Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси


-расм. 2007-2017 йилларда тармоқларга киритилган инвестицияларнинг тармоқларда ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига нисбати (Статистик тўплам, 2017)


Download 328.71 Kb.
bet12/13
Sana27.01.2023
Hajmi328.71 Kb.
#1133557
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Закирова Д. (1)

7-расм. 2007-2017 йилларда тармоқларга киритилган инвестицияларнинг тармоқларда ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига нисбати (Статистик тўплам, 2017)
Юқоридаги расм маълумотларидан кўриш мумкинки, қишлоқ хўжалигига сарфланган инвестициялардан, саноатдагига қараганда юқори самарадорликка эришилган. Агар 2007 йилда саноатга сарқланган бир сўм инвестиция маблағи ҳисобига 9,09 сўмлик маҳсулот қиймати ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич қишлоқ хўжалигида 49,72 сўмни ташкил этган. Бироқ кейинги ўн йилликда мазкур кўрсаткич ҳар иккала тармоқда ҳам сезиларли равишда камайган. 2017 йилга келиб саноатда мазкур кўрсаткич 5,47 сўмгача камайган бўлса, қишлоқ хўжалиги тармоғида 24,65 сўмгача пасайган.
ХУЛОСА
Юртимизда инвестиция фаолиятини амалга оширишнинг зарурий ҳуқуқий асослари яратилгани бунинг амалий ифодасидир. Хусусан, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонунлар, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизнинг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари унинг ҳуқуқий негизи бўлиб ҳизмат қилади.
Шунингдек, 2017 йил 7 февралдан кучга киритилган Ҳаракатлар стратегиясининг муҳим беш устувор йўналишларидан бири сифатида иқтисодиётни либераллаштириш, хоржиий молиявий институтлар билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган. Мазкур ҳаракатлар стратегияси малакатимизда 2017-2021 йилларда энг муҳим беш йўналишда амалга оширилиши керак бўлган ислоҳотлар дастури сифатида инвестицион сиёсатни такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Инвестицияларнинг устувор йўналишларини аник белгилаш, илмий асосланган инвестиция қарорларини кабўл килиш, инвестиция фаолиятини окилона татибга солиш асосида ички ва ташки молиявий манбаларни, барча шарт-шароитларни Хисобга олган Ҳолда жалб килиш миллий иқтисодиётнинг келажагини белгилайди.
Молиявий мохиятига кўра, инвестициялар даромад олиш учун хужалик фаолиятига сарф килинган Ҳамма турдаги активлардир. Иқтисодий мохиятига кўра, инвестициялар капиални яратиш, кенгайтириш, реконсрукция килиш учун кетадиган харажатлар ва шунга бо\лик равишда айланма капиталнинг Ўзгаришдир.
Узбекистонга чет эл сармоялари окими кенгайиши муносабати билан, инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий вазифаси оммавий ва хусусий манфаатлар, хорижий мамлакатлар, компаниялар, муайян инвесторлар манфаатларининг самарали нисбатини белгилаш Хисобланади.
Инвестицияларни молиялаш манбаларидаги хусусият давлат бюджети маблағи солиштирма салмо\ининг юкорилиги, корхоналар маблағи ва хусусий маблағ солиштирма салмо\ининг пастлиги Хисобланади. Уларнинг солиштирма салмо\и кейинги йилларда деярли икки марта камайди ва чет эл кредитлари солиштирма салмо\и бир неча марта ошди, аммо бевосита чет эл инвестицияларининг улуши пасайди.


Download 328.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling