Тошкент молия институти


Дарсни кўнгилдагидек ўтишида кўргазмали материални қандай намойиш


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

 Дарсни кўнгилдагидек ўтишида кўргазмали материални қандай намойиш 
қилиш ҳам катта аҳамиятга эга. 
Намойиш қилиш жараёнини шундай ташкил қилиниши керакки; 
9
ҳамма ўқувчиталабалар намойиш қилинаётган объектни кўришлари, иложи 
борича фақат кўриш эмас, сезиш органлари билан ҳис қилишлари керак. 
9
объектнинг муҳим, асосий томонлари талабаларда катта таассурот қолдириши, 
максимум даражада диққатларини жалб қилиши керак;
9
ўрганилаётган объектни сифатини мустақил равишда ўлчаш имкониятини 
таъминлаши керак. 
Реал нарсаларни намойиш қилиш методи кўпроқ табиий, техника ва технология 
билан боғлиқ фанларни ўрганишда қўл келади. Айниқса, талабаларнинг ўзи шу 
предметлар, буюмларни ўз қўллари билан ушлаб кўриб, уни хоссаларини ўрганишлари 
билиш жараёнини фаол амалга ошишига ёрдам беради.
Иқтисодий фанларни ўрганишда ҳам ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш жараёнини 
ташкил қилишни бошқаришни ўрганишда, сарф харажатлар таркибини, маҳсулот сифати 
ва бошқаларни ўрганишда катта ёрдам беради. 
Намойиш қилиш методининг ўзига хос давоми иллюстрация ҳисобланади. Намойиш 
қилишда кўпроқ предметлардан фойдаланилади. Иллюстрация предмет, жараён 
ҳодисаларни символлар ёрдамида ифода қилиш бўлиб, одатда, у плакатлар, карта, 
портрет, фотография, расм, чизма, график ва бошқаларни ўз ичига олади.
Иллюстрациянинг ўзига хос тури адабиёт, кинофильм қаҳрамонлари бўлиб, 
уларнинг образлари эслатилганда хотирада уларни жонлантирилишидир. 
Иллюстрация материалларини олдиндан тайёрланади, лекин зарур пайтида 
кўрсатилади. Ҳозирги пайтда улардан тарқатма материал сифатида фойдаланиш кенг 
қўлланилмоқда. 
Иллюстрациянинг самаралилиги кўп жиҳатдан уни қандай тарзда қўллашга боғлиқ. 
Кўргазмали қуроллар ва уларни намойиш қилишни режалаштирганда уни мавзуни 
ўрганишда қандай роль ўйнаши ва дидактик вазифасини яхшилаб ўйлаш керак. Чунки 
ҳаддан ташқари кўргазмали материаллар кўплиги, талабаларни мавзуни ўрганишдан 
чалғитади. Иллюстрация материаллари олдиндан тайёрланади, лекин зарур пайтда 
кўрсатилади.
Кўргазмали қуроллардан фойдаланиш даражаси кенг, улардан қандай тарзда, 
қандай мақсадда фойдаланиш ўқитувчига боғлиқ. 
Ўқитувчи кўргазмали қурол танлар экан, албатта, аввало, дарс маърузами ёки 
семинар дарсими ҳисобга олади. Иккинчидан, мавзу орқали ўқитувчи талабалар олдига 
қандай вазифа қўймоқчи, мақсади нима, муҳокама қилинаётган муаммони ечишда 
кўргазмали қурол қандай ёрдам бериши мумкинлигини ҳисобга олиб, танлаши керак. 
Масалан, жадвал рақамларидан маърузада бирон илмий тахмин (гипотеза)ни, 
илгари сурилаётган фикрни тасдиқлаш мақсадида фойдаланилса, семинар дарсида 


251
масала ёки машқ бажарганда фойдаланиш мумкин. Бунда ҳам кўргазмали қуроллардан 
фойдаланиш даражаси ўқитувчининг моҳирлиги, фантазиясига боғлиқ. 
Ўқитувчи тарқатма материаллар тайёрлаётганда, маълум қоидаларга риоя қилиши 
лозим. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling