Тошкент молия институти


§. Ижодий фикрлашга ўргатувчи методлар


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

5§. Ижодий фикрлашга ўргатувчи методлар 
 
Ўқувчиталабаларни ижодий фикр юритиш, 
билдирилган фикрларни таққослаб, баҳо бериш кўникмаларини 
шакллантирадиган методлардан бири «Дельфа» методидир.
«Дельфа» методида у ёки бу мезонларга кўра муқобил вариантлар танланади ва 
улардан муҳимлари ажратилади.
«Дельфа» методи 


239
Статистик маълумотлардан маълум бўлишича, меҳнат унумдорлиги пасайиб 
кетишининг бешта сабаби бор. Булар:
* иш вақтида танаффусларнинг кўплиги;
* техниканинг эскирганлиги;
* ишчиларнинг малакаси пастлиги; 
* хом ашёнинг сифатсиз чиқиб қолгани;
* цехда ҳароратнинг баландлиги.
Шулардан энг муҳимини топиббартараф қилишимиз керак. Бунинг учун ўқитувчи 
ҳар бир сабабни кўрсатиб, талабаларга, ана шу сабаблардан қайси бири уларнинг 
фикрича, энг муҳими ҳисобланишини кўрсатишни сўрайди. Талабалар навбати билан ўз 
фикрларини билдирадилар. Улар техниканинг эскирганлиги деб жавоб бериши мумкин. 
Ўқитувчи талабаларга мурожаат қилиб, шу фикрга қўшиладиганлар борми, шу фикр 
тарафдори бўлса қўл кўтарсин, деб мурожаат қилади. 20 та талабадан 14 таси қўл кўтарса, 
техниканинг эскирганлиги 14 деб ёзиб қўямиз.
Ўқитувчи иккинчи ўринга фикрингизча, қайси сабабни кўрсатишимиз мумкин? дея 
ташланган саволга, иккинчи талаба хом ашёни сифатсизлигини, деб жавоб берсин. 
Ўқитувчи яна шу фикр тарафдорларини аниқлайди, улар 6 та бўлсин. Демак, 
талабаларнинг ярмидан озроғи бу фикрни қўллабқувватлаяпти. Кимда яна бошқа фикр 
бор? Учинчи талаба, ишчиларнинг малакаси пастлигини кўрсатиши мумкин. Бу фикрнинг 
тарафдорлари ҳам аниқланади. Улар 12 та бўлсин. 35 ўринга қўйиладиган сабаблар ҳам 
шундай йўл билан аниқланди. Шу асосда меҳнат унумдорлигини пасайиб кетишининг энг 
асосий сабаблари қуйидаги тартибда жойлашади: 
• 
техникатехнология эскирганлиги;
• 
ишчилар малакасининг пастлиги; 
• 
хом ашё сифатсизлиги; 
• 
иш вақтида танаффуслар кўплиги;
• 
цехда ҳароратнинг баландлиги. 
Демак, меҳнат унумдорлигини ошириш учун биринчи навбатда янги техника – 
технология сотиб олиш, маблағ топиш йўлларини қидириш керак.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling