241
9
иссиқ сув, совуқ сув нархи;
9
асбобускуналарнинг нархи ва сифати;
9
техника – технология даражасини талабга жавоб бериши;
9
ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатига эътибор бериш;
9
ўрганилган бозор коньюктураси;
9
маҳсулот бирлигига сарфланган материал ёки материал сиғими;
9
маҳсулот бирлигига сарфланган меҳнат харажатлари ёки меҳнат унумдорлиги;
9
маҳсулот бирлигига сарфланган капитал сарфи ёки капитал сиғими;
9
маҳсулотга сарфланган энергия ёки энергия сиғими;
9
ишчи ва ходимларнинг малакаси, маҳорати;
9
бош менежер (ижрочи директор) ва менежерларнинг малакаси ва маҳорати;
9
табиий шароитнинг қулайлиги ёки ноқулайлиги.
Талабалар фикрини айтиб бўлгач, ўқитувчи аудиторияда санаб ўтилган ва бошқа
омиллар харажатлар миқдорига таъсир кўрсатади. Энди ана шу санаб ўтилган омиллардан
энг муҳим 5 тасини ажратиб кўрсатинг, дея мурожаат қилади. Жавобларни индивидуал ёки
кичик гуруҳлар миқёсида умумлаштирилади. Бунда муҳимлиги жиҳатидан биринчи ўринга
қайси бир омилни қўйиш, қолганларини аҳамиятига кўра тутган ўринлари белгиланади. Бу
аввалги методни ўрганганимиздек амалга оширилиши мумкин.
Мисолимизда айтайлик:
1) бош менежер (ижрочи директор), менежерларнинг малакаси ва маҳорати;
2) техника ва технологиялар даражаси талабга жавоб бериши;
3) меҳнат унумдорлиги;
4) хом ашё нархи;
5) маҳсулот сифати;
Талабалар нима сабабдан айнан у ёки бу омилни биринчи, иккинчи ва ҳоказо ўринларга
қўйганлари сабабини асослаб беришади. Ўқитувчи жавобларга ўз
муносабатини билдириб,
талабаларнинг жавобларини баҳолайди. Ёки баҳолаш жадвали тайёрлаб,
талабалар билан
биргаликда баҳолаб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: