Тошкент Давлат Транспорт Университети
Юк объектларига хизмат кўрсатиш навбатини аниқлаш
Download 330.9 Kb.
|
12vЖумабоев.Х.Ш,TF-324
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Маневр локомотивлар сонини ҳисоблаш
4.3. Юк объектларига хизмат кўрсатиш навбатини аниқлаш
“Н” участка станцияда муайян вақтда жўнатиш талаб этиладиган тезкор, хавфли, қимматли юклари мавжуд вагонлар йўқ бўлганлиги туфайли юк объектларига хизмат кўрсатиш навбатини аниқлаш саралаш йўлида юк объектларига узатишни кутадиган вагонларнинг минимал туриб қолишлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Юк объектларига хизмат кўрсатиш навбатини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар жадвал кўринишида келтирилган. 4.2-жадвал Маҳаллий вагонларни юк объектлари бўйича етказиб бериш – ўтказиш кетма-кетлиги
4.2-жадвалдан кўриниб турибдики, биринчи юк ҳовлисига хизмат кўрсатадиган бўлса, саралаш парки йўлидаги шаҳобча йўлига узатишни кутувчи вагонларга 4,815 вагон-соат сарфланади. Биринчи шаҳобча йўлига хизмат кўрсатадиган бўлса, саралаш парки йўлидаги юк ҳовлисига узатишни кутувчи вагонларга 4,70 вагон-соат сарфланади. Демак, биринчи навбатда шаҳобча йўли хизмат кўрсатиш зарур. 5. Маневр локомотивлар сонини ҳисоблаш Маневр локомотивларининг зарурий сонини аналитик ҳисоблаш усулида ва унданда аниқроқ қилиб станция иш режа – графиги асосида график усулида ҳам аниқлаш мумкин. Аналитик ҳисоблаш жараёнида аввалом бор, станциянинг умумий маневр иши ҳажмини бажариш учун сарфланадиган суткалик локомотив – дақиқа аниқлаб олинади. Поездларни тарқатиш, тузиш, вагонларни шаҳобча йўлларига олиб кириб бериш, олиб чиқиш ва бошқа ҳар бир жараён учун сарфланган умумий локомотив-минутлар станциянинг технологик жараёнига мувофиқ аниқланади. Зарурий маневр локомотивлари сонини бутун станция ва алоҳида маневр районлари учун ҳам қуйидаги формула бўйича топиш мумкин бу ерда берилган ҳисоботлар бўйича ўрнатилган суткалик маневр ишлари ҳажми номутоносиблиги коэффициенти (1,1-1,3); сутка давомида у ёки бу маневр ишларига ёки станция маневр ишларига сарфланган локомотив-минутлар йиғиндиси (5.1-жадвал); маневр ишларини бажаришга тўсиқ бўлувчи бошқа поезд маршрутларининг пайдо бўлишини инобатга олувчи коэффициент(одатда га тенг); сутка давомида маневр локомотиви бригадаларини алмашишига кетадиган вақт(ҳар бир алмашиши учун дақиқа); сутка давомида маневр локомотиви экипировкасига кетадиган вақт (битта локомотив учун дақиқа); маневр локомотиви ишида технологик узилишларга кетадиган умумийвақт сарфи (маршрутни бўшашини кутиш, маневр ишларининг бошланиши ва ҳ.к.). Курс лойиҳасида дақиқа қабул қилинади. Маневр локомотивларини бирон-бир маневр районига бириктириб қўйиш, улардан оқилона фойдаланишга, маневр ишлари ҳавфсизлигига, поезд тузувчилари бригадаларининг иш унумдорлигини ошишига, барча станция ишларининг сифатли ташкил этилишига сабаб бўлади. Ҳисоб китоблар натижасида маневр локомотивларининг зарурий сони баъзида касрли чиқиши мумкин. Шунинг учун уларни ҳар ҳил маневр районларида текшириб кўриб (районлар ўртасида ишни қайта тақсимлаб, уларни бирлаштириб, локомотивлар ишини кўпайтириб ва ҳ.к.), уларнинг оптимал сони топилади. 5.1 -жадвал Локомотивлар томонидан барча турдаги маневр ишларини бажаришга сарфланадиган бир суткали вақт сарфи
Download 330.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling