Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи прогнозининг миқдор кўрсаткичларининг охирги ўн йиллик(205-2014 йиллар) кўрсаткичларининг динамикаси
Download 1.53 Mb.
|
Дарслик ССП
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи прогнозининг сифат кўрсаткичларининг охирги ўн йиллик(205-2014 йиллар) кўрсаткичларининг динамикаси 138
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи прогнозининг миқдор кўрсаткичларининг охирги ўн йиллик(205-2014 йиллар) кўрсаткичларининг динамикаси136
Мазкур келтирилган жавдалда фойда солиғи прогноз қилишда асосий роль ўйнайдиган миқдорий кўрсаткичлар келтирилган бўлиб, ушбу кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда ушбу солиқ турининг ялпи ички маҳсулот, жами бюджет даромадлари ҳамда тўғри солиқлар ҳажмида тутган улушини аниқлаш, макроиқтисодий кўрсаткичлар(ялпи ички маҳсулот, бюджет даромадлари)нинг авввалги йилларга нисбатан ўсиш суръати ва фойда солиғи бўйича тушумларнинг ўсиш суъратлари ўртасидаги боғлиқлик нисбатлари, солиқ ставкасининг ўзгариш тенденциялари ва унинг жами бюджет ҳамда фойда солиғи бўйича тушумларига таъсирини баҳолаш, йил давомида Республика иқтисодиётида янгидан ташкил этилган корхоналар ва фойда солиғи тўловчилари сони ўртасидаги боғлиқлик жараёнларини таҳлил қилиш мумкин бўлади. Ҳар қайси солиқ турлари бўйича жараёнларни таҳлил қилишда ҳамда уларга асосланган ҳолда прогноз кўрсаткичларини аниқлашда иложи борича камида 10 йиллик маълумотларни, агар маълумотларни таққослаш билан боғлиқ зарурий маълумотларни шакллантириш имкони бўлмаган тақдирда эса камида 5 йиллик маълумотларга асосланиш зарур. Чунки, таъкидлаганимиздек, прогноз жараёни мавҳумликка асосланганлиги сабабли унинг келгусидаги ҳолатларини аниқлашда даврийлик оралиғини кенгроқ олиш талаб этилади, сабаби, солиқ прогнозига таъсир этувчи миқдорий ва сифат кўрсаткичлар иқтисодиётнинг ҳолати, иқтисодий ва бюджет-солиқ сиёсатининг йўналишлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг иқтисодий фаолиятига қараб улар ўзгариб туради, натижада эса прогноз жараёнига таъсири турлича бўлади. Агар таҳлилда кўрсаткичларнинг даврийлиги кўпроқ муддатларни қамраб олса, кўрсаткичларнинг стихияли таъсирининг олдини олиш имконияти пайдо бўлади. Фойда солиғининг кўрсаткичларини таҳлил қилишда эса таҳлил жараёнида иқтисодий ва статистик таҳлил жараёнида кўп қўлланиладиган мутлоқ ўзгариш даражаси, ўртача мутлоқ ўзгариш даражаси, ўзгариш суръати, қўшимча ўзгариш суръати, ўртача ўзгариш суръати каби таҳлил методларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.(Ушбу таҳлил методларининг хусусиятлари аввалги параграфларда берилган). Юқоридаги параграфларда таъкидлаб ўтилганидек, миқдорий кўрсаткичлар асосан кўпроқ миқдорий тавсифлаш хусусиятига эга бўлиб, улар фойдаланиш қулай бўлсада, аммо, сифат кўрсаткичларни изоҳлай олмайди, яъни таҳлилнинг вақт қаторларидан ўрин олган ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлиги ва уларнинг акс таъсирини тўлиқ ифодала олмайди. Шу боисдан таҳлил жараёнида ҳодиса ва жараёнларни динамик қаторларининг боғлиқлиги ёндошувига асосланган таҳлил методлардан ҳам фойдаланилади. Бунда эса сифат кўрсаткичлар ҳамда уларнинг миқдор кўрсаткичлари билан боғлиқлиги жараёнлар таҳлил қилинади. Шу сабабли фойда солиғи прогнозига таъсир этувчи сифат кўрсаткичларни алоҳида таҳлил қилиш талаб этилади. Қуйида фойда солиғининг сифат кўрсаткичларини тавсифловчи кўрсаткичларнинг динамик ҳолати келтирилган(-жадвал). -жадвал. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи прогнозининг сифат кўрсаткичларининг охирги ўн йиллик(205-2014 йиллар) кўрсаткичларининг динамикаси138
Ушбу жавдалда келтирилган айрим сифат кўрсаткичлари фойда солиғи бўйича солиқ тушумларининг даражаси ва унга таъсир этувчи омилларни ҳамда прогноз жараёнида сифат омилларининг таъсирини баҳолашга хизмат қилади. Республика бўйича корхоналарнинг олган фойдасининг ҳам миқдорий ҳам сифат жиҳатдан ошиб бориши солиқ тўловчилар сонининг камайиб боришига қарамасдан бюджетга ушбу солиқ тури бўйича тушумлар ҳам ортиб борган. Бу ерда тескари боғлиқлик мавжуд, яъни солиқ тўловчи(миқдорий кўрсаткич) ва фойда ҳажми(сифат кўрсаткич) ўртасидаги тескари боғлиқликда солиқ ставкаларининг камайиб бориши ҳисобига умумий ҳамда 1 та солиқ тўловчига тўғри келадиган фойда ҳажмининг ҳам ошиб боришига таъсир қилган. Бунда ҳам тўғридан-тўғри ҳам тескари боғлиқлик эса прогноз жараёнида ҳам рўй бериши мумкин. Бундай тескари боғлиқлик ҳолатларининг сабабини ўрганиш эса мидқор ва сифат кўрсаткичларини биргаликда таҳлил этиш орқали аниқлаш мумкин. Келтириб ўтилган кўрсаткичлар миллий иқтисодиёт даражасидаги ҳолатларни изоҳлашга хизмат қилади, аммо, солиқларни прогноз қилиш жараёнида эса ҳар бир солиқ турини прогноз қилиш миллий, ҳудудлар ҳамда солиқ тўловчи доирасида ҳам амалга оширилишни талаб қилади. Бунда эса солиқ турининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари корхона доирасида бироз фарқли хусусиятларга эга бўлади, яъни, микроиқтисодий кўрсаткичлардан ҳам фойдаланилади. Солиқларни прогноз қилиш жараёнидаги энг муҳим босқичлардан бири бу солиқ тури бўйича солиқ тушумлари ҳажмига таъсир этувчи омилларни тўғри аниқлаш ва уларнинг таъсирини баҳолаш ҳисобланади. Прогноз жараёнидаги омилларни тўғри аниқлаш, уларнинг таъсирини объектив баҳолаш прогноз кўрсаткичларига таъсир қилади. Шу боисдан ҳар бир солиқ тури бўйича солиқ тушумлари прогнозини аниқлаётганда унинг ҳажмига таъсир этувчи омилларнинг ўзини аниқлаб олиш лозим бўлади. Фойда солиғининг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда унга таъсир этувчи омиллар қуйидагилар бўлиши мумкин. -жадвал. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling