Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси
-жадвал Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестицияларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти, фоизда
Download 328.71 Kb.
|
Закирова Д. (1)
5-жадвал
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестицияларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти, фоизда
Манба: муаллиф томонидани Статистик тўплам (2017) маълумотлари асосида тузилди. Ушбу жадвалда иқтисодиётга киритилган жами инвестицияларнинг ҳудудлар кесмидаги тақсимоти келтириб ўтилган. Мазкур тақсимотда эса энг катта улушни Тошкент шаҳри эгаллган бўлиб, асосий капитла киритилган инвестицияларнинг қарийб бешдан бир қисмини ўзига жалб қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда мос равишда 18,1 ва 16,8 фоиз улуш билан Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятлари келмоқдалар. Шуни таъкидлаш керакки, мазкур кўрсаткичлар ҳудуднинг инвестицион жозибадорлигини бошқа ҳудудларга нисбатан юқорироқ эканлигиин ҳарактерлайди. Хулоса қилиб айтганда, инвестицион фаолиятни такомиллаштирмай туриб, иқтисодиётни таркибий қуришни, техник-технологик янгилашни иқтисодий ўсишни таъминлаб бўлмайди. Бунинг учун; инвестициялашнинг давлат механизмини эркинлаштириб бориш ва бозор механизмларини кенгайтириш инвестицияларни ўз жамғармалари ҳисобидан таъминлашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш; лойиҳавий, кооператив молиялаштириш, лизинг каби янги усуллардан фойдаланиш соҳаларини кенгайтириш талаб қилинади. Иқтисодиётимизнинг жадал суръатлар билан ривожланиши, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали янги замонавий техника, дастгоҳ ва асбоб-ускуналар, технология ва ноухауларни жорий этиш энг аввало самарали инновацион фаолиятни ташкил этишни ва тўғри йўналтирилган инновацион фаолиятни олиб боришни тақозо этади. Бунда инновация имкониятларидан тўла фойдаланишда халқаро кредит линиялари кенг жалб этиш асосий вазифа ҳисобланади. Узoқ муддaтли истиқбoлгa мўлжaллaнгaн, мaмлaкaтимизнинг сaлoҳияти, қудрaти вa иқтисoдиётимизнинг рaқoбaтдoшлигини oширишдa ҳaл қилувчи aҳaмият кaсб этадигaн муҳим устувoр йўнaлишлардан бири – бу aсoсий eтaкчи сoҳaлaрни мoдeрнизaция қилиш, қишлоқ хўжалигини тexник вa тexнoлoгик янгилaш, трaнспoрт вa инфрaтузилмa кoммуникaциялaрини ривoжлaнтиришгa қaрaтилгaн стрaтeгик aҳaмиятгa мoлик лoйиҳaлaрни aмaлгa oшириш учун фaoл инвeстиция сиёсaтини oлиб бoришдан иборат бўлиб, бу масалани ҳал этиш тармоқ корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланиб, иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўлларини ўрганиш заруратини келтириб чиқаради. Аввалги параграфдан бизга маълумки, Иқтисодиётга киритилган инвестицияларнинг асосий қисми саноат тармоғи хиссасига тўғри келиб, умумий капитал қўйилманинг қарийб, 30 фоизини ташкил этмоқда. Қишлоқ хўжалигининг улуши эса 3,1 фоизни ташкил этмоқда. Хўш, мазкур инвестициялар қанчалик ўзини оқламоқда? Қуйидаги расм маълумотлари мазкур соҳаларга киритилган инвестцииялар қанчалик ўзини оқлаётганини кўрсатмоқда (7-расм). Download 328.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling