Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Иқтисодий парадокслар: 
1. Сувсиз ҳаёт йўқ. У шунчалик зарур бўлишига қарамай нима сабабдан жуда арзон, 
олмос эса ундан келадиган наф кам бўлишига қарамай ниҳоятда қиммат туради? (А. 
Смит). 
2. Текин нон қопқонда бўлади. (Халқ мақоли) 
3. Солиқ юкининг оғирлашуви, давлат бюджети даромадлари тушумини 
камайтиради. (Г. Лаффер) 
4. Агар фермерлар зўр бериб меҳнат қилсалар, табиат уларга кўмаклашса, улар 
ниҳоятда мўл ҳосил етиштирадилар. Бу уларнинг умумий даромадлари камайишига олиб 
келади. Нима сабабдан? (П. Самуэльсон). 
Иқтисодий топишмоқлар: 
1. Одамлар нима сабабдан жиноят қиладилар, ваҳоланки, бунинг учун 
жазоланишларини биладилар.
2. Аҳолиси кўп бир қатор мамлакатлар бой, аммо аҳолиси кам баъзи мамлакатлар эса 
камбағал. Сабаби нимада? 
3. Бирбири билан нотаниш, турли дин ва маслак вакиллари, ҳатто бирбирлари билан 
уришганлар ҳам ўзаро савдо олиб боришга қарши эмаслар.
4. Ташқи савдо мамлакатлар учун манфаатли бўлишига қарамай, ҳамма 
мамлакатларда турли тўсиқлар қўйишга уринишади. Сабаби нимада?
Асосий таянч тушунчалар ва атамалар: 
Китоб устида мустақил ишлаш, «муаллифдан сўранг» усули, танқидий назар, цитата, 
шарҳ, Б/Б/Б жадвали, инсерт методи, Тсхема, семантик хусусиятлар таҳлили, концептуал 
жадвал, «синквейн» методи, блицўйин, ФСМУ методи, «Дельфа» методи, иқтисодий 
парадокс, иқтисодий топишмоқ
Такрорлаш ва мунозара учун саволлар 
1. Ўқув ва илмий адабиётлар устида мустақил ишлашни ўргатувчи методларга қайси 
методларни киритган бўлар эдингиз?
2. Китоб билан мустақил ишлашни билиш қандай аҳамиятга эга деб ўйлайсиз? Сиз 
ўзингиз адабиётлар билан қандай ишлайсиз?
3. Таққослаш, баҳолашни ўргатувчи методлар қандай методлар? Бошқа методлардан 
қай жиҳатлари билан фарқ қилади?


244
4. Ахборотларни йиғиш методи қандай метод? Бу методни дарс ўтишда қўллай 
оласизми?
5. Нима сабабдан «Кластер» методини ахборотларни ёйиш методи сифатида 
кўрамиз? Бу метод қайси жиҳати билан аҳамиятли?
6. Қайси методлар таққослаш, баҳолашни ўргатади: бу методларни иқтисодни 
ўрганишда қандай қўллаш мумкин?
7. Мантиқий, мустақил фикрлаш ва ўз фикрини ҳимоя қилишга ўргатувчи 
методларни санаб бера оласизми? Бу методларнинг афзаллиги нимада?
8. Иқтисодий парадокс ёки иқтисодий топишмоқлар танлови ўтказсангиз, нималарга 
эътибор берган бўлардингиз?

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling