Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини прогноз қилиш мақсадида солиқ тўловчиларнининг гуруҳланиши


Download 1.53 Mb.
bet75/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77
Bog'liq
Дарслик ССП

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини прогноз қилиш мақсадида солиқ тўловчиларнининг гуруҳланиши



Мезон

Гуруҳлаш таркиби




Мулкчилик шаклларига кўра

Давлат ва нодавлат(хусусий, жамоа, аралаш)




Хўжалик юритиш шаклига кўра

Акционерлик жамиятлари, фермер хўжаликлари, маъсулияти чекланган(чекланмаган) жамиятлари, шуъба корхоналари, хўжалик бирлашмалари, қўшма корхоналар ва ш.к)






Кўламига кўра

Кичик корхоналар, микрофирмалар, йирик корхоналар




Ташкилий-молиявий тузилмасига кўра

Битта шахснинг молиявий ресурсига, бир неча индивидларнинг молиявий ресурсларига, таъсисчи корхоналарнинг молиявий ресурслари ҳисобига, давлат дастури асосида, давлат кафиллиги ҳисобига шаклланган солиқ тўловчилар ва ш.к.




Фаолиятининг давомийлигига кўра

Барқарор, нобарқарор, вақтинчалик, тез ўзгарувчан, монопол солиқ тўловчилар




Солиқ тўлаш тартибига кўра

Умумий, соддалаштирилган, марказлашган, халқаро келишув тартибида солиқ тўловчилар




Солиқ имтиёзларига эгалигига кўра

Доимий (вақтинчалик)имтиёзга эга бўлганлар, солиқ каникулига эга бўлиб келаётганлар

Солиқларни прогноз қилиш жараёнида солиқ тўловчиларни бундай тартибда гуруҳлаш барча солиқ турларига тегишли бўлиб, (албатта солиқ турининг моҳияти ва уни ундириш механизмидан келиб чиқиб), солиқ тўловчиларнинг маълумотларини йиғиш ва уларни прогноз қилиш жарёнига тайёрлаш ва улардан самарали фойдаланишга замин яратади. Маълумки, солиқларни прогноз қилиш жараёнинг объектлари жумласига солиқ объекти, солиқ базаси, уларнинг шаклланиши ва ҳажми(миқдори)га таъсир этувчи омиллар ва шу кабилар ташкил этади. Солиқларни прогноз қилиш жараёнида солиқ тўловчи мақомидаги юридик ва жисмоний шахслар бўйича прогноз жараёнини амалга оширишда маълум бир шартларга амал қилиш ҳам муносиб аҳамиятга эгадир. Бу шартлар айнан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғига ҳам тегишли бўлиб, унда қуйидаги шартларга амал қилиш зарур бўлади.
Юридик шахслар бўйича солиқ тушумларини прогноз қилишнинг биринчи шарти бу прогноз жараёни мақсадли бўлишлиги; иккинчи шарти-прогноз жараёни мамлакат(ҳудуд)нинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсатикчларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда бюджет жараёни билан узвий боғланган бўлиши лозимлиги; учинчи шарти-прогноз кўрсаткичлари кўп вариантли бўлиши ва тўртинчи шарти сифатида солиқни прогнозлаш жараёнида юридик шахсларнинг молиявий ҳисоботлари, ваколатли органларнинг расмий ахборотлари зарур ҳолларда сўров материалларига асосланиши ва прогноз вариантларини танлашда илмий ёндошган ҳолда ундаги хатоликларни қайтадан текшириш лозимлиги кабиларни келтириш мумкин.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини прогноз қилишда ахборотларни тегишли манбалардан йиғиб, уларни гуруҳлашда аввалги бобларда айтиб ўтилганлидек, маълумотлар базаси аниқланаётганда аввало уларнинг муҳимлилиги ва ишончлигиги ҳамда ушбу маълумотларнинг прогноз жараёнидаги аҳамиятига эътибор қаратилади. Кейинги босқичда эса олинган ахборотлар гуруҳланади. Бунда ахборот ва кўрсаткичларнинг солиқни прогноз қилишнингг қайси қисмига ёки жараёнига тегишли эканлигига ажратилиб, уларни синтезлаш амалга оширилади. Яъни, синтезлаш орқали тугалланмаган, тўлиқ акс этмаган ва чала хусусиятга эга бўлган маълумотлар тўлдирилиб, уларни бир-бутун ҳолга келтирилади ва уларни таҳлил ва ҳисоб-китоб ишларига тайёрлаб қўйилади. Шунингдек, бу босқичдаги энг эътибор бериладиган нарсалардан яна бири маълумотларни ўзаро таққослаш ва бир-бирига мослаштирган ҳолда уларнинг самарадорлиги масаласидир.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, жумладан бошқа солиқ турлари бўйича ҳам прогноз қилишни амалга оширишда аввалги бобда келтириш ўтилган умумий ташкилий-услубий асосларга таянилади. Унга кўра юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини прогноз қилишда фойдаланиладиган ахборот манбалари ва кўрсаткичларни умумий, оралиқ, молиявий, номолиявий, миқдорий ва сифат кўрсаткичларига ажратиб(-чизмага қаранг) улар асосида дастлаб таҳлилий ишлар кейин эса прогноз кўрсаткичларини аниқлаш жараёни амалга оширилади. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини прогноз қилишда солиқ тушумлари ва бошқа кўрсаткичларнинг динамик ҳолати таҳлил қилинади. Бунда асосий эътибор миқдор кўрсаткичлари-солиқ тўловчилар сони, фойда солиғи тўловчилари сифатида рўйхатдан ўтган корхоналарнинг фаолият кўрсатаётган ва фаолиятини вақтинча амалга оширмаётганлари, ўз фаолиятини расман тугатганлар сони, молиявий фаолиятини фойда ёки зарар билан тугаллаган солиқ тўловчилар сони, барқарор равишда ва нобарқарор ҳолда фойдага эга бўлувчилар сони, солиқ имтиёзига эга бўлган солиқ тўловчилар ва улар ҳисобига бюджетга келиб тушмаган маблағлар ҳажми ва унинг динамикаси, солиқ қонунчилигига риоя этилиш даражаси каби кўрсаткичлар алоҳида таҳлил қилинади. Шунингдек, прогноз жараёнида асосий роль ўйнайдиган молиявий кўрсаткичлар ҳам ўзаро боғлиқ ҳолда таҳлил қилиб чиқилади. Бунда эса солиқ тўловчиларнинг ялпи тушуми ялпи даромади, реализация ҳажми, иш ҳақи фонди, фойда(зарар) ҳажми, солиқ қарздорлиги, солиқ имтиёзлари, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, маҳсулот таннархига қўшиладиган ва давр харажатлари сўммаси, солиқ базасига қайта қўшиладиган харажатлар ва чегириладиган харажатлар каби кўрсаткичлар алоҳида таҳлил қилиб чиқилади. Бунда эса айтиб ўтилганидек, иқтисодий таҳлил, статистика ва эконометрикада қўлланиладиган таҳлилнинг илоғор методларининг қўлланилади.
-жадвал.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling