бу ерда: –кичик квадратлар усули билан топилган коэффициент баҳолар; –экспоненциал силлиқлаш параметри. Параболик трендларда экспоненциал ўртачаларни ҳисоблашнинг рекуррент формулалари эса қуйидаги кўринишга эга бўлади: Бу ерда: –динамик қаторнинг вақтдаги қиймати. Ўз навбатида параболик тренд коэффициент баҳолари: формулалари билан аниқланади. –чи қадамдаги прогноз эса тенгламаси билан аниқланади. Экспоненциал силлиқлаш моделинининг камчилиги шундаки, уни қўллашда –экспоненциал силлиқлаш параметрини топишнинг қийинлигидир. Ўз навбатида экспоненциал силлиқлаш параметрини топишни бир нечта методлари ҳам мавжуд. Булардан бири бу одатда "Браун муносабати" деб ном олган методдан фойдаланилади ва у қуйидагича аниқланади: Бу ерда: – динамик қаторнинг ҳисобланган қийматлари сони. Кейинги турларидан бири эса Мейера муносабати ҳисобланади: Бу ерда: – моделнинг ўртача квадратик хатоси; – дастлабки динамик қаторнинг ўртача квадратик хатоси. Шунингдек, солиқларни прогноз қилиш жараёнида вақт қаторлари методларидан ҳам кенг фойдаланилади. Вақт қаторлари методини қўллаш орқали прогноз жараёни учун муҳим бўлган кўрсаткичлар: кўрсаткичларнинг мутлоқ (абсолют) ўзгариши, тушумлар ва ҳисобланган солиқларнинг ўртача мутлоқ (абсолют) ўзгариши, тушумлар ва ҳисобланган солиқларнинг ўзгариш суръати, тушумлар ва ҳисобланган солиқларнинг қўшимча ўзгариш суръати, силжувчи ўрта қиймат каби кўрсаткичлар аниқланади ва улар орқали солиқ тушумларини прогноз қилиш жараёнидаги ўзгаришлар ҳамда хатоликлар аниқланади. Бунда кўрсаткичларнинг мутлоқ (абсолют) ўзгариши формуласи ёрдамида ҳисобланади бу ерда – вақт қаторининг моментдаги қийматлари. Тушумлар ва ҳисобланган солиқларнинг ўртача мутлоқ (абсолют) ўзгариши эса қуйидаги формула орқали аниқланади: Тушумлар ва ҳисобланган солиқларнинг ўзгариш суръатини: формуласи орқали ҳисобланади. Тушумлар ва ҳисобланган солиқларнинг қўшимча ўзгариш суръатини аниқлаш қуйидаги тартибда аниқланади: . Тушумлар ва ҳисобланган солиқларнинг ўртача ўзгариш суръати эса формуласи орқали аниқланади, бу ерда –алоҳида вақт оралиғидаги ўзгариш суръатлари. Силжувчи ўрта қиймат қуйидаги формула билан ҳисобланди: бу ерда – силжувчи ўрта қийматнинг моментдаги қиймати; – моментдаги ҳақиқий қиймати. Масалан, учун силживчи ўрта қиймат қуйидагича аниқланади: . Шунингдек, учун силжувчи ўрта қиймат: . Силлиқлаш учун қўлланиладиган моделлар аниқланади, жумладан: Доимий ўсиб борувчи – чизиқли; Ўсишни оширувчи: – параболик; – кўрсаткичли; Ўсишни камайтирувчи: – логарифмик-чизиқли; – даражали; – шакли ўзгартирилган гипербола; – шакли ўзгартирилган экспоненциал; бирлаштирилган: – логарифмик парабола; – учинчи даражали кўпҳад; Гипотеза Дарбин-Уотсон критерияси ёрдамида текшириб кўрилади: Солиқларни прогноз қилиш жараёнидаги энг охирги босқичлардан бири бу олинган натижаларнинг энг оптимал вариантини танлаш саналади. Бунинг учун эса қилинган ҳисоб-китобларнинг хатолик даражалари текшириб кўрилади. Ҳисоб-китоб килинган прогноз кўрсаткичларининг хатоликлари эса қуйидаги тартибда аниқланади: Жумладан, абсолют хатолик формуласи ёрдамида ҳисобланса, прогноз кўрсаткичларининг нисбий хатолиги формуласи орқали аниқланади. Прогноз кўрсаткичларининг ўртача мутлоқ хатолиги формуласида ҳисобланади. Прогнознинг ўртача нисбий хатолиги формуласи орқали, прогнознинг ўртача квадратик хатолиги эса формуласи ёрдамида аниқланади. Ушбу қайд этиб ўтилган солиқларни прогноз қилиш жараёнидаги методлар умумий ҳажмдаги солиқ тушумларини, ҳудудлар кесимида солиқ тушумлари ҳажмини ҳамда ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида тартибда солиқларни прогноз қилишда кенг фойдаланилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling