Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Доскастенд машғулотларда ўқув мунозаралари бошқа турли муҳокамаларнинг 
гуруҳ, ишлари натижаларини ҳужжатлаштиришда фойдаланиладиган ўқитиш воситаси.
Стендга ўша катталикдаги қоғоз қўйилади, турли рангдаги ва шаклдаги карточкалар 
ёпиштирилади. Стенддаги карточкалар ёрдамида схемалар, тузилмалар, шархлар ва шу 
кабиларни тузиш мумкин.
Доскастенднинг афзаллиги шундаки, унда карточкалар, схема, график, изоҳшарҳлар 
ва ҳоказо карточкада акс этирилган маълумотлар, жойлашувини хоҳлаган вақтда 
ўзгартириш имконияти мавжуд. Қисқа вақт ичида барча тингловчиларнинг 
фикрмулоҳазаларини қамраб олиш, қайд этиш имконига эга бўлади.
Доскаблокнот бу варақланадиган қоғозли доска бўлиб, унга маркер билан ёзилади. 
У турли муҳокама якунлари ва натижаларни яққол намойиш этишда, энг муҳим 


254
ахборотларни қайд этишда қўлланилади. Унинг афзаллиги, хоҳлаган вақтда олдинги 
материалларга қайтиш ўқув хонасига осиб қўйиш мумкин.
Кўргазмали қуроллар дарсни қизиқарли ва турлича бўлишига таъсир кўрсатади. Ана 
шу кўргазмалиликни таъминлашда кодоскоп, проектор ва бошқа техник воситалардан 
кенг фойдаланиш мумкин. 
Оддий доска ёки варақланадиган (бир томондан иккинчи томонга ўтказиб 
қўйиладиган варақлардан иборат) доска билан биргаликда қўлланиладиган техник 
воситалардан кодоскоп, проектордир. Улар ёзиш учун вақтни тежашда энг қулай 
воситалардан бири бўлиб, дарсда кўргазмалиликни таъминлашда муҳим рол ўйнайди.
Дарс ўтишда кенг қўлланиладиган нисбатан оддий, бир аудиториядан иккинчисига 
олиб ўтиш осон техник восита кодоскоп ва проектор ҳисобланади. Ҳозирги пайтда 
кодоскопга нисбатан проектор кўпроқ ишлатилади. Бошқа воситалар каби проекторнинг 
ҳам ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. 
Проектор билан ишлашнинг афзалликлари:  
* дарс жараёнида доимий тасвирий контакт юз беради; 
* пленкалар дарс бошланишига қадар тайёр бўлиши мумкин; 
* турли тарзда фойдаланишни ташкил қилиш мумкин, 
* бир неча марта қайтадан фойдаланиш мумкин; 
* керак бўлмаган қисмини ёпиб қўйиш мумкин. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling