Тошкент молия институти


Такрорлаш ва мунозара учун саволлар


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Такрорлаш ва мунозара учун саволлар 
1. Дарс ўтишда кўргазмали қуроллар қандай ўрин тутади? 
2. Кўргазмали қуролларни қандай турларини биласиз?
3. Кўргазмали қуролларни танлаганда нималарга аҳамият бериш керак?
4. Кўргазмали қуроллардан фойдаланиш қандай афзалликларга эга.
5. Дарс жараёнида тарқатма материаллардан фойдаланиш ҳақида нима дея оласиз?
6. Тарқатма материаллар тайёрлаганда қандай қоидаларга риоя қилиш керак? 


252
XVI боб. ТЕХНИК ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
1§. Иқтисодий фанларни ўқитишда техник воситалар. Уларнинг турлари, тутган 
ўрни 
 
Иқтисодий фанларни ўқитишда техник воситалардан фойдаланиш алоҳида ўрин 
тутади. Техник воситалардан фойдаланиш усулига кўра универсал ва махсус техник 
воситаларга бўлинади. 
Универсал воситаларга доска, диаскоп, кодоскоп, магнитофон, видеомагнитофон, 
компьютер, телевизор кириши мумкин. 
Махсус воситалар, маълум бир масалани, мавзуни ёритишга қаратилган макет, 
видеофильм, кассета, диск, дискет кабиларни ўз ичига олади. 
Ахборотни узатиш, тасвирлаш нуқтаи назаридан техник воситаларни тасвирловчи 
(кодоскоп, проектор, диапроцессор), товушли (магнитофон, радио, аудио кабилар), 
аудиовидео комплекси, видеомагнитофон, компьютер кабиларга бўлиш мумкин.
Таълим жараёнини амалга оширишда ёрдам берувчи воситалар таълим воситалари 
деб аталади.
Таълим воситалари реал ва техник воситалар, ҳамда чоп этилган ўқув 
материалларини ўз ичига олади. Унинг таркиби қуйидагича бўлади.
Реал таълим воситалари, одатда, иқтисодий йўналиш бўйича таълим олиш 
жараёнида кам ишлатилади. Лекин техник ва чоп этилган ўқув материаллари жуда кенг 
қўлланилади. 
Таълим воситалари бирбирини тўлдиради ва дарс жараёнида уйғунлашади. Таълим 
воситалари талабаларнинг дарсни тушуниши, мустақил ишлаши, ўқув жараёнига фаол 
қатнашишига кўмаклашади.
Кодоскоп, проектор шаффоф плёнкадаги тасвир (слайдлар)ни экранга тушириш, акс 
эттириш учун қўлланиладиган жиҳоз ҳисобланади. У фойдаланиш учун қулай, 
мослашувчан восита бўлиб, бир марта тайёрланган плёнкадан кўп марта фойдаланиш 
мумкин. Доска бўлмаганда зарур бўлган нарсаларни фломастер ёрдамида тўппатўғри ёзиб 
кўрсатилади.
Ўқитувчи қайси воситадан қачон фойдаланиши, қандай воситани қўллашини 
дарснинг мақсади, мазмунидан келиб чиққан ҳолда олдиндан белгилаб олиши керак.
Таълим воситалари
Реал воситалар 
Техник воситалар 
Чоп этилган ўқув 
материаллари 
Машина-трактор 
жиҳозлари, асбоб-
ускуна, дастгоҳ , 
тайёр маҳсулот ва 
ҳоказо 
Проектор, кодоскоп, 
киноаппарат, 
видеомагнитафон, 
компьютер, ўқув 
телевизори, видео-
фильм, диск, 
дискетлар 
мультимедиа ва 
бошқалар. 
Ўқув ва илмий 
адабиётлар, чоп 
этилган ўқув-мето-
дик материаллар, 
кўргазмали матери-
аллар, тарқатма 
материаллар, 
маъруза матнлари ва 
бошқалар. 


253

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling