247
Тарқатма материаллар таълим олувчилар учун ўрганилаётган мавзуга оид асосий
маълумотларни ўз
ичига олган, ҳажми унча катта бўлмаган (12 варақ) ёзма ўқув
материали ҳисобланади.
Тарқатма материалларни мақсади, мазмуни жиҳатдан
: а) ахборот берувчи, б)
топшириқ берувчи, в) билимни назорат қилувчи гуруҳларга ажратиш мумкин.
Ахборот кўлами катта бўлгани сабабли қисқа вақт
ичида барча ахборотни
талабаларга тўлиқ етказиб бериш қийин. Бундай пайтда ахборотни тарқатма материал
сифатида етказиб бериш муҳим рол ўйнайди. Бунда гаплар қисқача ёзилган
матнлар
бўлиб, дарсга тайёргарлик кўришда, дарс давомида ёки билимларни мустаҳкамлашда
фойдаланиш учун таълим олувчиларга тақдим этилади.
Тарқатма материаллардан кўргазмали қурол сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
Айниқса, иқтисодий фанларни ўрганишда турли жадвал, график, чизмалардан жуда кўп
фойдаланилади. Уларни плакат сифатида тайёрлаш талабалар учун анчагина ноқулай.
Ундан ташқари :
Талабаларга рақамларда ифодаланган маълумотларни оғзаки
етказиш уларни
чалкаштириб юбориши билан бирга, эслаб қолишларига ҳам имкон бермайди.
Миқдор жиҳатдан кўп маьлумотларни доскага ёзиб, тушунтириш учун кўп вақт
талаб қилинади. Доскага ёзиш пайтида ўқитувчи билан таълим олувчилар ўртасида алоқа
узилади.
Бу жиҳатдан кўргазмали қуролдан намойиш қилинувчи ҳамда тарқатма материал
сифатида фойдаланиш қатор афзалликларга эга.
Ўқитувчи рақамларда, график, формулаларда ифодаланган
ахборотни намойиш
қилинаётган материалга қараб тушунтиради. Талабалар эса ҳам намойиш қилинаётган
материалга ҳам, қўлларидаги тарқатма материалга қарашади. Маълумотлар талабалар
қўлида бўлиши, уларни кўриб туриши, тушуниши, англашини осонлаштиради.
Тарқатма
материаллар
талабаларга топшириқларни
қамкорликда
ишлаш
имкониятини ҳам беради. Айниқса, бунинг учун ишчи варақалар тайёрланиши ва
улар
асосида дарс жараёнида жуфт бўлиб ёки индивидуал тарзда ишлашни ташкил қилиш,
шубҳасиз талабаларни дарсга фаол қатнашишларини таъминлайди. Улар масала, машқ,
турли жадвалларни тўлдириш ва ҳоказолар тарзидаги турли топшириқлар бўлиши
мумкин.
Тарқатма материаллар таълим олувчиларни билимини текшириш назорат қилишда
хам кенг қўлланилади. Бунда назорат варақалари тарзида тайёрланган
тест саволлари,
масала ва машқлар бўлиши мумкин.