Тошкент молия институти


 Тайёргарлик кўриш фазаси


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

1. Тайёргарлик кўриш фазаси 
Ўқитувчи ўқувчиталабалар билан биргаликда дарсда баҳс қилинадиган, муҳокама 
қилинадиган савол, мавзу ёки ўрганилган бўлимни белгилайди. Ана шу доирада ҳар бир 
ўқувчиталабага ўз фикрини айтиш, фикрнинг билдириш сабабини кўрсатиш, мисол 
келтириш ҳамда умумлаштириш топширилади. Бу топшириқ, бажариладиган ишнинг 
кетмакетлиги кўрсатилган варақлар тарқатиш орқали ёки доскага ёзиб, ҳар бир 
ўқувчиталабани ўз дафтарига кўчириб олиш тарзида амалга оширилади.
2. Ахборот билан таъминлаш фазаси 
Варақларда қуйидагилар ёзилган:
(Ф) – Фикрингизни баён этинг;
(С) – Сабаб кўрсатинг(баён қилган фикрингизга сабаб кўрсатишингиз керак); 
(М) – Мисол келтиринг(кўрсатган сабабни исботловчи мисол келтириш керак);
(У) – Умумлаштиринг (билдирган фикрингизни умумлаштиришингиз керак). 
Ўқитувчи уларни қандай баён қилиш кераклигини тушунтиради. Ҳар бир киши ўз 
фикрини эркин айтиши мумкинлиги эслатиб ўтилади. Уни бажаришга қанча вақт 
ажратилади, қандай қоидаларга риоя қилиш керак, кабилар эълон қилинади. 
3. Топшириқ устида ишлаш фазаси: 
ФСМУ мето-
дини қўллаш


238
Ҳар бир ўқувчиталаба ўз фикрларини тарқатилган варақларда ёки дафтарида акс 
эттиради.
4. Кичик гуруҳлар иш натижасини муҳокама қилиш: 
Талабалар кичик гуруҳларга бўлиниб, кичик гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзи билдирган 
фикр билан ўртоқларини таништиради. Кичик гуруҳ аъзолари биргаликда муҳокама қилиб, 
ФСМУ ни умумлаштирилган ҳолда ёзадилар. Фикрларни умумлаштириш пайтида ҳар бир 
ўқувчиталаба ўз фикрини ҳимоя қилиши, исботлаши мумкин. Кичик гуруҳ ўз фикрини 
асосий гуруҳ олдида ҳимоя қилишга тайёргарлик кўради.
5. Якунлаш: 
Ҳар бир кичик гуруҳ ўз фикрини гуруҳ олдида баён қилади, асослайди, ҳимоя қилади. 
Бунинг учун гуруҳдан тайинланган вакил ФСМУнинг ҳар бир босқичи бўйича билдирилган 
фикрларни алоҳида ўқийди. Гуруҳнинг нима сабабдан шу фикрга келганини айтиб ўтиши 
мумкин.
Масалан:
Иш ҳақи тўғрисидаги саволни муҳокама қилганда, бу методдан фойдаланишни кўриб 
чиқайлик.
Айтайлик, тарқатилган варақдаги ёки амалий мащғулот (семинар) дафтарида мени 
жавобим қуйидагича бўлсин.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling