Тошкент Давлат Транспорт Университети
Станция жараёнлари технологияси
Download 330.9 Kb.
|
12vЖумабоев.Х.Ш,TF-324
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2. Поезд таркибини тарқатиш ва тузишга сарфланадиган вақтни меъёрлаш
3. Станция жараёнлари технологияси
3.1. Қабул қилиш-жўнатиш паркида поездларга ишлов бериш технологияси Станциянинг қабул қилиш-жўнатиш паркида таркибларга ишлов бериш давомийлигини аниқлаш учун қуйидаги турдаги поездларга ишлов бериш технологик графигини тузиб олиш лозим: станцияда локомотивини алмаштириб ўтувчи транзит поездлари, телегамма-натур варағи мавжуд бўлган қайта ишловга келаётган поездлар (участка ҳамда ўтиб кетувчи поездлар); телеграмм-натур варағи мавжуд бўлмаган станцияга қайта ишловга тушувчи поездлар (терма поездлар); станцияда тузилган поездлар. Қайта ишловга келувчи таркибларнинг техник кўригига сарфланадиган вақт ушбу поездга ишлов бериш давомийлигини аниқлаб беради ва у қуйидаги формула ёрдамида аниқланади. , дақиқа дақиқа бу ерда - бир вагоннинг техник кўригига сарфланадиган ўртача вақт; ( 0,014÷0,016); поезд таркибидаги вагонлар сони; x - бригададаги техник кўрикдан ўтказувчи гуруҳлар сони (х=3); а – тайёрлов- тугаллаш жараёнларига сарфланадиган вақт (а=1÷2). Таркибларга ишлов бериш бўйича жараёнларнинг бажарилиш тартиби ва уларни бажарилишига сарфланган вақт меъёрлари 3.1-расмда келтирилган.
3.1-расм. Қайта ишловга келган поездга ТГНЛ мавжуд бўлган ҳолда қабул қилиш паркида ишлов бериш технологик графиги. Транзит ва станцияда тузилган поездлар учун техник ҳамда тижорий кўриклар тугалланганидан сўнг, поезд локомотиви уланади, тормоз тизими 10 дақиқа давомида тўлиқ синаб кўрилади ва поезд жўнашига рухсат берилади. Ушбу жараёнларнинг ичида энг кўп вақт сарфи таркибнинг техник кўриги ва вагонларнинг таъмирланишига кетади. ПТО бригадалари томонидан техник хизмат кўрсатишга сарфланадиган вақт давомийлиги қуйидагига тенг: , дақиқа дақиқа бунда таркибдаги вагонларнинг таркибдан узмасдан таъмирланишини талаб этувчи таркиб улуши ( ); таркибдаги вагонларни таркибдан узмасдан таъмирлаш вақтининг ўртача давомийлиги ( ); x – бригададаги техник хизмат кўрсатувчи гуруҳлар сони (x=3) Стансияда тузилган поездларнинг таркибларига ишлов бериш тартиби ва унинг вақт меъёрлари 3.2-расмда келтирилган.
3.2-расм. Жўнатиш паркида станцияда тузилган поездга ишлов бериш технологик графиги 3.2. Поезд таркибини тарқатиш ва тузишга сарфланадиган вақтни меъёрлаш Тортув йўлида таркибни тарқатишга сарфланадиган вақт қуйидаги формула бўйича аниқланади: , дақиқа бунда вагонларни саралашга сарфланадиган вақт, дақиқа; таркибни тарқатиб бўлгандан сўнг саралаш парки йўлларидаги вагонлар бир-бирига уланмаган ҳолларда, уларни улашга сарфланадиган вақт, дақиқа. Тортувчи йўлда вагонларни саралашга сарфланадиган технологик вақти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: , дақиқа. бунда А ва Б – меъёрий коэффициентлар (дақиқа ҳисобида), у тортувчи йўлларни саралаш услуби, қиялиги ҳамда стрелкали ҳудуд, маневрлик локомотив турига боғлиқ; тортувчи қиялиги i=0‰ тепловоз серияси СНМЕ3 вагонларни А=0,73, Б=0,34га тенг итариш кучи билан вагонларни саралаш усули; поезднинг вагонлари сони; яқинлашиб келаётган поездда вагонларни ажратишнинг ўртача сони (топшириқнинг 10 бандига мувофиқ qo=13). дақиқа.. Таркибни тарқатиб бўлгандан сўнг саралаш парки йўлларидаги вагонлар бир-бирига уланмаган ҳолларда, уларни улашга сарфланадиган вақт қуйидаги формула бўйича аниқланади: , дақиқа. бунда 0,06 – бир вагонни улаш учун сарфланган ўртача локомотив - минутларни ҳисобга олувчи коэффициент. дақиқа. Шундай қилиб, тортув йўлида таркибни тарқатишга сарфланадиган вақт қуйидагига тенг: дақиқа. Таркибни йиғилиш жараёни тугатилганидан сўнг, поезд тузилишини тугатиш бўйича маневр ишлари бажарилади. Маневр ишлари ҳажми бўйича таркибни тузишни тугаллаш қуйидагиларга боғлиқ: саралаш парки йўллари сонига ва қандай турдаги (бир гуруҳли ёки кўп гуруҳли) поездлар тўпланишига. Курс лойҳасида бир гуруҳли поездлар таркибини тузишни-тугаллашга сарфланган технологик вақт қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: , дақиқа; дақиқа; дақиқа. бунда ва меъёрий коэффициентлар бўлиб, у вагонларни ўзаро узиш бўйича ўртача амаллар сонига боғлиқ; тузилаётган поездлар таркибидаги вагонларнниг максимал сони, ваг. (2.2-жадвал). дақиқа 57=4,56 дақиқа дақиқа Кўп гуруҳли поездни тузишни тугаллашга кетган умумий вақт, ҳар бир гуруҳларни тузиш вақти йиғиндисига тенг. Вагонлар бир нечта манзилларга ёки кўп гуруҳли (терма) поездлар учун гуруҳлар умумий битта йўлда йиғиладиган бўлса, поездни тўлиқ тузишга сарфланган вақт қуйидаги формула билан аниқланади: , дақиқа. бунда вагонларни саралашга сарфланадиган вақт, дақиқа ; сараланган юк вагонларини йиғишга сарфланадиган вақт, дақиқа. Вагонларни саралашга сарфланадиган вақт қуйидаги формула билан аниқланади: , дақиқа. бунда бир йўлда тўпланган терма поездларни саралашда ажратишлар сони (топшириқнинг 17 банди бўйича ). дақиқа. Сараланган юк вагонларини йиғишга сарфланадиган вақт қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: , дақиқа. бунда тузиш йўлига, вагонлар гypуҳи олиб қўйиладиган йўллар сони: бунда терма поезд ишлайдиган оралиқ станциялар сони (топшириқнинг 12 банди бўйича k=7). ўзини шакллантирувчи вагонларни йиғиш йўлига қўядиган вагонлар сони. , ваг. вагон; ; . Download 330.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling