№
|
Кўрсаткичлар
|
Ахборот манбаи
|
Кўрсаткичнинг прогноз жараёнидаги иштироки ва аҳамияти
|
1.
|
Ялпи ички маҳсулот
|
Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинадиган "Ўзбекистон республикасини ижтимоий - иқтисодий ривожланишининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ахборотлари"
|
Давлат бюджетига фойда солиғи бўйича солиқ тушумларининг таҳлилини ва унинг тушумига макроиқтисодий кўрсаткичларнинг таъсирини баҳолайди, фойда солиғи бўйича солиқ юкини аниқлашга хизмат қилади.
|
2.
|
Ялпи ҳудудий маҳсулот
|
Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинадиган "Ўзбекистон республикасини ижтимоий - иқтисодий ривожланишининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ахборотлари"
|
Ҳудудлар доирасида фойда солиғи бўйича солиқ юкини ҳамда ҳудуднинг солиқ потенциалини аниқлашга хизмат қилади.
|
3.
|
Давлат бюджетига фойда солиғи тушумлари ва солиқ бўйича қарздорликнинг ҳажми кўрсаткичлари
|
Давлат солиқ хизмати органларининг "Давлат бюджети ва мақсадли жамғармаларига тушумлар ҳисобини юритиш 1-Н" шакл ҳисоботи ва «Банк-ДСИ» дастурий маҳсули ҳамд молия органларининг бюджет ижроси бўйича ҳисобот маълумотлари
|
Фойда солиғи бўйича турли даражадаги бюджетларга солиқ тушумларининг келиб тушиши ва унинг таҳлилини қилиш, фойда солиғи бўйича бюджетга солиқ тушумларининг йиғилувчанлигини аниқлаш, солиқ бўйича прогноз кўрсаткичларининг бажарилиш ҳолатини аниқлаш, солиқ тури бўйича солиқ қарздорлигининг келиб чиқишини аниқлаш имкониятини беради.
|
4.
|
Корхоналар фойдаси ёки зараринининг шаклланиши ва унинг манбалари, корхона томонидан бюджетга тўланган солиқлар сўммаси
|
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли буйруғига 2-сонли иловаси билан тасдиқланган ва корхоналар томонидан тузиладиган "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот - 2-сонли шакл"
|
Прогноз қилиш жараёнида корхоналарнинг фойдасининг шаклланиш жараёни, фойда ёки зарарларнинг турлари, уларнинг ҳажмларини аниқлаш имкониятини беради.
|
5.
|
Фойда солиғининг базаси, фойда ва зарарларнинг манбалари, солиқ базасига қайта қўшиладиган харажатлар ва чегириладиган харажатлар, корхонада фойда солиғи билан боғлиқ имтиёзлар сўммаси ва шу каби кўрсаткичлар
|
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги
23, 2013-8-сон қарорининг
1-иловаси билан тасдиқланган ва корхоналар томонидан тузиладиган "Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари"
|
Солиқни прогноз қилиш жараёнидаги энг муҳим босқичлардан бўлган фойда солиғи базаси ва унинг таркибини аниқлаш, солиқ базасига қайта қўшиладиган ва чегириладиган харажатларнинг ҳажми, корхоналарда солиқ тури бўйича имтиёзалар сўммаси ва унинг мақсадли ишлатилганлигини таҳлил қилишга шароит-яратади.
|
6.
|
Фойда солиғи ставкаси, солиқни ундириш механизмига оид ўзгариш кўрсаткичлари
|
"Ўзбекистон Республикасининг ------ йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли йиллар бўйича Қарорлари
|
Солиқни прогноз қилиш жараёнида ташқи омилллар, жумладан, солиқ сиёсатидаги ўзгаришларнинг таъсирини баҳолаш имкониятини беради.
|
7.
|
Фойда солиғи базасига қайта қўшиладиган харажатлар ҳам маҳсулот таннархига қўшиладиган харажатлар
|
Корхона бухгалтерияси томонидан юритиладиган "Асосий ишлаб чиқариш харажатлари", "Давр харажатлари", "Пул маблағлари" каби ҳисобварақлар маълумотлари
|
Фойда солиғи базасини таҳлил қилиш, фойданинг таркибини таҳлил қилиш, корхонада харажатларни тўғри бошқарилганлигини таҳлил қилишга имкон туғдиради.
|
8.
|
Бошқа кўрсаткичлар
|
Корхонанинг ўзидаги бошқа ҳисобот маълумотлари, давлат статистика, иқтисодиёт бошқармалари маълумотлари
|
Фойда солиғини прогноз қилишда қўшимча омилларни таҳлил қилиш, уларни баҳолаш, солиқ прогнозидаги хатоликларни текшириб кўришда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
|