Тошкент молия институти
Проектор билан ишлашнинг камчиликлари
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3§. Дарс жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш
Проектор билан ишлашнинг камчиликлари:
* талабалар бутун диққатни тасвирга қаратишади; * пленкага ёзиш, шунингдек, уни дарсга тайёрлаш кўп вақт талаб қилади; * проектор билан ишлаганда аудитория ним қоронғи бўлиши керак. Бунинг натижасида айрим ноқулайликлар келиб чиқиши мумкин. 3§. Дарс жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш Ҳозирги пайтда ўқув материаллари, ахборотларни экранда кўрсатиш имкони вужудга келиши ва ривожланиши билан ўқув жараёнида эришилган ютуқдан фойдаланиш кенг ёйилиб бормоқда. Замонавий ахборот технологияларни ўқув жараёнига татбиқ этилиши, иқтисодий самара бериш билан бирга таълимда янгича ўқув методларини кенг равишда қўллашга имконият яратиб беради. Махсус ихтисослаштирилган аудиториялар, чунончи, компьютер, телевизор, видеомагнитофон билан таъминланган аудиторияларда дарс ўтиш борган сари оммалашиб бормоқда. Ҳатто уни алоҳида видеометод сифатида талқин этилмоқда. Айниқса, ўқув жараёнига компьютернинг кириб келиши барча дидактик функцияларни мувафаққиятли бажариш имконига эга видеометодни кенг қўллаш имконини беради. Бунинг натижасида уни комплекс дидактик технология деб ҳам аталмоқда. У: * ўқувчи талабаларга ўрганаётган мавзуси, ҳодиса, жараён, фаолият бўйича тўлиқ, ишончли ахборот бериш; * ўқув жараёнида кўргазмалиликнинг ролини ошириш; * талаба, ўқувчиларни хоҳиш, талаб, эҳтиёжлари, қизиқишларини қондириш; * ўқитувчининг ўқувчи, талабаларнинг билимини, кўникмаларини синаш билан боғлиқ техник ишлардан озод қилиш, самарали алоқа ўрнатиш; * талабаўқувчиларни ўзлаштириши бўйича объектив ҳисобот, тўла ва узлуксиз назоратни ташкил этиш имконини беради. Дарс жараёнида ахборот технологиядаридан фойдаланишда асосий ўринда мультимедиа туради. Мультимедиа информатиканинг дастурий ва техникавий воситалари асосида аудио, видео, матн, графика, анимация (объектларнинг фазодаги, экрандаги ҳаракати) жадваллари асосида ўқув материалларини ўқувчи, талабаларга етказиб беришнинг мужассамлашган ҳолдаги кўринишидир. 255 Мультимедиа ривожланаётган замонавий ахборот технологиясидир. Унинг ажралиб турувчи белгиларига қуйидагилар киради: 1. Ахборотнинг хилмахил турлари: анъанавий: матн, жадваллар, безаклар, графиклар, диаграмма ва бошқалар. Оригинал турлар: нутқ, мусиқа, видеофильмлардан парчалар, телекадрлар, анимация ва бошқаларни бир дастурий маҳсулотда интеграциялайди. Бундай интеграция турли қурилмалар ёрдамида амалга оширилади. Муьтимедиада ишлашнинг қуйидаги афзалликлари бор: • берилаётган материалларни чуқурроқ ва мукаммалроқ ўзлаштириш имкони яратилади; • таълим олишнинг янги соҳалари билан яқиндан алоқа янада ортади; • таълим олиш вақтининг қисқариши натижасида вақтни тежаш имкони яратилади; • олинган билимлар нисбатан киши хотирасида узоқ муддат сақланиб, керак бўлганда амалиётда қўллаш имконига эришилади. POWER POINT дастури мультимедиа тайёрлашда жуда катта имкониятларга эга. Улардан фойдаланиб, турли мавзуларда мультимедиа тайёрлаш ва дарс жараёнида қўллаш кенг ёйилиб бормоқда. Натижада кейинги пайтда алоҳида видеометод сифатида педагоглар томонидан ажратиб кўрсатилмоқда. Мультимедиадан ўқув жараёнида фойдаланишнинг ривожланиши турлитуман мультимедиа маҳсулотларини, охироқибатда электрон дарсликлар пайдо бўлишига олиб келди. Иккинчи томондан, ахборот технологияларини ривожланиши интернет тармоқларидан кенг фойдаланишга йўл очди. Шу билан бирга, мультимедиа воситаларидан кенг фойдаланишда айрим объектив муаммолар ҳам мавжуд. Улардан энг асосийси, зарур компьютер дастурларининг етишмаслигидир. Қатор мавзуларни қамраб олган, реал ҳаётга яқинлаштирилган RUSE (АҚШ ), МЭКОМ (Россия) ва бошқа дастурлар мавжуд. Улардан фойдаланиб, компьютерларда ишлаш, талабалар ўртасида конкурслар ўтказиш мумкин. Лекин ҳали бизда ана шу дастурларга ўхшаш иқтисодиётни ўрганадиган, қўлланган чоратадбирларнинг натижасини қандай бўлиши мумкинлигини тахмин қилиш имконини берадиган дастурлар яратилгани йўқ. Ундан ташқари, ҳозирча бизда иқтисодий фанлардан дарс ўтишда қўллаш мумкин бўлган ўқув видеофильмлари жуда кам. Лекин уларни талабалар билан биргаликда яратиш мумкин. Кейинги пайтда масофадан ўқитишнинг борган сари ёйилиб бориши, дарслик, қўлланмаларнинг электрон версияларини яратилиши, ўқитиш жараёнида компьютерлардан янада кенгроқ фойдаланишга олиб келади. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling